ЕИ ва НАТО Россияга босимни кучайтиради
Германияда сўнгги вақтларда содир бўлган дронлар билан боғлиқ ҳодисалар ва эҳтимолий диверсиялар Европа Иттифоқи ҳамда НАТОнинг Россияга нисбатан позициясини янада кескинлаштирди.
Сиёсат
03.09.2026, 14:46
Улашиш:

Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен ва НАТО бош котиби Марк Рютте Москвага босимни кучайтириш зарурлигини билдирди.
Фон дер Ляйен Лейпциг аэропортидаги ҳодисани Европа Иттифоқи ҳудудидаги «янги эскалация» деб атади ва унда Россиянинг бевосита иштирокини даъво қилди.
«Лейпциг Европа Иттифоқи ҳудудидаги янги эскалацияни англатади», — деди у.
Унинг таъкидлашича, Европа Россиянинг «беэътибор ва хавфли ҳаракатлари»га тезроқ ва самаралироқ жавоб бериши керак.
Марк Рютте эса НАТОнинг барча аъзолари, жумладан АҚШ Германия билан «тўлиқ ҳамжиҳат» эканини билдирди.
Лейпциг аэропортида нима содир бўлган?
Германия ҳукумати маълум қилишича, 4 август куни Лейпциг/Галле аэропортида портловчи модда олиб келган дрон Украинага тегишли юк самолётига ҳужум қилишга уринган.
Дронлардан бири махсус робот ёрдамида зарарсизлантирилган. Иккинчи дрон эса бошқа юк самолёти билан тўқнашган бўлиши мумкин. Ҳодисадан ўн кун ўтиб аэропорт ҳудудида яна бир дрон аниқланган.
Германия расмийлари полиция тергови ва разведка маълумотлари Россиянинг ушбу ҳодисаларга алоқадорлигини кўрсатганини билдирган.
Москва эса бу айбловларни рад этиб, Берлин ўз даъволарини тасдиқловчи далилларни тақдим этмаганини айтмоқда.
Германия ички ишлар вазирига кўра, дрон конструкцияси, унинг қисмлари, портловчи модда ва детонатор аввал Россиянинг бошқа гибрид операцияларида учраган.
Тергов доирасида икки гумондор аниқлангани айтилмоқда. Улардан бири Беларус фуқароси бўлиб, Россия паспортига ҳам эга. Иккинчиси Латвия ва Россия паспортларига эга бўлган шахс экани билдирилган.
Германия Россияга қарши чораларни кучайтирмоқда
Германия ҳукумати 18 сентябрга қадар Россиянинг Бонндаги сўнгги бош консулхонасини ёпиш ва Берлиндаги Русский дом фаолиятини тартибга солувчи келишувни бекор қилишга қарор қилган.
Шунингдек, Берлин Россия фуқароларининг мамлакатга киришини назорат қилишни кучайтириш ва Россиянинг «соя флоти»га қарши чораларни оширишини маълум қилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги бунга «кўзгули чоралар» билан жавоб беришини билдирди.
Россия ТИВ Германиянинг вақтинчалик ишлар вакили Бернд Финкени чақириб, Берлиннинг айбловларини «асоссиз» деб атаган.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса Германиянинг қароридан кейин Россиядаги Гёте институти филиаллари ёпилишини айтди. Лавров Москва, Санкт-Петербург ва Екатеринбургда филиаллар борлигини таъкидлаган. Бироқ институтнинг ўзи берган маълумотларга кўра, Россиядаги учинчи филиал Екатеринбургда эмас, Новосибирскда жойлашган.
Россия президенти Владимир Путин Германия чораларини «жиддий хато» деб атади.
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко эса Москва Берлин билан дипломатик алоқаларни тўлиқ узиши мумкинлигини истисно қилмади. Шу билан бирга, у ҳозирча дипломатияга имконият бериш режалаштирилаётганини билдирди.
Германияда бошқа эҳтимолий диверсиялар ҳам текширилмоқда
Германияда сўнгги сутка ичида энергетика инфратузилмасига қарши бир нечта эҳтимолий диверсия қайд этилган.
Кёльн яқинидаги Бергхайм шаҳрида электр узатиш линияларининг шикастланиши қасддан амалга оширилган бўлиши мумкин. Ҳодиса туфайли икки кўмир электр станциясидаги бешта энергия блоки тўхтатилган. Полиция объектлар яқинида олтита ишга тушириш қурилмасини аниқлаган.
Бранденбургдаги Йеншвальде кўмир электр станцияси яқинида ҳам юқори кучланишли электр линиялари шикастланган. Кейинроқ подстанциялардан бирида портловчи қурилмалар топилган.
Германия расмийлари ҳодисалар ортида хорижий давлат томонидан ташкил этилган диверсия ёки сўл экстремистлар туриши мумкинлигини текширмоқда.
Қўшни Польшада ҳам Скаржиско-Каменна шаҳрида ҳарбий дронлар ишлаб чиқарувчи заводда содир бўлган ёнғин қасддан уюштирилган диверсия бўлиши мумкинлиги айтилди.
ЕИ янги санкциялар масаласини муҳокама қилмоқда
Европа Иттифоқи давлатлари ташқи ишлар вазирлари Россияга босимни кучайтиришнинг янги механизмларини муҳокама қилмоқда.
Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро Россиянинг «соя флоти»га қарши янги чоралар кўрилиши мумкинлигини билдирди. Бир қатор Европа давлатлари Россиянинг музлатилган активларидан Украинага ёрдам бериш учун фойдаланишни таклиф қилмоқда.
Швеция, Нидерландия, Польша ва Испания 193 миллиард евродан ортиқ музлатилган Россия активларидан Украина манфаатлари йўлида фойдаланишни қўллаб-қувватламоқда. Бироқ маблағларнинг катта қисми сақланаётган Бельгия ҳуқуқий ва молиявий хавфлар туфайли бу режага эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда.
Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас эса амалдаги санкцияларга риоя этилишини назорат қилишни кучайтириш бўйича ишлар олиб борилаётганини айтди. Шунингдек, Россиянинг собиқ ҳарбийлари учун Европа Иттифоқига киришни чеклаш ва россиялик сайёҳларга визалар беришни янада қисқартириш таклифлари қўллаб-қувватланган.
Фон дер Ляйеннинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи ва НАТО Москвага босимни нафақат сақлаб қолади, балки янада кучайтиради.
Унинг айтишича, Европа Россия Украинадаги тинч аҳолига қарши ҳужумларни тўхтатмагунча босимни давом эттиради.
Сиёсат
03.09.2026, 14:46
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Путин НАТО билан қарама-қаршиликда ҳеч қачон ютмаслигини билади – Марк Рютте
Сиёсат
01.10.2026, 16:09

Россия Украина–Полша чегараси яқинида АЁҚШ ва йўловчи поездига дронлар билан зарба берди
Жаҳон
14.09.2026, 10:20

FIDE президенти ЕИ санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди
Спорт
24.07.2026, 12:18

Европа Иттифоқи ва Украина дрон ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди
Жаҳон
15.07.2026, 16:51

Рютте: «Россия тушуниши керак – НАТО унинг армиясидан анча кучли»
Жаҳон
26.06.2026, 15:34

Мерц: Россия ғалаба қозонмайди
Жаҳон
26.06.2026, 10:35
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол — бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил
Маданий
04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон
04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон
03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди
Ўзбекистон
03.11.2026, 11:43

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди
Иқтисодиёт
03.11.2026, 10:30
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
