Лазерли воситалардан ноқонуний фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлади
Бу ўринда тақиқланган, қонунга хилоф равишда қўлланиладиган лазерли воситалар ҳақида гап кетяпти. Чунки бугунги кунда кўпгина соҳаларда лазерли нур тарқатиш воситаларидан фойдаланилади.
Ўзбекистон
22.07.2025, 09:00
Улашиш:

Портатив лазерли нур тарқатувчи воситалар муомаласини тартибга солиш, шунингдек, портатив лазерли нур тарқатгичларнинг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни белгилаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мазкур ҳужжат лойиҳаси бугун Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, лазерли нур тарқатгичларни Ўзбекистонга қонунга хилоф равишда олиб кириш ва улардан фойдаланиш ҳолатларининг кўпайиши фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигига ҳамда жамоат тартибига юқори даражада таҳдид туғдирмоқда.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан юқорида қайд этилаётган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қонунга риоя этмаганларни тегишли тартибда жавобгарликка тортиш масаласи назарда тутилмоқда.
Лазерли нур тарқатиш воситаларини ҳаво кемалари парвозлари вақтида уларга қаратиш ва шу орқали уларнинг хавфсизлигига таҳдид солиш ҳолатлари учун амалдаги қонунчилигимизда маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Аммо бу воситалар йўлда транспорт ҳайдовчисининг кўзига қаратилса, оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу боис лазерли нур тарқатиш воситаларини қонунга хилоф равишда Ўзбекистон ҳудудига олиб кирганлик, улардан нотўғри фойдаланганлик, ноқонуний сақлаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Бу ҳаракатларнинг ижтимоий хавфлилик даражасига қараб, маъмурий жарималар кўзда тутилмоқда. Масалан, лазерли нур тарқатиш воситаларидан қонунга хилоф равишда фойдаланса, базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 15 бараваридан 25 бараваригача, бу воситаларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва сақлаш каби ҳаракатлар учун эса БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача, уни Ўзбекистон ҳудудига олиб кирганлик учун эса БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима жазоси қўлланилиши кўзда тутилмоқда.
Бу ўринда тақиқланган, қонунга хилоф равишда қўлланиладиган лазерли воситалар ҳақида гап кетяпти. Чунки бугунги кунда кўпгина соҳаларда лазерли нур тарқатиш воситаларидан фойдаланилади. Тиббиётда, саноатда фойдаланиладиган, аммо Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган айрим ускуналарни Ўзбекистонга олиб кириш учун давлат божидан озод қилиш ҳолатлари қонунчиликда белгиланган. Фақатгина қонунчиликда белгиланган тартиб-қоидаларни бузган ҳолда, қонунга хилоф равишда бу воситаларни олиб кириш ва фойдаланиш учун жавобгарлик кўзда тутилмоқда.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши лазерли нур тарқатиш воситаларидан ноқонуний фойдаланиш ва нохуш ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Ўзбекистон
22.07.2025, 09:00
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ҳиндистондаги миллатчилик сиёсатининг ҳудудий яхлитликка таъси
Сиёсат
30.06.2025, 11:38

Афғонистон Яқин Шарқ геосиёсий шахмат тахтасида
Жаҳон
01.07.2025, 13:07

Ўқитувчилар биргаликда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди
Таълим
05.07.2025, 12:55

Сўз элчихонага: Бундай урушларнинг барчасига АҚШ ва Исроил айбдор
Сиёсат
25.06.2025, 13:18

"Муфаса" Содиқовага 25 миллион сўм тўлайдиган бўлди
Ўзбекистон
21.07.2025, 11:41

Сотувга қўйилган бола ҳақидаги хабарга Болалар омбудсмани муносабат берди
Ўзбекистон
27.06.2025, 10:58
сўнгги янгиликлар

Хитойнинг Шэнси провинцияси ҳукумати Транспорт университетига 1,8 млн доллар грант ажратилди
Таълим
22.07.2025, 16:51

Бу йил Ўзбекистон ҳудудида 137 миллион дарахт ва буталар экилди
Ўзбекистон
22.07.2025, 15:49

Тошкентда тўланмаган 129 та жаримаси бўлган автомобил жарима майдончасига қўйилди
Ўзбекистон
22.07.2025, 14:55

ДХХ: 22 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
Ўзбекистон
22.07.2025, 13:57

Озарбайжоннинг “Socar” компанияси Ўзбекистон энергетика бозорига кирадиган бўлди
Иқтисодиёт
22.07.2025, 12:58

“Wall Street Journal” Трампнинг хориж сафарини ёритувчи гуруҳдан чиқарилди
Жаҳон
22.07.2025, 11:57

Ўзбекистон ва Швейцария ЖСТ бўйича икки томонлама музокараларни якунлади
Иқтисодиёт
22.07.2025, 11:21

Бухорода кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган кофеларни уйида сақлаётган шахсга жиноят иши очилди
Ўзбекистон
22.07.2025, 11:00

Пусанда “Самарқанд савдо уйи” очилади
Иқтисодиёт
22.07.2025, 10:59

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар 5,5 миллиондан ошди
Иқтисодиёт
22.07.2025, 10:07

25 сотих ерни 29 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган мансабдор ушланди
Ўзбекистон
21.07.2025, 20:17
машҳур янгиликлар

Ҳиндистондаги миллатчилик сиёсатининг ҳудудий яхлитликка таъси
Сиёсат
30.06.2025, 11:38

Афғонистон Яқин Шарқ геосиёсий шахмат тахтасида
Жаҳон
01.07.2025, 13:07

Ўқитувчилар биргаликда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди
Таълим
05.07.2025, 12:55

Сўз элчихонага: Бундай урушларнинг барчасига АҚШ ва Исроил айбдор
Сиёсат
25.06.2025, 13:18

"Муфаса" Содиқовага 25 миллион сўм тўлайдиган бўлди
Ўзбекистон
21.07.2025, 11:41

Сотувга қўйилган бола ҳақидаги хабарга Болалар омбудсмани муносабат берди
Ўзбекистон
27.06.2025, 10:58