Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?

Германиянинг 34 та шаҳрида ўн минглаб ёшлар иштирокида намойишлар ўтказилди. Франкфуртда ғалаёнлар тартибсизлик ва талончиликларга айланиб кетди.

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?

31 октябрь куни Германиянинг Франкфурт шаҳридаги дўконлар юзларини ниқоб билан беркитган тартибсизлик иштирокчилари томонидан талон-торож қилинди. Бу воқеа Германиянинг йирик шаҳарларида ўн минглаб намойишчилар таълим сифатини яхшилаш ва яшаш харажатларини камайтириш талаби билан кўчаларга чиққанидан кейин юз берди.

Намойишлар жорий йилда Европа бўйлаб Z авлод етакчилигида ўтказилган норозилик ҳаракатлари тўлқинини давом эттирди. Сербияда талабалар бошчилигидаги фаоллик сайловлар орқали мамлакатнинг узоқ йиллик етакчисини ҳокимиятдан кетишга мажбур қилди. Франциядаги ғалаёнлар эса тартибсизликлар ва талон-торожларга айланиб кетди.

Германиядаги намойишларни «Gen Z regelt» («Z авлоди масъулиятни ўз зиммасига олади») ҳаракат гуруҳи ташкил этди. Улар Берлин, Франкфурт ва Мюнхен каби 34 та шаҳарда бўлиб ўтди. Ҳаракат мажбурий ҳарбий хизматга қарши чиқиб, таълим соҳасига кўпроқ маблағ ажратилишини талаб қилган. Чунки Германиядаги кўплаб ёшлар яшаш харажатлари ошиб бораётгани сабабли молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда.

Massive Gen Z protests sweep cities across Germany

Германиянинг молиявий маркази ҳисобланган Франкфуртда намойишлар зўравонликка айланиб кетди. Reuters нашрининг хабар беришича, полиция вазиятни назоратга олишга уринса-да, камида иккита дўкон талон-торож қилинган, яна бир нечта савдо нуқталарига зарар етказилган.

Расмий маълумотларга кўра, намойишчилар сони ташкилотчилар кутган 182 минг кишига етмаган. Франкфурт, Мюнхен ва Берлин полицияси митингларда жами 18 мингча одам қатнашганини билдирди. Аммо ташкилотчиларнинг веб-сайтида қарийб 36 минг киши кўрсатилган.

Германия расмийлари шанба кунги намойишлар Hellouin байрами тадбирлари билан бир вақтга тўғри келганига қарамай, тинч ўтганини маълум қилди. Шунингдек, экстремистик гуруҳлар ушбу ҳаракатдан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиши мумкинлигидан ҳам огоҳлантирди.

Гамбург шаҳрида эса айрим баррикадаларга ўт қўйилган.

«Бугун бу ерга уруш ва зўравонлик эмас, балки тинчлик ҳамда эркинлик учун курашиш мақсадида йиғилдик. Биз учун энг муҳими – соғлиқни сақлаш ва таълим тизимларини янада кўпроқ қўллаб-қувватлашдир. Биз мажбурий ҳарбий хизматга қаршимиз ва масъулият юкининг адолатлироқ тақсимланиши тарафдоримиз», – деди «Gen Z regelt» ташкилоти матбуот котиби Лина Фридрих.

Федерал ички ишлар вазирлигининг маълум беришича, Германиядаги ўта сўл экстремистик доираларнинг айрим бўлимлари ҳамда хорижий экстремистик ҳаракатларга алоқадор баъзи гуруҳлар тарафдорларни сафарбар этиш мақсадида бирлашган.

«Франциядаги ўша манзаралар – талончиликлар, ёнаётган уй ва полиция машиналари ҳамда полиция ходимларига қилинган ҳужумлар барчамизнинг кўз ўнгимизда турибди. Бу борада Франциядан асло ўрнак олмаслик керак», – деди Франкфурт шаҳри жойлашган Гессен федерал ери ички ишлар вазири Роман Позек.

Намойиш ташкилотчилари эътиборини қаратган асосий жиҳат – Европанинг энг гигант иқтисодиётида ёш авлод зиммасига тушаётган босим тобора ортаётгани.

«Ҳукумат бизнинг хавотирларимизга жавобан қисқартиришларни давом эттириш ва зиммамизга янада кўп оғирлик юклашдан бошқа ҳеч нарса таклиф қилмади. Бизни эътиборсиз қолдиришдан тўхтамас экансиз, йиғилишлар ўтказиш бўйича асосий ҳуқуқимиздан фойдаланаверамиз», – деди Мюнхендаги митингда нутқ сўзлаши кутилаётган 18 ёшли Стив канцлер Фридрих Мерсга мурожаат қилар экан.

 

Иқтисодий муаммолар

Германия иқтисодий ўсишни тиклашга қийналмоқда. Шунингдек, «беби-бумерлар» авлоди нафақага чиқаётгани ва меҳнатга лаёқатли аҳоли сони қисқараётгани сабабли мамлакатда пенсия тизими ва давлат хизматларига тушаётган босим ортган.

Ҳаракатни ким бошқаряпти, у чинданам ёшлар ташаббуси билан ташкил этилдими каби саволлар ҳам диққат марказида.

Германиянинг BSK миллий мактаб ўқувчилари ташкилотлари уюшмаси ўзини ушбу ташаббусдан четга олди ва 20 ноябрь куни алоҳида норозилик намойиши ўтказишни режалаштирмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

АҚШнинг F-16 қирувчи самолёти Германиядаги авиабазада ҳалокатга учради

АҚШнинг F-16 қирувчи самолёти Германия ғарбидаги Spangdahlem авиабазаси яқинида ҳалокатга учради. Учувчи хавфсиз катапульта қилган.

Жаҳон

23.09.2026, 09:55

Эрон Германия элчисини ТИВга чақирди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Германиянинг Теҳрондаги элчиси Аксель Вильгельм Диттманни Берлин расмийларининг Эронга нисбатан баёнотлари ва Германия дипломатик миссиясининг фаолияти юзасидан норозилик билдириш учун чақирди.

Жаҳон

18.09.2026, 12:21

ЕИ ва НАТО Россияга босимни кучайтиради

Германияда сўнгги вақтларда содир бўлган дронлар билан боғлиқ ҳодисалар ва эҳтимолий диверсиялар Европа Иттифоқи ҳамда НАТОнинг Россияга нисбатан позициясини янада кескинлаштирди. 

Сиёсат

03.09.2026, 14:46

Ўйинчиларим ялангоёқ тўп сурган – Густаво Альфаро

Парагвай терма жамоаси бош мураббийи, аргентиналик Густаво Альфаро Германияни жаҳон чемпионатидан чиқариб юборган ғалабадан кейин айтган таъсирли нутқи билан бутун футбол оламини ҳайратга солди.

Спорт

03.07.2026, 14:46

Мерц: Россия ғалаба қозонмайди

Германия канцлери Фридрих Мерц Россиянинг Украинадаги урушда ғалаба қозона олмаслигини таъкидлаб, Москвани зудлик билан музокараларга қайтишга чақирди.

Жаҳон

26.06.2026, 10:35

Аёллар ҳам ҳарбий хизматга чақирилаётган давлатлар кўпаймоқда

Дунёда аёлларни ҳарбий хизматга жалб қилиш тенденцияси тобора кучаймоқда. Қатор давлатлар хавфсизлик таҳдидлари, армия учун кадр етишмаслиги ва гендер тенглиги сиёсати туфайли аёллар учун ҳам мажбурий ёки ихтиёрий ҳарбий хизмат тизимини кенгайтирмоқда.

Жаҳон

21.05.2026, 13:05

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 638 628 та тирик туғилиш қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 26 мингтага кам.

Ўзбекистон

02.11.2026, 13:03

Illyustrativ tasvir

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди

Уни ўғирлаб кетишмаган, гаровда ҳам ушлаб туришмаган.  Aслида нима бўлган?

Жаҳон

02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди

Айрим ҳудудларда сув нархи ошди, келаси йилдан эса тарифларни белгилаш тартиби ҳам ўзгаради.

Иқтисодиёт

31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди

Хитойлик 24 ёшли йигит тўйига меҳмон топиш учун ноодатий йўл тутди. Унинг ижтимоий тармоқдаги мурожаати қисқа вақт ичида кутилмаган натижа берди.

Жаҳон

31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда газ таъминоти, божхона расмийлаштируви, мобил реклама, тадбиркорлар учун коммунал тўловлар ҳамда пенсия тайинлаш тартибига оид бир қатор ўзгаришлар жорий этилади.

Ўзбекистон

31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди

АҚШ судининг қарори ариза топшириш муддатини яна ноаниқ қолдирди.

Жаҳон

30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи

Россия бюджет тақчиллиги 5,8 триллион рублга етди. Ҳукумат бир қатор соҳаларни қамраб оладиган янги солиқ чораларини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси

Иккинчи жаҳон уруши давомида Япония фойдаланган 56 та «дўзах кемаси»дан 19 таси Иттифоқчилар томонидан чўктирилди. Бу кемаларда 126 мингдан ортиқ ҳарбий асир ташилиб, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ҳалок бўлган.

Маданий

29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди

Пиротехника воситалари одамларда қўрқув ва хавотир уйғотиши ҳамда руҳий зўриқишга сабаб бўлиши мумкинлиги тақиққа асос қилиб кўрсатилган. 

Жаҳон

29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...

Исроилда парламент сайловларидан кейин овозларни санаш давом этмоқда. Бош вазир Биньямин Нетаньяху тарафдорлари блоки дастлабки натижаларга кўра олдинда бормоқда, бироқ ҳукумат тузиш учун зарур бўлган 61 та мандатни ҳали қўлга киритмаган.

Сиёсат

28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони камайди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Россияга киришидан мақсад сифатида ишлашни кўрсатган 1 178 609 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган.

Ўзбекистон

28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди

Босмахонадан 17 579 дона тайёр ва 500 килограммдан ортиқ ярим тайёр контрафакт китоб, тўртта босма ва елимлаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинди. 

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?

Жорий йилнинг 15 сентябридан бошлаб ўзбекистонликлар учун 60 кунлик визасиз режим ва аэропортда виза олиш тартиби бекор қилинган эди.

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин

Қирғизистонда вилоят ва туманлар ўрнига “аймоқ” деб аталадиган 20 дан ортиқ маъмурий бирлик тузиш режалаштирилмоқда.

Жаҳон

28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди

Тожикистонда фуқароларга 18 ёшга тўлганидан кейингина хорижга ишлаш учун боришга рухсат берилади. Янги талаб президент Имомали Раҳмон томонидан 21 октябрь куни имзоланган «Миграция тўғрисида»ги қонунда белгиланган.

Жаҳон

28.10.2026, 10:24

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →