Яқин Шарқда оташкесимни тўхтатишга қаратилган АҚШ таклифига Исроил ҳукумати рози бўлган, бироқ Ҳамас бу таклифни ҳали муҳокама қилмоқда
Кеча, 29 май куни АҚШ президенти Доналъд Трамп маъмурияти Исроил ва Ҳамас ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича икки томонга ҳам таклиф берган. Исорил ҳукумати АҚШ таклифини қабул қилган, Бош вазир Бинъямин Нетанъяху таклифга имзо чеккан, бироқ Ҳамас бу таклифни ҳали муҳокама қилмоқда. Бу таклифнинг шартлари ҳали кенг оммага маълум эмас. Ҳамас ҳаракати расмийсининг айтишича, АҚШ таклифи Ғазодаги геноцид ва очарчиликни давом эттиришга қаратилган. Бу ҳақда "Ал Jazeera" нашри маълум қилди.
Жаҳон
30.05.2025, 09:31
Улашиш:

Оқ уй матбуот котиби Каролин Леавитт пайшанба кунги баёнотида Исроил бу таклифни қабул қилганини маълум қилган. Ҳамасга эса бу таклифни АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Виктофф тақдим этган.
Ҳамас сиёсий бюроси аъзоси Басим Наимнинг "Reuters" агентлигига айтишича, бу битим Фаластин халқининг бирорта ҳам асосий талабини, энг аввало урушни тўхтатишга қаратилмаган. Шунингдек, ҳаракат АҚШнинг бу таклифи бўйича, масъулият билан жиддий таҳлил олиб бормоқда.
Таклифнинг тўлиқ тафсилотлари жамоатчиликка эълон қилинмаган. Бироқ Ҳамас етакчиларидан бири Сами Абу Зуҳри "Reuters"га берган интервьюсида ушбу ҳужжатда Исроилнинг урушни тўхтатиш, қўшинларини Ғазодан олиб чиқиш ёки гуманитар ёрдамнинг эркин киришини таъминлашга доир ҳеч қандай аниқ мажбуриятлари йўқлигини айтган.
Оқ уй матбуот котиби бу таклифни Исроил қабул қилганини айтган бўлса ҳам Исроил ҳукумати бу таклифни қабул қилганини расман ҳалигача эълон қилгани йўқ.
Исроил оммавий ахборот воситаларига кўра, Бош вазир Бенямин Нетаняху бу ҳафта Ғазада ҳамон гаровда сақланаётган асирлар оилаларига Виткофф томонидан таклиф қилинган вақтинчалик сулҳ режасини амалга оширишга тайёрлигини билдирган.
Исроиллик сиёсий шарҳловчи Акива Элдар "Al Jazeera"га берган изоҳида, Нетаняхунинг бундай ташаббусни биринчи бўлиб илгари суриши “одатий ҳол эмас”лигини айтиб, бунга сабаб сифатида унинг Ҳамаснинг рад жавобига ишониб, уни "айбдор" сифатида кўрсатмоқчи бўлиш эҳтимолини келтирди.

"Бу илгари ҳам содир бўлган... Нетаняху айбни доим уларнинг зиммасига юклаган", деган Элдар.
Қарама-қарши баёнотлар
Ғазода сулҳни қайта тиклаш бўйича ҳаракатлар бир неча бор уринишларга қарамай, тарафлар ўртасидаги асосий келишмовчиликлар туфайли амалга ошмаяпти. Исроил Ҳамасни тўлиқ қуролсизлантиришни талаб қилаётган бўлса, Hamas Исроил қўшинларининг Ғазодан тўлиқ чиқишини талаб қилмоқда.
Ушбу сўнгги таклиф ҳақида хабарлар аввалроқ эълон қилинган қарама-қарши баёнотлар ортидан пайдо бўлди. Ҳамас ўша пайтда Стив Виткофф билан "умумий тамойиллар асосида сулҳ" бўйича келишувга эришилганини ва "якуний жавоб" кутилаётганини билдирган эди.
"Биз Виткофф билан доимий сулҳ, Исроил ҳарбий кучларининг Ғазодан тўлиқ олиб чиқилиши ва гуманитар ёрдамнинг тўсиқсиз киришини кафолатловчи умумий келишувга эришдик", дейилади ҳаракат баёнотида.
Шунингдек, ушбу келишувда сулҳ эълон қилингач, Ғазо ишларини юритувчи профессионал қўмита тузиш ва АҚШ томонидан сулҳ 60 кун ичида кучга киришини кафолатлаш кўзда тутилган эди.
Бироқ Виткоффга яқин бўлган АҚШ расмийси бу даъволарни "нотўғри" ва “умидсизлик бахш этувчи" деб атаб, "Al Jazeera"га берган изоҳида рад этди. Исроил ҳам бу баёнотларни инкор қилди — "The Times of Israel" газетасига кўра, бир исми ошкор қилинмаган расмий бу сўзларни "психологик уруш" ва "ташвиқот" деб атаган.
мавзуга оид янгиликлар

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26

“Озодлик флотилияси” фаоллари қийноқлар ва зўравонликлар ҳақида маълум қилди
Жаҳон
23.05.2026, 09:57

Трамп Ғазо ва Исроил ўртасидаги уруш тугаганини эълон қилди
Жаҳон
09.10.2025, 23:30

Афғонистон Яқин Шарқ геосиёсий шахмат тахтасида
Жаҳон
01.07.2025, 13:07

Исроил ҳарбийлари яна тинч аҳолига ҳужум қилди
Жаҳон
01.07.2025, 10:20

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?
Жаҳон
25.05.2026, 13:22
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05
сўнгги янгиликлар

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27

Тижорат банклари “АI маслаҳатчиси” дастурини ишга туширади
Иқтисодиёт
26.05.2026, 10:01

Тошкентда 100 километрлик пулли ҳалқа йўли қурилиши мумкин
Ўзбекистон
26.05.2026, 09:23

Туркияда Исроил мудофаасида хизмат қилган аёл ҳибсга олинди
Жаҳон
25.05.2026, 17:10

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:23

Байрам кунлари ёмғир ва сел-сув тошқинлари кутилмоқда — “Ўзгидромет”
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:17

Покистонда фургон автобусга урилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:49

Туркияда полиция мухолифат штаб-квартирасини штурм қилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:12

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?
Жаҳон
25.05.2026, 13:22

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
Маданий
25.05.2026, 11:54

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин
Спорт
25.05.2026, 11:30

Яқин Шарқ АҚШникими?
Жаҳон
25.05.2026, 11:23

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди
Фан-технология
25.05.2026, 09:09

Кремлга алоқадор махфий ахборот операцияларида Ўзбекистон номи ҳам бор
Сиёсат
24.05.2026, 21:22

Европа яна Россия газига қайтадими?
Иқтисодиёт
24.05.2026, 07:21

Руҳий касалликлар 95%га ошди: энг кўп аёллар ва ёшлар азият чекмоқда
Жаҳон
24.05.2026, 06:50

Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўл линиясининг провинциясидаги бекати қайта фаолият бошлади
Жаҳон
23.05.2026, 15:40

Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида 90 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
23.05.2026, 12:15

“Озодлик флотилияси” фаоллари қийноқлар ва зўравонликлар ҳақида маълум қилди
Жаҳон
23.05.2026, 09:57
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05
