Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Foto: Central Asia.media

Россия Ички ишлар вазири Владимир Колокольцевнинг айтишича, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида хориж фуқаролари Россияда 20 мингга яқин жиноят содир этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40 фоизга камдир.

Вазирнинг маълумотларига кўра, тўққиз ой ичида Россияга қарийб 7 миллион хорижлик кириб келган — бу ўтган йилгидан 10 фоизга кам. 1 октябрь ҳолатига кўра, мамлакатдаги мигрантлар сони 6 миллионтани ташкил этади.

Назорат остидаги шахслар реестрида айни пайтда 820 минг чет эл фуқароси рўйхатда турибди, уларнинг 120 минг нафари вояга етмаганлардир. 670 мингга яқин хорижлик эса Россияда яшаш гувоҳномаси ёки вақтинча яшаш рухсатномасига эга.

Шу билан бирга, жорий йилда вазирлик ўтган йилга нисбатан 5 баравар кўп яшаш гувоҳномасини ва 18 баравар кўп вақтинча яшаш рухсатномасини бекор қилган.

2026 йилда Россиядан 120 минг хорижлик чиқариб юборилган — бу кўрсаткич ҳам бир йил олдингига нисбатан икки баравар кўп.

Бундан ташқари, Россияга кириши уч йилдан ўн йилгача бўлган муддатга тақиқланган хорижликлар сони қарийб 290 мингтага етган.

 

Муқобил меҳнат бозорлари изланмоқда

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони ҳам камаймоқда. Жумладан, жорий йилда ишлаш мақсадида Россия чегарасини кесиб ўтган ўзбекистонликлар сони ўтган йилгига нисбатан 13 фоизга пасайган.

Бунга Кремль жорий этаётган турли чекловлар, шунингдек, муқобил миграция тармоқларининг кенгайиши сабаб бўлмоқда.

Сўнгги бир неча йил давомида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари, хусусан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев меҳнат қилиш учун хорижга чиқмоқчи бўлган фуқароларни Россиядан бошқа давлатларга йўналтиришга фаол ҳаракат қилмоқда.

Шунга қарамай, Россия ҳамон ўзбекистонлик мигрантларнинг асосий манзили бўлиб қолмоқда. 2026 йилнинг биринчи ярмида Марказий Осиёдан келган меҳнат мигрантларининг 1,1 миллион нафари Ўзбекистон фуқароларига тўғри келган. Ўзбекистон бу борада бошқа давлатлар орасида етакчига айланди.

мавзуга оид янгиликлар

Россия биометрия текшируви орқали 69 мингга яқин хорижликни киритмади

Россия Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, 2024 йил декабридан буён чегарада биометрик маълумотлари текширилган 14 млн нафар хорижликнинг 68,9 минг нафарига Россияга киришга рухсат берилмаган.

Сиёсат

21.08.2026, 16:04

Россия меҳнат муҳожирлари учун янги талабларни жорий қилди

Россия президенти Владимир Путин меҳнат муҳожирларига нисбатан талабларни кучайтиришни назарда тутувчи қонунларни имзолади.

Жаҳон

30.07.2026, 16:33

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони камайди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Россияга киришидан мақсад сифатида ишлашни кўрсатган 1 178 609 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган.

Ўзбекистон

28.10.2026, 14:49

Россияда мигрантлар имтиҳондан озод қилиниши мумкин

Россия Ички ишлар вазирлиги айрим хорижлик ишчиларни рус тили, мамлакат тарихи ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон топшириш талабидан озод этишни таклиф қилди. Бу барча мигрантларга тааллуқли эмас.

Сиёсат

13.10.2026, 17:06

Россияда қийин вазиятга тушган фуқароларга Ўзбекистонга қайтишда ёрдам кўрсатилади

Оғир молиявий аҳвол ёки бошқа мураккаб вазият сабабли Ўзбекистонга қайтиш имкониятига эга бўлмаганлар Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкин. 

Ўзбекистон

24.08.2026, 15:10

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. 

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?

12 ноябр куни Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига ҳакамлар тайинланди. 

Спорт

10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади

Нима учун бундай қонун қабул қилинди?

Иқтисодиёт

10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

09.11.2026, 12:35

Лайка Спутник-2 аппаратидаги парвозга тайёрланмоқда. 1957 йил. Фото: Космонавтика музейи

Космосга юборилган илк ҳайвонлар

Инсоннинг космосга илк парвозларидан олдин ҳайвонлар вазнсизлик ва радиация шароитида синовдан ўтказилди. Уларнинг айримлари тирик қайтди, бошқалари эса тажрибалар қурбони бўлди.

Маданий

09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди

Йўловчиларнинг айримлари бошқа шахсларга тегишли телефонларни ҳам божхона назоратидан олиб ўтишга уринган. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида электротехника соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказади. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Хитойдаги мусобақада -110 килограмм вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлди.

Спорт

08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →