Маҳаллийчилик қилиш навбати амалдорларга етдими?

Бундан бироз муддат олдин ижтимоий тармоқларда вилоятликларни ҳақорат қилган блогер ва бир неча фуқароларнинг видеолари тарқалган эди. Уларга нисбатан турли енгил жазолар тайинланди ва баъзилари жамоатчиликдан узр ҳам сўради. Фуқаролар ўртасида бундай ҳолатлар анча камайгач, энди давлат идораларида ишлайдиган давлат вакиллари ушбу ҳолатларни давом эттирмоқдами?! 

Улашиш:

Mahalliychilik qilish navbati amaldorlarga yetdimi?

Mahalliychilik qilish navbati amaldorlarga yetdimi?

Бугун ижтимоий тармоқларда Миллий тикланиш демократик партиясининг Тошкент шаҳар кенгаши раиси Отабек Жиянбаев депутатликка фақат тошкентлик, Тошкент шевасида тоза гапира оладиган номзодларни тасдиқлаш кераклиги ва вилоайтликларни “исқирт” деб ҳақорат қилгани айтилган аудиоси тарқалди. Унда депутатликка номзодларни танлашда "мафкура Тошкентники бўлсин, (бошқа) шевада гапирганларни яқинлаштирма, бухоролик бўлмасин, бухороликлар исқирт бўлади", деб кўрсатма берган

Шунингдек, Отабек Жиянбаев ўз мансаб ваколатини суистеъмол қилиб, пора беришни истамаган депутатларга ҳайфсан чиқаришини таъкидлаган. Ижтимоий тармоқларда ёзилишича, Отабек Жиянбаев ва ҳокимлик хўжалик бўлими бошлиғи ҳар бир депутатлик ўрнини 3000-5000 АҚШ долларига пулламоқда. 

Тошкент шаҳар кенгаши раиси Отабек Жиянбаевнинг аудиоси тарқалгач "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов ушбу ҳолатга нисбатан муносабат билдирди

"Қонун ишламаган жойда ғоя бир тийин... Тармоқларда "Миллий тикланиш" партиясининг Тошкент шаҳар бўлими лидери экани айтилаётган шахснинг маҳаллийчиликка оид аудиоси тарқалди. Одам ҳатто эшитишга-да уяладиган бундай жирканч сўзлар, афсуски, истеъмолга аллақачон кириб бўлган, энди айрим расмийлар тилига ҳам ўтди. 

Чунки бунда маҳаллийчилик ва шовинизм иллати илдизлари бизда аллақачон бор эди. Қонун ижроси масаласида импотенсия юзага келгач, иллат дарров ўзини кўрсатди (15 суткага кириб чиққан қизларни эсланг)", дейди у. 

Унинг айтишича, ҳозирда маҳаллийчилик бўйича қонунни кучайтиришга, бу инсидентни ҳам шовинизим, сепаратизм ва ирқий камситиш қаторига қўшиш ва Кодексларда жавобгарлик белгилашга эҳтиёж бор. 

"Миллий тикланиш"нинг маҳаллийчи мулозимига келадиган бўлсак, уни жавобгарликка тортиш тугул, унинг ҳаракатларига жавоб ҳам беришмаса керак. Чунки расмийларнинг жавоб бериш имконияти аллақачон барбод бўлди ва ўзларидан бетимнинг қаттиқлиги "жонимнинг ҳузури" режимини ёқиб олишган. 

Биз бугун қонунлар ижроси фалажлигига тўқнашдик ва бундай шароитда ислоҳот-у ғоялар ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Қонун жамиятнинг ўзига хос иммунитети экан, бугунги партиячининг сепаратизм туйғусига эрк беришини шу нуқтадан изламоқ керак”, деган фикрини якунлаган. 

Муаллиф: Машҳура Мансуровна

сўнгги янгиликлар

Surxondaryoda yuz bergan katta YTH oqibatida uch kishi halok boʻldi

Сурхондарёда юз берган катта ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Кеча, 17 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида "Nexia-2" ҳамда ВАЗ-2107 русумли транспорт воситаси тўқнашиши оқибатида уч нафар йўловчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИб ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди. 

Ўзбекистон

18.09.2024, 16:20

Uchta bankning 148 nafar xodimi tartibga chaqirildi

Учта банкнинг 148 нафар ходими тартибга чақирилди

"Микрокредитбанк", "Бизнесни ривожлантириш банки" ҳамда "Туронбанк" АТБларида ишлаётган давлат хизматчилари манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлиги аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди. 

Ўзбекистон

18.09.2024, 15:02

Navoiyda ellik yoshli "mirishkor" giyohvandlik moddasi bilan qoʻlga tushdi

Навоийда эллик ёшли "миришкор" гиёҳвандлик моддаси билан қўлга тушди

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида яшовчи 50 ёшли фуқаро томонидан ўзининг яшаш хонадонидаги экинлар орасига ва қурилиши якунланмаган иморати ичида гиёҳвандлик моддаларини экиб келаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

18.09.2024, 14:28

"Eshak goʻshtiga yem boʻlgan qonun". Xalqni qoʻzgʻatgan loyiha ijro etiladimi?

"Эшак гўштига ем бўлган қонун". Халқни қўзғатган лойиҳа ижро этиладими?

Бир кунлик тўй ўтади кетади дейилганидек, кеча 17 сентябрь куни ўзбек сегменти "Inbazar"даги "самасуд"лар мавзусини расман тўхтатди. Энди одамлар Қонунчилик палатасининг "Ҳайвонларни идентификатсия қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасидаги қовун туширишларни муҳокамага кўтариб, тармоқларда бисотидаги бор "яхши" сўзлар билан изоҳлар қолдирмоқда. Гап нима ҳақида кетаётганини юқорида келтирилган ҳайвон номидан тушунган бўлсангиз керак. Бугун PARADIGMA.UZ кечадан буён тўхтамаётган можаро сабабини батафсил эътиборингизга ҳавола этади.

Ўзбекистон

18.09.2024, 12:27

Ertaga qaysi hududlarda yomgʻir yogʻishi aytildi

Эртага қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши айтилди

Эртага, 19 сентябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати кечаси 8-18 даража оралиғда, кундузи эса 18-32 даража оралиғида бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Ўзгидромет" ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

18.09.2024, 11:38

Urganch davlat universitetiga nisbatan ish qoʻzgʻatildi

Урганч давлат университетига нисбатан иш қўзғатилди

Бошланғич нархи 29,7 млрд сўмлик давлат харидларига қонун бузулишига йўл қўйган Урганч давлат университетига нисбатан иш қўзғатилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

18.09.2024, 11:05

Livanda minglab odamlarning peyjerlari portlab ketdi

Ливанда минглаб одамларнинг пейжерлари портлаб кетди

Кеча, 17 сентйбар куни Ливаннинг бир қатор шаҳарларида қўл пейжерлари (фақат хабар қабул қиладиган кичик алоқа қурилмаси) ҳамда телефонларнинг портлаб кетиши оқибатида минглаб одамлар жараоҳатланиб, 9 нафар фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, "Deutsche Welle" нашри маълум қилди. 

Жаҳон

18.09.2024, 10:36

Toshkentdagi sexda chiqqan yongʻin bir soatda oʻchirildi

Тошкентдаги цехда чиққан ёнғин бир соатда ўчирилди

Бугун, 18 сентябрь куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди. 

Ўзбекистон

18.09.2024, 09:43

Oʻzbekistondagi partiyalarning lideri Alisher Qodirovmi?

Ўзбекистондаги партияларнинг лидери Алишер Қодировми? (сўровнома)

Парламент (Олий Мажлис) ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари сайловига ҳам сал кам икки ой вақт қолди. Хўш, одамлар партиялар ҳақида маълумотга эгами? Уларнинг лидерларини танийдими? PARADIGMA.UZ шу саволлар билан пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига юзланди.

Ўзбекистон

17.09.2024, 17:36

Qoraqalpogʻistonda ayol ukasi bilan kelishib, erini vahshiylarcha oʻldirdi

Қорақалпоғистонда аёл укаси билан келишиб, эрини ваҳшийларча ўлдирди

Қорақалпоғистонда аёл укасига ўзининг турмуш ўртоғини болта билан чопиб ташлашини буюрди. Бу ҳақда "Zamon" дастурида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

17.09.2024, 16:54

Buxoroda havoni ifloslantirgan 117 amaldor jazoga tortildi

Бухорода ҳавони ифлослантирган 117 амалдор жазога тортилди

Бухоро вилоятида 117 нафар мансабдор атмосферани ифлослантиришда қатнашгани маълум бўлди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

17.09.2024, 16:22

Prezident qatnashgan sammitda qanday masalalar koʻtarildi?

Президент қатнашган саммитда қандай масалалар кўтарилди? (фото)

Бугун, 17 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Остона шаҳрида иккинчи "Марказий Осиё – Германия" саммитида иштирок этди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар берди.

Сиёсат

17.09.2024, 14:27