Магистратура ва докторантурага ҳужжат топширишда сертификат талаби бекор қилинмаган
Президент фармони билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди ва баъзиларининг айрим бандлари ўз кучини йўқотди.
Ўзбекистон
25.07.2025, 09:01
Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда 2025 йил 19 июлдаги ПФ–114-сонли президент фармони нотўғри талқин қилинмоқда. Шу муносабат билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Мазкур президент фармони билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди ва баъзиларининг айрим бандлари ўз кучини йўқотди.
Хусусан, 2021-йил 19-майдаги ПҚ–5117-сонли қарорнинг 6-банди тўртинчи хатбошиси чиқариб ташланди. Ушбу бандда магистратура ва докторантурага ҳужжат топширишда хорижий тил сертификати талабининг илк жорий этилиши назарда тутилган эди.
Бироқ, мазкур норманинг чиқариб ташланиши хорижий тил бўйича сертификатлар талаби бутунлай бекор қилинди дегани эмас.
Сабаби, 2024-йил 24-майдаги ПФ–81-сонли президент фармони билан магистратура мутахассисликлари ва олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига қабул қилишда хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатлар қуйидаги даражаларда талаб этилиши белгиланган:
хорижий тиллар йўналишлари бўйича — камида C1 даражасида;
гуманитар, биологик ва турдош фанлар, математика ва статистика, бизнес ва бошқарув, ҳуқуқ, хизмат кўрсатиш, ижтимоий ва хулқ-атворга мансуб фанлар, журналистика ва ахборот, ахборот-коммуникация технологиялари таълим соҳалари бўйича — камида Б2 даражасида;
бошқа таълим соҳалари ҳамда маданият ва спорт мутахассисликлари бўйича — камида Б1 даражасида.
Шу муносабат билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ПФ–81-сон Президент Фармони билан белгиланган хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи миллий ёки халқаро сертификатлар талаби ҳозирда ҳам амалда эканини эслатади ва бу борада тарқалаётган нотўғри талқинларга эътибор бермасликни сўрайди.
Ўзбекистон
25.07.2025, 09:01
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Шерзодхон Қудратхўжани нацизмда айблаган блогер жаримага тортилди
Ўзбекистон
13.08.2025, 11:05

Ўқитувчилар нега вазирлик тизимидаги ташкилотни судга берди?
Таълим
26.08.2025, 17:24

Ўзбекистонлик талабалар Россиядаги уруш ҳудудига мажбурий юборилмоқда. Улар президент Мирзиёевдан ёрдам сўраб, видеомурожаат йўллади
Ўзбекистон
12.08.2025, 12:30

Қўй жон дардида, қассоб гўшт дардида: Тошкент вилоят ҳокимлилиги Чорвоқдаги курорт ҳақида баёнот берди
Иқтисодиёт
06.08.2025, 14:12

Россиядаги мигрантлар ва фуқароларга “А.У.Е.” таҳидиди. У нима учун хавф?
Ўзбекистон
05.08.2025, 11:18

Аэропортда хорижликлардан пул олиб келган ИИВ катта инспектори қўлга тушди
Ўзбекистон
12.08.2025, 09:29
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистоннинг илк учувчи талабалар гуруҳи Корея аэрокосмик университетига юборилди
Фан-технология
03.09.2025, 20:58

Польша ҳудудида мушкул аҳволда қолган уч нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди
Ўзбекистон
03.09.2025, 19:54

Хоразмда кекса отасини моддий таъминламаган фарзандлар жиноий жазога тортилди
Ўзбекистон
03.09.2025, 18:35

Талабалар ижара харажатларини қоплаш бўйича онлайн мурожаат йўллаши зарур
Ўзбекистон
03.09.2025, 17:36

ЯТТлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун янги ҳуқуқий тартиб яратилади
Иқтисодиёт
03.09.2025, 16:39

Фарғонада 50 минг долларга ер сотган шахс қўлга олинди
Ўзбекистон
03.09.2025, 15:47

Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга расмий ташрифи якунланди
Сиёсат
03.09.2025, 15:14

Сайёҳлик агентликлари томонидан қарийб 2 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилди
Иқтисодиёт
03.09.2025, 14:42

Навоийда қурилишда ишлатилаётган сифатсиз металл лист маҳсулоти аниқланди
Ўзбекистон
03.09.2025, 13:47

Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олдими?
Спорт
03.09.2025, 12:44

Франция Башар Асадни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берди
Сиёсат
03.09.2025, 12:39

Трамп Хитой, Россия ва КХДРни АҚШга қарши “тил бириктириш”да айблади
Жаҳон
03.09.2025, 11:46
машҳур янгиликлар

Шерзодхон Қудратхўжани нацизмда айблаган блогер жаримага тортилди
Ўзбекистон
13.08.2025, 11:05

Ўқитувчилар нега вазирлик тизимидаги ташкилотни судга берди?
Таълим
26.08.2025, 17:24

Ўзбекистонлик талабалар Россиядаги уруш ҳудудига мажбурий юборилмоқда. Улар президент Мирзиёевдан ёрдам сўраб, видеомурожаат йўллади
Ўзбекистон
12.08.2025, 12:30

Қўй жон дардида, қассоб гўшт дардида: Тошкент вилоят ҳокимлилиги Чорвоқдаги курорт ҳақида баёнот берди
Иқтисодиёт
06.08.2025, 14:12

Россиядаги мигрантлар ва фуқароларга “А.У.Е.” таҳидиди. У нима учун хавф?
Ўзбекистон
05.08.2025, 11:18

Аэропортда хорижликлардан пул олиб келган ИИВ катта инспектори қўлга тушди
Ўзбекистон
12.08.2025, 09:29