Кашмир инқирози – 2025: Қисқа таҳлилий ҳисобот

Жамму ва Кашмир ҳудуди яна бир бор Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можаронинг эпицентрига айланди. Навбатдаги кескинлашувга 2025 йил 22 апрель куни Паҳалгам туманида содир этилган террористик ҳужум сабаб бўлди. Қуролли ҳужум натижасида 26 киши, жумладан 25 нафар Ҳиндистон фуқароси ва 1 нафар Непал фуқароси ҳалок бўлди. Бундай баёнотлар минтақадаги зиддиятни кучайтириб, халқаро ҳамжамиятни ташвишга солмоқда.

Кашмир инқирози – 2025: Қисқа таҳлилий ҳисобот

Кашмир инқирози – 2025: Қисқа таҳлилий ҳисобот

Ҳужум учун жавобгарликни "Кашмир Қаршилиги" ташкилоти ўзининг ижтимоий тармоқлардаги эълонлари орқали зиммасига олди. Ҳиндистон ҳукумати бу ташкилотни террористик гуруҳ сифатида таснифлаб, уни Ҳиндистонда тақиқланган халқаро экстремистик ташкилот – Лашкар-и-Таиба билан боғламоқда. Ҳужумни амалга оширишда гумон қилинаётган уч киши аниқланган бўлиб, улардан икки нафари, тахминларга кўра, Покистон фуқароси ҳисобланади. Расмий Ню-Деҳли Покистон махсус хизматлари ҳужумни уюштиришда иштирок этганини исботловчи далилларга эгалигини таъкидлади, бироқ Исломобод бу даъволарни қатъий рад этди. Бундай вазият Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги аллақачон мураккаб бўлган муносабатларни янада чигаллаштирмоқда. 

Ҳиндистоннинг жавоби 

1. Ҳужумга жавобан Ҳиндистон ҳукумати минтақада кенг кўламли терроризмга қарши ҳаракатларни бошлади. Рейдлар чоғида 1500 дан ортиқ киши сўроқ қилиш учун қўлга олинди. Расмийлар ҳужумда иштирок этганликда гумон қилинаётган шахсларга тегишли камида 10 та уй бузиб ташланганини маълум қилди. Айрим ҳолларда бинолар портловчи моддалар ёрдамида йўқ қилинган. Бундай чора-тадбирлар маҳаллий аҳоли орасида хавотир уйғотди ва вазиятни янада оғирлаштирди. 

2. Ню-Деҳли Исломободга нисбатан дипломатик ва чегара босимларини кучайтирди, хусусан Аттари чегара ўтиш пункти ёпилди. 

3. Бундан ташқари, Ҳиндистон Жанубий Осиё минтақавий ҳамкорлик ассоциацияси (SAARC) доирасида амал қилувчи виза эркинлиги дастурини Покистон фуқаролари учун тўхтатди. Ҳиндистон ҳукумати, шунингдек, Покистоннинг Ню-Деҳлидаги Олий комиссиясида аккредитациядан ўтган ҳарбий, денгиз ва ҳаво кучлари маслаҳатчиларини мамлакатни тарк этишга мажбур қилди. 

4. Шунингдек, Ҳиндистон Инд дарёси сувларидан фойдаланиш тўғрисидаги битим – 1960 йилда имзоланган ва трансчегаравий сув ресурсларини тақсимлашни тартибга солувчи халқаро ҳужжат – доирасидаги иштирокини тўхтатди. Янги чоралар доирасида Ҳиндистон Покистонга сув етказиб берувчи тўртта гидротехник иншоотни бутунлай ёпди.

5. Ҳиндистон қуролли кучлари минтақадаги ҳарбий фаолликни оширди. Ҳиндистон Ҳарбий-денгиз кучлари "Х" платформасида эълон қилган баёнотда, узоқ масофали аниқ зарба бериш қобилиятини синовдан ўтказиш мақсадида кемаларга қарши ўқув машғулотлари ўтказилгани айтилган. 

6. Бунга параллел равишда Ҳиндистон қуруқликдаги бўлинмалари Жамму ва Кашмирдаги назорат чизиғи яқинида Покистон қуролли кучлари томонидан ўз чегара постларига ўқ узилганини билдирди. Жавобан Ҳиндистон кучлари ҳам ўқ узган. 

Ню-Деҳли ва бошқа йирик шаҳарларда Покистонга қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди, уларда мусулмонларга ва кашмирликларга нисбатан салбий муносабат кучайди. Бу ҳолатлар мусулмон аҳолининг четлатилиш хавфи борасида хавотир уйғотмоқда. 

Шу фон асосида Ҳиндистон марказий ҳукумати танқид қилинди. Оппозиция етакчилари, жумладан Раҳул Ганди, ҳукуматни Кашмирдаги вазиятни “барқарор” деб кўрсатишга уринишда айблади. 

Покистоннинг жавоби 

Покистон ҳукумати Паҳалгамдаги террор ҳужумида иштирок этмаганини қатъий рад этди ҳамда Ҳиндистоннинг Инд дарёси битимидан чиқиш қарорига кескин муносабат билдирди. Исломобод трансчегаравий сув ресурсларига киришни тўсиш уринишларини “уруш ҳаракати” сифатида баҳолади. Ҳукумати вакиллари Покистон жиддий сув танқислиги билан юзлашаётганини таъкидлашди. 

Покистон Бош вазири Шеҳбаз Шариф баёнотида Ҳиндистонни асоссиз айбловларда айблаб, ҳодиса бўйича халқаро ишончли ва бетараф тергов ўтказишга тайёрлигини билдирди. Покистон расмийлари ушбу террорчилик ҳужумига томонларнинг эҳтимолий алоқадорлигини тергов қилиш жараёнига ташқи иштирокчиларни жалб этишни таклиф қилдилар. Улар Россия ва Хитой каби йирик давлатлар, шунингдек, Ғарб мамлакатларининг халқаро тергов гуруҳини шакллантиришдаги мумкин бўлган ролига эътибор қаратдилар. Покистон томонидан кўрилган чора-тадбирлар: 

1. SAARC доирасидаги махсус визалар асосида Покистонда бўлиб турган барча Ҳиндистон фуқароларига мамлакатни тарк этиш буйруғи берилди. 

2. Ҳиндистон билан барча савдо операциялари, шу жумладан Ҳиндистон маҳсулотларининг Афғонистон каби учинчи давлатларга транзити тўхтатилди. Мазкур қарор расмий ҳамда норасмий чегараолди савдосига, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларнинг муҳим етказиб берилишига ҳам тааллуқлидир. 

3. Бундан ташқари, Покистон ҳиндистонлик авиакомпаниялар учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди, бу эса баъзи халқаро рейсларнинг маршрутларини – айниқса Марказий Осиё, Россия, Европа ва Яқин Шарқ йўналишларида – чўзилишига олиб келиши мумкин.

Айни дамда Покистон БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси ҳисобланади, бу эса унинг баёнотларига халқаро даражада вазн қўшади. 

Халқаро ҳамжамиятнинг муносабати 

Паҳалгамдаги ҳужум халқаро миқёсда кенг акс-садо берди. Натижада, Ҳиндистон халқаро ҳамжамиятнинг маънавий қўлловини қўлга киритди. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинликдан чуқур хавотир билдирди ва томонларни ўзини тийишга чақирди. 

Шу билан бирга, Ғарб давлатлари, жумладан АҚШ ва Франция, халқаро терроризмга қарши курашда Ҳиндистонга ҳамжиҳатлик билдирдилар. Шунга ўхшаш позицияни баъзи араб мамлакатлари ҳам эгалладилар. Хусусан, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари амалдаги инқироз шароитида Ҳиндистонга сиёсий қўллаб‑қувватлаш кўрсатдилар. 

Бундан ташқари, Европа Иттифоқи мамлакатлари, Россия, Украина, Исроил ва бошқа бир қатор давлатлар етакчилари Паҳалгамдаги террорчилик ҳаракатини қораладилар. 

Эрон воситачилиги 

Кескинлашиб бораётган вазият фонида Эрон ҳукумати ўзининг хавотирини билдирди ва можаронинг ҳар икки томони билан музокараларни бошлади. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчий очиқ тарзда воситачилик таклифини илгари сурди ҳамда мулоқот ва тинч йўл билан ечим топиш зарурлигини таъкидлади. Теҳрондан янграган деэскалация чақириғи халқаро жавобнинг дипломатик таркибини кучайтиришга ва ҳарбий сценарийларга муқобил таклиф қилишга уриниш сифатида қабул қилинди.

Эрон Ҳиндистон билан анъанавий тарзда энергетика соҳасида яқин ҳамкорликни давом эттириб келади – хусусан, нефть ва газ экспорти бўйича. Бундан ташқари, Ҳиндистон иштирокида ривожлантирилаётган стратегик аҳамиятга эга Чобаҳор порти “Шимол-Жануб” халқаро транспорт йўлаги таркибида кўриб чиқилади, бу эса эрон-ҳинд муносабатларининг геоиқтисодий аҳамиятини оширади. Шу билан бирга, Эрон тарихан исломий бирдамлик доирасида Покистонга Кашмир масаласида қўллаб-қувватлов билдирган, Исломобод эса, ўз навбатида, Балужистон – сепаратистик фаоллик даражаси юқори бўлган нозик чегара ҳудудидаги вазият бўйича Теҳроннинг позициясини тушуниш билан қарши чиқади.

Хитойнинг позицияси 

Ҳиндистон билан муносабатларнинг кескин ёмонлашуви фонида Покистон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ишоқ Дар Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан телефон орқали мулоқот ўтказди ва суҳбат чоғида у Хитой томонини жорий вазият ҳақида батафсил маълумот билан таништирди. Ван И Покистонга қўллаб-қувватлов билдирди ҳамда Пекин Исломободнинг хавфсизлик соҳасидаги асосли ташвишларини тушунишини ва суверенитет ҳамда миллий манфаатларни ҳимоя қилиш йўлидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. 

Бундай ифодалар Хитой ва Покистон ўртасидаги стратегик шерикликнинг барқарор характерини акс эттиради, айниқса, Хитой–Покистон иқтисодий коридори лойиҳаси доирасидаги кўп йиллик ҳамкорлик шароитида, шунингдек, Жанубий Осиёдаги кучлар мувозанати каби бир қатор минтақавий масалалар бўйича позицияларнинг мос келишини ҳисобга олган ҳолда. Хитой дипломатик қўллаб-қувватлов кўрсатиш орқали Покистондаги иқтисодий ва стратегик иштирокини янада кучайтириши мумкин. 

Кейинги сценарийлар 

1. Террорчилик ҳаракатига жавобан, Ҳиндистон ҳукумати террористик гуруҳлар, уларнинг инфратузилмаси ва қўмондонлик тизимига қарши аниқ йўналтирилган чораларни, шу жумладан, ўз ҳудудидан ташқаридаги объектларга зарбалар беришни амалга ошириши мумкин. Янада радикал сценарий сифатида Покистон ҳарбий объектларига ҳужумлар киритилиши эҳтимоли мавжуд бўлиб, бу ҳолат маҳаллий инқироз чегарасидан чиқиб, бевосита давлатлараро тўқнашувга олиб келиши мумкин. 

2. Ўз навбатида, Покистон бу масалани воситачилик ва халқаро қўллаб-қувватлаш орқали ҳал этишни мақсад қилган. Покистон мудофаа вазири Хавожа Асифнинг тасдиқлашича, Покистон ҳарбий кескинликни кучайтиришни режалаштирмайди ва Ҳиндистон билан қуролли тўқнашувни бошлаш ниятида эмас. Бироқ, унинг сўзларига кўра, Ҳиндистон томонидан тажовузкор ҳаракатлар бўлса, Покистоннинг жавоби симметрик бўлади. Бу позиция Покистоннинг бевосита давлатлараро тўқнашув хавфини минималлаштириш истагини кўрсатади, шу билан бирга, ҳарбий провокация бўлса, жавоб қайтариш ҳуқуқини сақлаб қолишини билдиради. 

3. Кашмир инқирозининг кескинлашуви Ҳиндистон ва Покистон тўлиқ ҳуқуқли аъзолари бўлган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг нуфузи ва самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 

4. Можаро билвосита тўқнашув босқичига ўтиши, яъни сепаратистик ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш орқали давом этиши эҳтимоли мавжуд. Кашмирдаги вазиятнинг кескинлашуви Ҳиндистонга Покистоннинг Балужистон вилоятида фаолият юритаётган балуж миллатчи гуруҳларини яширин қўллаб-қувватлашни кучайтиришга ундаши мумкин. Бу эса истиқболда Покистон ички хавфсизлигининг издан чиқишига олиб келиши эҳтимолини оширади. Бироқ айни дамда инқироз фонида Покистон сиёсий ва ижтимоий элитаси Ҳиндистондан келаётган ташқи таҳдид атрофида бирлашмоқда. Покистон мудофаа вазири Хавожа Асифнинг Ҳиндистон бош вазири Модига нисбатан "мамлакатни бирлаштиргани учун" билдирган истеҳзоли миннатдорчилиги жамоатчиликка очиқ баёнотларда намоён бўлмоқда. 

5. Исломобод мудофаани ошириб, сўнгги йилларда муносабатлари таранг бўлиб қолаётган Афғонистон билан қарама-қаршиликни тактик юмшатишга уриниши мумкин. Шундай қилиб, юзага келган қарама-қаршилик минтақавий иттифоқлар динамикасига таъсир кўрсатиши мумкин: агар Ҳиндистон биринчи бўлиб Кобул билан амалий алоқаларни ўрнатишга ҳаракат қилса, Покистон ҳам Ҳиндистон, ҳам Афғонистон томонидан геосиёсий қуршовга тушиб қолиш хавфига дуч келади. Бу эса Исломобод учун минтақавий дипломатияда янада мослашувчан бўлиш ва стратегик чуқурлик буфер зонасини кенгайтиришга уриниши учун қўшимча мотивлар яратади. 

Паҳалгамдаги теракт ортидан Жамму ва Кашмирда юзага келган вазиятнинг кескинлашуви бутун минтақавий хавфсизлик тизимининг барқарорлиги учун жиддий синов бўлди. Эрон томонидан амалга оширилган айрим воситачилик уринишларига қарамай, Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик юқори даражада сақланмоқда, ва дипломатик саъй-ҳаракатлар ҳозирча сезиларли натижаларга олиб келгани йўқ. 

Минтақадаги вазиятнинг ҳар қандай кейинги ёмонлашуви нафақат Жанубий Осиёда кенг кўламли беқарорликка олиб келиши, балки ҳар икки давлатнинг ядровий мақомини инобатга олган ҳолда, глобал стратегик мувозанатнинг бузилишига ҳам олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, можаронинг ривожланиши Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби кўп томонлама сиёсий майдонларнинг салоҳиятини заифлаштириб, уларнинг минтақавий инқирозларни ҳал қилишда самарали механизм сифатидаги қобилиятини шубҳа остига қўяди.

Исломхон Гафаров, Бобур Мингяшаров, Боситхон Исломов 

Афғонистон ва Жанубий Осиёни ўрганиш маркази (CASAS) 

Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти (IAIS)

мавзуга оид янгиликлар

Markaziy Osiyoda kuchlar kurashi: qaysi davlatlarda xorijiy harbiy bazalar bor?

Марказий Осиёда кучлар кураши: қайси давлатларда хорижий ҳарбий базалар бор?

Дунёда қудратли ҳарбий кучга эга давлатлар ўз таъсир доирасини кучайтириш ва сўзини ўтказиш учун маълум ҳудудларда ҳарбий базалар очади. Масалан, Америка Қўшма Штатларининг 80 та давлатда, Россиянинг 14 та, Туркиянинг 11 та, Эрон ва Саудия Арабистонининг учта мамлакатда ўз ҳарбий базалари мавжуд. Марказий Осиё ҳудудида ҳам бир нечта хорижий ҳарбий базалар жойлашган. Хўш, улар қайси давлатларга тегишли ва минтақада бу борада кимнинг таъсири кучли? Бугун шу ҳақда гаплашамиз.

Сиёсат

04.02.2025, 14:04

Xitoyning global xavfsizlik tashabbusi nima?

Хитойнинг глобал хавфсизлик ташаббуси нима?

2022 йилнинг апрель ойида Хитой глобал муаммоларни ҳал қилишда янги ёндашувни таклиф қилувчи Глобал хавфсизлик ташаббуси (Global Security Initiative, GSI) лойиҳасини тақдим этди. Бу ғоя Хитойнинг келажакдаги дунё тартиботи ҳақидаги қарашларини акс эттиргани билан эътиборга молик. Бу ташаббусга Ғарб давлатлари шубҳа билан қарайди. Масалан, Европа Иттифоқи ва АҚШ буни Осиё ва Африка мамлакатларини ўзига жалб этиш учун "хитойча пиар" деб аташади.

Сиёсат

22.05.2025, 14:25

Хитойда тўлиқ сунъий интеллектга асосланган шифохона очилди

Хитойда тўлиқ сунъий интеллектга асосланган шифохона очилди

Хитойда дунёдаги илк сунъий интеллектга асосланган кунига 3000 нафаргача беморни даволаш имкониятига эга "Agent Hospital" номли шифохона очилди. Шифохона илғор технологиялар орқали беморларни қабул қилишдан тортиб, ташхис қўйиш ва даволашгача бўлган тўлиқ тиббий хизматларни кўрсатади. Бу ҳақда "TVI Today" хабар берди.

Фан-технология

12.05.2025, 11:08

Xitoy va O'zbekiston

Хитой Ўзбекистон учун ҳам хавф, ҳам имкониятдир

Сўнги вақтларда нафақат Ўзбекистон балки кўплаб мамлакатлар хусусан АҚШ Хитойдан келаётган иқтисодий хавф ва хатарлар ҳақида олдингидан кўпроқ ўйлай бошлади. Ўзбекистон медиаси ҳамда баъзи жамоат фаоллари Хитойнинг Ўзбекистонга нафақат иқтисодий баки геосиёсий жиҳатдан хавф эканлиги ҳақида фикрларини очиқ ойдин айта бошлади. Биз эса Хитойнинг Ўзбекистонга ҳам хавфли томонларини ҳам фойда томонларини кўриб чиқамиз.

Ўзбекистон

28.04.2025, 16:39

Eron Bandar-Abbos shahridagi Shahid-Rajai portidagi portlash

Эрондаги воқеада Хитойдан олиб келинган ракета ёқилғиси портлаб кетган бўлиши мумкин

Жорий йилнинг 26 апрель куни Эроннинг Бандар-Аббос шаҳридаги Шаҳид-Ражаи портида кучли содир бўлган кучли портлаш ортидан 1200 дан ортиқ киши жароҳатланган ва 36 киши ҳалок бўлган. Воқеа ортидан Эрон Ислом Республикасида 3 кунлик мотам эълон қилинди.

Жаҳон

28.04.2025, 10:31

Donald Tramp

Трампнинг олти фронтдаги уруши: дунё глобал беқарорлик ёқасидами?

30 апрель куни Дональд Трамп иккинчи президентлик фаолияти бошланганига 100 кун бўлади. Бу, АҚШда шаклланган ўзина хос сиёсий анъанага кўра, дастлабки сарҳисоб давридир. 

Иқтисодиёт

25.04.2025, 15:13

сўнгги янгиликлар

Farrux Zokirov "Doʻstlik" ordeni bilan taqdirlandi

Фаррух Зокиров "Дўстлик" ордени билан тақдирланди

Кеча, 29 май куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" форумлар саройида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг Маданият қуйи комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар қилди.

Маданий

30.05.2025, 14:59

Putinning yadro rejasi fosh boʻldi, tadqiqotchilarning Rossiyaning harbiy bazalarga oid hujjatlarini oʻrgandi

Путиннинг ядро режаси фош бўлди, тадқиқотчиларнинг Россиянинг ҳарбий базаларга оид ҳужжатларини ўрганди

Журналист ва тадқиқотчилар Россиянинг Оренбург вилоятида, Қозоғистон Республикаси чегарасида жойлашган "Ясний" ҳарбий базаси фаолиятини ўрганди. Маълум бўлишича, Россия ҳукумати бир неча йилдан буён ҳеч қандай расмий баёнотсиз ўзининг стратегик ядровий қуролларини кенг кўламда модернизация қилмоқда. Бу ҳақда BBC ёзмоқда.

Жаҳон

30.05.2025, 14:31

ошкентда уч нафар милиция ходими маҳбусларни қийноққа солганликда айбланди

Тошкентда уч нафар милиция ходими маҳбусларни қийноққа солганликда айбланди

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туман суди уч нафар милиция ходимини мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва қийноқлар қўллашда айбдор деб топди .

Ўзбекистон

30.05.2025, 14:12

Shimoliy Koreya Rossiyaga urushda qancha yordam bergan?

Шимолий Корея Россияга урушда қанча ёрдам берган?

Шимолий Корея Россияга урушда Украинанинг бир қанча муҳим фуқаролик инфратузилмасига қарши ракета ҳужумларни амлга оширишда ёрдам берган. Шу вақтга қадар Шимолий Корея Россияга 20 минг контейнердан иборат ўқ-дорилар етказиб берганлиги маълум бўлди.

Жаҳон

30.05.2025, 10:41

Yaqin Sharqda otashkesimni toʻxtatishga qaratilgan AQSh taklifiga Isroil hukumati rozi boʻlgan, biroq Hamas bu taklifni hali muhokama qilmoqda

Яқин Шарқда оташкесимни тўхтатишга қаратилган АҚШ таклифига Исроил ҳукумати рози бўлган, бироқ Ҳамас бу таклифни ҳали муҳокама қилмоқда

Кеча, 29 май куни АҚШ президенти Доналъд Трамп маъмурияти Исроил ва Ҳамас ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича икки томонга ҳам таклиф берган. Исорил ҳукумати АҚШ таклифини қабул қилган, Бош вазир Бинъямин Нетанъяху таклифга имзо чеккан, бироқ Ҳамас бу таклифни ҳали муҳокама қилмоқда. Бу таклифнинг шартлари ҳали кенг оммага маълум эмас. Ҳамас ҳаракати расмийсининг айтишича, АҚШ таклифи Ғазодаги геноцид ва очарчиликни давом эттиришга қаратилган. Бу ҳақда "Ал Jazeera" нашри маълум қилди.

Жаҳон

30.05.2025, 09:31

Malta  Respublikasi iyun oyida Falastinni mustaqil davlat sifatida tan oladi —  Robert Abela

Мальта Республикаси июнь ойида Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олади — Роберт Абела

Кеча, 25 май куни Мальта Республикаси Бош вазири Роберт Абела Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишини маълум қилди. Бу ҳақда "Times of Malta" нашри хабар қилди.

Жаҳон

26.05.2025, 17:03

Tramp Putin va  Zelenskiyni qattiq tanqid qildi. U Putinni mutlaqo aqldan ozgan deb atadi

Трамп Путин ва  Зеленскийни қаттиқ танқид қилди. У Путинни мутлақо ақлдан озган деб атади

АҚШ президенти Доналъд Трамп Россия етакчиси Владимир Путиндан норози эканини айтди, бу баёнот Россиянинг учувчисиз учоқларининг Украина шаҳарларига оммавий ҳужумлари фонида янгради. 

Жаҳон

26.05.2025, 14:00

Нега Тошкент бош режаси харитасининг янги талқини саволлардан кўра кўпроқ хавотир уйғотмоқда?

Ўзбекистон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Тошкент шаҳрининг бош режасига оид интерактив харитани эълон қилди. Унда пойтахтдаги қайта қурилиши, реновацияси ёки консервацияси режалаштирилган ҳудудлар белгиланган. Шаҳар кутилаётган ўзгаришларга қараб шартли равишда турли зоналарга бўлинган. 

Ўзбекистон

26.05.2025, 10:44

Gʻazodagi voqealarning barchasi butun dunyo koʻz oʻngida sodir boʻlmoqda — Antoniu Gutterish

Ғазодаги воқеаларнинг барчаси бутун дунё кўз ўнгида содир бўлмоқда — Антониу Гуттериш

Исроил ҳукумати деярли 80 кундан буён Ғазога юборилаётган ёрдамни тўсиб қўймоқда. БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш ҳозиргача Исроил томонидан Ғазога рухсат берилган ёрдамни бир томчи сувга ўхшатди. 23 май куни Нъю-Ёркда журналистларга берган баёнотида Ғазо аҳолиси очарчилик хавфига дуч келганини  маълум қилган. Унинг айтишича, оилалар очликка маҳкум этилган ва ҳаёт учун энг оддий нарсалардан маҳрум. Бу воқеаларнинг барчаси дунё кўз ўнгида содир бўлаётганини айтган.

Жаҳон

24.05.2025, 14:53

Бўрижардаги ҳалокат ҳамда охирги ўриндаги инсон қадри

Жорий йилнинг 5 май куни соат 18:00 ларда Тошкент шаҳри Белариқ маҳалласидан оқиб  ўтувчи Бўрижар каналида болаларни қутқариш учун сувга тушиб кетган 43 ёшли Абдумманоп Самиқов чўкиб кетди. Бу ҳалокатга нима сабаб бўлган? Ноқонуний қурилишми ёки эҳтиётсизлик.

Ўзбекистон

23.05.2025, 16:45

Garvard xalqaro talabalarsiz qolmoqda. Tramp maʼmuriyati SEVP sertifikatini bekor qildi

Гарвард халқаро талабаларсиз қолмоқда. Трамп маъмурияти SEVP сертификатини бекор қилди

 Трамп маъмурияти Гарвард университетининг халқаро талабаларни қабул қилиш ваколатини бекор қилди. Ички Хавфсизлик Департаменти (ДҲС) университетнинг SEVP (Student and Exchange Visitor Program) сертификатини бекор қилганини эълон қилди, бу эса Гарвардга 2025–2026 ўқув йилидан бошлаб F- ва Ж-визага эга талабаларни қабул қилишни тақиқлайди.

Таълим

23.05.2025, 16:31

Rossiyalik deputatlar migrant ayollar uchun pulli tugʻruqni joriy qilishni taklif qildi

Россиялик депутатлар мигрант аёллар учун пулли туғруқни жорий қилишни таклиф қилди

Россия Давлат думасида мигрант аёллар учун бепул туғруқни тақиқлаш таклиф қилмоқда. Депутатлар мигрантлардан мажбурий тиббий суғурта тақдим этишга чақирмоқда.

Жаҳон

23.05.2025, 13:37