Мирзиёев ҳукуматнинг бир неча мансабдорларига янги амал берди
Кеча, 24 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонлари билан Мудофаа вазири, Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилиб, бошқа вазифага тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби маълум қилди.
Ўзбекистон
25.11.2024, 10:00
Улашиш:
Mirziyoyev hukumatning bir necha mansabdorlariga yangi amal berdi
Қайд этилишича, беш йилдан буён Мудофаа вазири лавозимида фаолият юритиб келаётган Баҳодир Қурбонов вазифасидан озод этилиб, Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланган.
Қурбонов дастлаб, 1994-1996 йилларда Жиззах ИИО тергов бўлимида терговчи, сўнгра катта терговчи бўлиб ишлаган. 1996 йилда Коррупция, рекет ва терроризмга қарши курашиш бўлимининг ноқонуний валюта операцияларига қарши курашиш бўлими тезкор ходими, 1997-1998 йилларда Коррупция, рекет ва терроризмга қарши курашиш бўлими 1-бўлими тезкор ходими, 1998 йилда 2-бўлими катта терговчиси лавозимида ишлаган.
1999 йилда ушбу бўлимнинг 3-бўлими катта терговчиси, шунингдек, Жиззах тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими терговчиси лавозимларида бўлган. Шу йили вилоят ИИБ Коррупция, рекет ва терроризмга қарши курашиш бўлими 3-бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланган. Бундан ташқари, Жиззах вилояти ИИБ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бўлими бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
2002 йилда Жиззах тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган. 2005 йилда Ғаллаорол тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига ўтган. 2008 йилда Ички ишлар вазирлиги Патруль хизмати бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Шу йили Наманган вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.
2013 йил 24 декабрдан 2015 йил 27 декабргача Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. 2015 йилда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. 2017 йил 14 январда унга генерал-майор унвони берилган. 2018 йил 12 февралдан 2019 йил 11 февралгача Тошкент ҳарбий округи қўмондони лавозимида ишлаган.
Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, яъни Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи — Шуҳрат Халмухамедов ҳам лавозимидан озод этилиб, Мудофаа вазири лавозимига кўтарилди.
Халмухамедов мазкур лавозимда 2021 йилнинг март ойидан буён ишлаб келаётганди. Бунгача у мудофаа вазири ўринбосари, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари ва Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Бундан ташқари, 2019 йилдан бери Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Абдусалам Азизов лавозимидан озод этилиб, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилди.
Бундан олдин у 2017 йил сентябридан Мудофаа вазирлигига раҳбарлик қилган. 2002 йилдан 2006 йилгача эса "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси бошқаруви раиси вазифасини бажарган. 2006 йил сентябрда 2008 йил ноябргача "Ўзнефтмаҳсулот" ("Ўзбекнефтгаз" шўба корхонаси) компаниясига раҳбарлик қилган.
2008 йил ноябрида Ички ишлар вазирлигига қайтиб, шу йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Ички ишлар вазири ўринбосари, 2008 йил декабридан 2009 йил декабригача эса ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2009−2017 йилларда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Манбада юқорида номи келтирилган мансаб эгаларининг нима сабабдан лавозими ўзгаргани ҳақида маълумотлар очиқланмаган.
Ўзбекистон
25.11.2024, 10:00
Улашиш:
машҳур янгиликлар
Россияда МДҲ давлатларидаги рус тили ўқитувчилари учун махсус таълим дастури яратилди
Таълим
16.11.2024, 11:53
Тошкентда ўғил болага қизлар кийимини кийдирган тарбиячи ишдан бўшатилди
Ўзбекистон
30.10.2024, 10:43
Бош прокуратура ОАВ вакилларини огоҳлантирди
Ўзбекистон
28.10.2024, 09:57
Қашқадарёда ичида йўловчилари бўлган машинани тош босиб қолди
Ўзбекистон
07.11.2024, 10:06
Чиқиндидан қарздор истеъмолчилар электр энергиясидан узиб қўйилмайди
Ўзбекистон
30.10.2024, 11:06
Дунёда маймун чечагини юқтириш ҳолатлари рекорд даражага етди
Жаҳон
28.10.2024, 14:36
сўнгги янгиликлар
Туз одам саломатлигига қандай салбий оқибатларни келтириб чиқаради?
Фан-технология
25.11.2024, 10:23
Тошкент вилоятида 9-синф ўқувчиси калтакланди
Ўзбекистон
23.11.2024, 13:01
Яна икки туманнинг ҳоким ёрдамчиси жиноятга қўл урди
Ўзбекистон
19.11.2024, 11:17
Хоразмда ўқитувчини дўппослаган аёлга жиноят иши очилди
Ўзбекистон
19.11.2024, 10:54
Намангандаги тўртта АЁҚШда яроқсиз бензин сотилаётгани аниқланди
Ўзбекистон
19.11.2024, 09:30
Тоға вояга етмаган жиянларини хипчин билан савалади
Ўзбекистон
18.11.2024, 09:24
Россияда МДҲ давлатларидаги рус тили ўқитувчилари учун махсус таълим дастури яратилди
Таълим
16.11.2024, 11:53
Икки вилоятда энергия ресурсларидан қарздорликни йўқ қилиб беришни ваъда берганлар ушланди
Ўзбекистон
15.11.2024, 11:48
Қашқадарёдан Россияга қадимий тангаларни олиб кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди
Ўзбекистон
15.11.2024, 10:26
"Автотерроризм"га ким айбдор?
Ўзбекистон
14.11.2024, 11:11
Пневмонияни қандай олдини олиш мумкин?
Фан-технология
13.11.2024, 11:05
машҳур янгиликлар
Россияда МДҲ давлатларидаги рус тили ўқитувчилари учун махсус таълим дастури яратилди
Таълим
16.11.2024, 11:53
Тошкентда ўғил болага қизлар кийимини кийдирган тарбиячи ишдан бўшатилди
Ўзбекистон
30.10.2024, 10:43
Бош прокуратура ОАВ вакилларини огоҳлантирди
Ўзбекистон
28.10.2024, 09:57
Қашқадарёда ичида йўловчилари бўлган машинани тош босиб қолди
Ўзбекистон
07.11.2024, 10:06
Чиқиндидан қарздор истеъмолчилар электр энергиясидан узиб қўйилмайди
Ўзбекистон
30.10.2024, 11:06
Дунёда маймун чечагини юқтириш ҳолатлари рекорд даражага етди
Жаҳон
28.10.2024, 14:36