Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

20 октябрь куни Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу иқтисодий аҳволга қарши ўтказилган норозилик намойишлари тартибсизликларга айланиб кетганидан сўнг, Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади.

Ушбу баёнотлар Ғарб дунёсидаги ўта ўнгчи сиёсатчилар ва шарҳловчиларнинг риторикасига ҳамоҳанг бўлди. Улар иммиграция туфайли Европанинг айрим қисмлари, жумладан, Британия ҳам ислом анъаналари таъсирида қолгани ҳақида асоссиз даъволар қилиб келишади.

Ўнг қанот вакили бўлган бош вазир ўз интервьюсида Франция етакчилари тартибсизликларга тайёргарлик кўра олмагани ҳақида гапирди. У Париж ва бошқа йирик шаҳарларда кўчаларга чиққан намойишчилар турли қатламларга мансуб бўлганига қарамай, ғалаёнларни экстремист мусулмонлар авж олдирганини иддао қилди.

“Улар ўз вақтида тайёргарлик кўрмай, шунчаки қўл силтаб қўйишди. Улар экстремистик ислом босқинига бўйин эгишди”, — деган Нетаньяҳу.

Францияга қандай маслаҳат берган бўлардингиз, деган саволга жавобан: “Ён бериш сиёсатини юритманг, экстремистларга қарши курашинг”, деб жавоб берган Исроил бош вазири.

Шунингдек, у ҲАМАСнинг 2023 йил 7 октябрдаги ҳужумидан сўнг Франция президенти Эммануэль Макронга “агар биз уларни бу ерда йўқ қилмасак, улар Парижда пайдо бўлади”, деб айтганини қўшимча қилди.

Франция ўтган йили Фаластин давлатчилигини тан олиб, Исроилни норози қилган бир қатор Европа мамлакатларидан бири бўлган эди.

 

Трамп ҳам иммиграцияни айблади

АҚШ президенти Дональд Трамп Франциядаги норозилик намойишларидан фойдаланиб, бунда иммиграцияни айблади ҳамда Европа ва Макронни чегара назоратини кучайтиришга чақирди.

“Францияда бўлаётган воқеаларнинг на мактабларга, на бошқа бирор нарсага алоқаси бор, буларнинг бари иммиграция билан боғлиқ. Гап иммиграцияда ва мен президент Эммануэль Макронга чегараларни ёпишни айтдим”, — деди Трамп журналистларга.

Трамп ноқонуний иммиграцияга қарши курашни 2024 йилги сайловолди кампаниясининг асосий ваъдасига айлантирганди.

мавзуга оид янгиликлар

«Нетаньяху, сен ақлдан озибсан» – Трамп

Трамп Исроил Бош вазири Нетаньяху билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни Ливандаги вазиятни янада кескинлаштираётгани учун қаттиқ танқид қилди.

Жаҳон

02.06.2026, 15:06

Франциядаги тартибсизликлар ортидан 2 400 га яқин киши ҳибсга олинди

Оммавий норозиликлар ва тартибсизликлар нимадан бошланди?

Жаҳон

19.10.2026, 17:39

Трамп: Ядровий қуроллардан воз кечиш керак

Трамп Хитой яқин беш йил ичида АҚШ имкониятларига етиб олишидан хавотирда.

Жаҳон

16.10.2026, 09:35

«Мен саккизта урушни тўхтатдим» — Трамп тинчлик бўйича Нобель мукофотига лойиқ эканини айтди

Трамп агар унга ушбу мукофот берилмаса, Норвегия Нобель қўмитаси обрўсига путур етишини таъкидлади.

Жаҳон

08.10.2026, 17:49

Найроби теракти: САС ҳарбийсининг 19 соатлик жанги

2019 йил 15 январь куни Кения пойтахти Найробидаги беш юлдузли меҳмонхонага террористлар ҳужум қилди. Ҳодисадан хабар топган Кристиан Крейгхед ёлғиз ўзи воқеа жойига йўл олиб, 19 соатлик «мушук-сичқон» ўйинида қатнашди ва Дональд Трамп назарига тушди.

Жаҳон

01.10.2026, 18:03

АҚШ Халқаро жиноий судига қарши кенг кўламли санкциялар тайёрламоқда

Трамп маъмурияти Халқаро жиноий судга (ХЖС) қарши кенг кўламли санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда. Таклиф қилинаётган чоралар суднинг молиявий операцияларига таъсир қилиши мумкин.

Жаҳон

21.09.2026, 11:12

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди, у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди

Воқеа қачон, қаерда ва қандай содир бўлганди? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 13:03

Криштиану Роналду 30 кунга футболдан четлатилди

Португалия футбол федерацияси ҳужумчига 255 евро жарима ҳам тайинлади.

Спорт

20.10.2026, 11:15

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қанча миқдордаги келишув имзоланди?

Марко Рубио бошчилигидаги АҚШ делегациясининг Самарқандга ташрифи доирасида Америка ва Ўзбекистон бизнес вакиллари 12 миллиард долларлик 54 та ҳамкорлик келишувини тузди.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 10:27

Параосиё ўйинлари: Ўзбекистон делегацияси медаллари сони 29 тага етди

"Кунчиқар мамлакат" да медалларни қўлга киритиш давом этмоқда.

Спорт

20.10.2026, 10:10

Пенсия тайинлаш соддалашади

Пенсия учун ариза ёзмайсиз, ҳужжат йиғмайсиз, тўлов ўзи давом этади. Қайси ҳолларда ва қайси ҳудудларда, билиб олинг.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 09:40

Франциядаги тартибсизликлар ортидан 2 400 га яқин киши ҳибсга олинди

Оммавий норозиликлар ва тартибсизликлар нимадан бошланди?

Жаҳон

19.10.2026, 17:39

35 йилда Ўзбекистон аҳолиси қарийб 19 миллион кишига кўпайди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 39,5 миллион кишидан ошди. Энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида, энг ками эса Сирдарё вилоятида истиқомат қилмоқда.

Ўзбекистон

19.10.2026, 16:48

Ўзбекистондаги мактабларда кузги таътил қачондан бошланади?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги таътил қачондан бошланишини эълон қилди.

Таълим

19.10.2026, 16:27

Ўзбекистонда "Google Pay" хизмати ишга тушди

"Google Pay" Ўзбекистонликлар учун қандай имкониятлар беради?

Ўзбекистон

19.10.2026, 13:15

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →