Туз одам саломатлигига қандай салбий оқибатларни келтириб чиқаради?
Соғлом овқатланишга риоя қилишни бошлаган ҳар бир оила туз истеъмол қилиш керакми ёки йўқми, дея ўйлайди. Ҳатто инсонлар орасида мутлақо туз истеъмол қилмайдиганлар ҳам учраб туради. Хўш, ўзи туз истеъмол қилиш қанчалик соғлиққа зарар етказади? Унинг инсонларга фойдаси борми? Шу каби саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги батафсил жавоб берди.
Фан-технология
25.11.2024, 10:23
Улашиш:

Tuz odam salomatligiga qanday salbiy oqibatlarni keltirib chiqaradi?
Қайд этилишича, тузнинг кўп истеъмол қилиниши организмда суюқликни ушлаб туриш, семириш, гипертония хавфининг ортиши, буйракларга салбий таъсир кўрсатиши, кальцийни ювиб юбориши ҳамда ошқозон-ичак трактининг ёмонлашиши каби салбий оқибатларни келтириб чиқаради.
Аммо бирданига ва бутунлай туздан воз кечилса, иштаҳа билан боғлиқ муаммолар, кўнгил айниши, бош ва мушаклардаги оғриқлар, бош айланиши, қон босимининг пасайиши каби қатор нохуш аломатларга дуч келиш мумкин.
ЖССТ маълумотларига кўра, катталар истеъмоли учун оптимал кунлик туз миқдори 5 граммдан ошмаслиги керак. Бу тахминан бир чой қошиқдан бироз камроқ. Ушбу меъёр фақат гипертония, ошқозон-ичак ёки буйрак касалликлари бўлмаган соғлом одамларга мос келади.
"Инсон кун бўйи қанча туз истеъмол қилганини кузатиб бориши жуда қийин. Шунинг учун асосан таъм рецепторларига таяниш, шунингдек, ҳар бир маҳсулотни истеъмол қилишдан олдин унинг таркибига эътибор қаратишга одатланиш керак", дейилади ССВ томонидан берилган хабарда.
Эндокринологлар фикрига кўра, шўр овқатларга бўлган иштиёқ кўпинча танада магний камлигидан далолат беради, бу 300 га яқин ферментлар ишида иштирок этадиган, қувват ишлаб чиқариш, асаб импульсларини ўтказиш ва хотиржам ҳиссий фон учун жавоб берадиган минерал ҳисобланади.
Туз истеъмолини камайтиришнинг энг яхши усули уни бошқа зираворлар билан алмаштиришдир. Овқатга хушбўй зираворлар қўшиш орқали таъм ҳиссингизни бойитиш мумкин. Шунда инсон аста-секин бунга кўникади ва шўр маҳсулотларни истеъмол қилиш истагидан халос бўлади.
Фан-технология
25.11.2024, 10:23
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Аллергия мавсуми яқин: Нималарни истеъмол қилмаслик керак?
Фан-технология
24.02.2025, 10:40

Совуқ кунларда қандай овқатланиш керак?
Фан-технология
17.12.2024, 10:53

Уй шароитида тайёрланган консерваларни истеъмол қилса бўладими?
Фан-технология
02.12.2024, 09:58

Болаларни нафас йўллари касалликларидан қандай ҳимоя қилиш мумкин?
Фан-технология
25.10.2024, 10:13

Ёшига тўлмаган чақалоқларни қандай овқатлантириш керак?
Фан-технология
01.10.2024, 14:20

Қандай маҳсулотлар одамни тез қаритади?
Фан-технология
23.09.2024, 10:17
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
