"Автотерроризм"га ким айбдор?

Сўнгги пайтларда йўл-транспорт ҳодисаларининг сони кундан-кунга ортиб бораётганини ижтимоий тармоқлар орқали берилаётган хабарлардан билиш мумкин. Содир бўлаётган "авария"лар оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлиб, айримлари тўшакка михланмоқда. Хўш, бундай нохуш воқеаларнинг кўпайиб бораётганига ким сабабчи? Қандай чора кўрилса, йўл-транспорт ҳодисаларининг юз бериши камаяди? PARADIGMA.UZ мазкур саволлар билан пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига микрофон тутди.

Улашиш:

Жавоблар турлича бўлди, сўровноманинг қайсидир қатнашчиси йўл-локациялар ҳодисаларининг юз беришига одамлар айбдор деса, яна бошқа бир корреспондент машина ҳайдовчилари дея жавоб берди. Бундан ташқари, жавоблар орасида ЙТҲларнинг асосий сабабчиси ҳукумат томонидан чиқарилаётган қарорлар эканлигини айтганлар ҳам бор.

"Юз бераётган йўл-локациялар ҳодисаларига давлат сабабчи чунки йўллар қисқа, пиёдалар ҳаракатланишига йўлаклар йўқ ", дейди ўрта ёшлар чамасидаги эркак.

Шунингдек, сўровноманинг бошқа бир иштирокчиси пойтахт Тошкентда ЙТҲлар кўпаяётганига вилоятдан келган фуқаролар сабабчилигини айтди.

"Шаҳарда кузатилаётган авариялар сони вилоятдан келган одамлар сабабли ортмоқда. Йўлларни кузатсангиз, вилоятликлар минган машиналар сони кўп. Менимча, уларнинг машиналари камроқ ҳаракатланса, ЙТҲлар кузатилмасди", дейди корреспондент.

Бундан ташқари, сўровнома қатнашчилари йўл-локациялар ҳодисаларини олдини олиш учун ўзларининг таклифларини ҳам берди. Уларга кўра, жазо чоралари қатъий белгиланса, юқоридаги дилни хира қиладиган воқеалар кузатилмайди.

"Олий Мажлис қонунчилик палатаси, Олий Мажлис сенати тезкорлик билан қонун ишлаб чиқиши керак. Блогерлар, журналистлар ва бошқа жамоатчилик фаоллари бунга бефарқ қарамаслиги керак. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари бош бўлиб жамоатчилик вакиллари билан рейд ўтказиши лозим", дейди корреспондент.

Шунингдек, яна бир қатнашчи қоидабузарларнинг жарима миқдори оширилса ЙТҲлар камайишини айтди.

"Қонун-қоидаларни кучайтириб, жазоларни муқаррар қилиш керак. Бундан ташқари, одамлар топадиган ойлик миқдоридан келиб чиқиб жарима қўлланмаса, 20 миллион сўм ойлик оладиган фуқаро 300 минг сўм жарима тўласа, бу унинг навбатдаги қоида бузишига тўсиқ бўлолмайди",  дейди бошқа бир корреспондент.

мавзуга оид янгиликлар

ЙТҲ: Сергелида Nexia автобус бекатига урилди

25 сентябрь куни соат 15:00 ларда Сергели туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ўзбекистон

26.09.2025, 13:32

Ангрендаги ЙТҲда ҳалок бўлган сони 13 кишини ташкил этмоқда

Мудҳиш ЙТҲ оқибатида яна 6 киши вафот этган. ИИВнинг сўнгги маълумотида 8 та автомобил иштирок этган ЙТҲда 7 киши воқеа жойида ҳалок бўлгани, 9 киши жароҳатлангани ва шундан 5 нафари тиббиёт муассасаларига ётқизилгани маълум қилинганди.

Ўзбекистон

10.09.2025, 12:47

Йўл безорилиги содир этган ва машинани маст ҳолатда бошқарган шахслар профилактик ҳисобга олинади

«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ўзбекистон

04.09.2025, 14:56

Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида тўрт йигит ҳалок бўлди

Олтинсой туманида ичида 19 ёшдаги беш нафар йигит бўлган Gentra бетон тўсиққа урилди. Оқибатда машинадаги тўрт йўловчи вафот этди.

Ўзбекистон

01.08.2025, 15:20

Сурхондарёда Nexia мактаб олдидаги пиёдалар йўлагида 8 ёшли қизалоқни уриб ўлдирди

Ҳайдовчи яқин атрофда мактаб борлиги ҳақидаги белгига қарамай, тезликни пасайтирмаган.

Ўзбекистон

31.07.2025, 15:50

Шавкат Раҳмоновнинг рафиқаси ва фарзанди ЙТҲга учради, ҳодиса оқибатида вафот этганлар бор

Қарағандадан Олма-Ота томон кетаётган Toyota ҳайдовчиси рулбошқарувини йўқотиб, транспорт воситасини ағдариб юборган.

Спорт

30.07.2025, 10:02

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонлик мигрантлар 10 ойда 15,8 миллиард доллар пул жўнатгани маълум қилинди

Хусусан, хорижда ишлаётган ўзбекстанликларнинг сони 2016 йилдан буён камайган бўлса-да, улар томонидан юборилган пул маблағлари сезиларли даражада ошиб, 2025 йилнинг ўн ойи якуни бўйича 15,8 миллиард долларга етган. Бу кўрсаткич 2016 йилдаги 3,8 миллиард доллардан қарийб тўрт баробар юқори.

Ўзбекистон

19.11.2025, 19:27

Зоҳран Мамдани: рэпердан Нью-Йорк мэригача

2025 йил Нью-Йорк сиёсий тарихида ўчмас из қолдирди. Шаҳар ўппа-ўртага келиб, ўзига хос рекордлар билан йўлбошчи алмаштирди: 34 ёшли Зоҳран Мамдани бу лавозимга сайланиб, бирданига бир нечта тарихий маррани забт этди.

Жаҳон

19.11.2025, 18:38

Тергов ҳибсхоналарида айрим тартиб-қоидалар қайта кўриб чиқилади

Хусусан, тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларга татбиқ этилаётган айрим тартиб-қоидаларни қайта кўриб чиқиш, уларнинг кундалик эҳтиёжларини яхшироқ таъминлаш ва инсонпарварлик стандартларини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ўзбекистон

19.11.2025, 17:41

Синоптиклар Россияда рекорд даражадаги қаттиқ қиш кузатилишини прогноз қилмоқда

Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, бу йилги қиш сўнгги 250 йил ичидаги энг совуқ мавсум бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Марказий ва Волгабўйи ҳудудларида ҳаво ҳарорати –35°C гача пасайиши, қор ёғиши 400 миллиметргача, шамол эса сониясига 22 метр тезликда этиши кутилмоқда.

Жаҳон

19.11.2025, 16:26

Ангренда зўравонликка учраган 15 ёшли қизнинг аҳволи ҳақида хабар берилди

2025 йил июл ойида Ангренда тўрт нафар йигит томонидан вояга етмаган қизга нисбатан зўравонлик содир этилган эди. Қиз махсус мактабда таълим олган ва бувиси билан яшаган. Онаси унинг ҳаётида иштирок этмаган, отаси эса бўлмаган. Таъкидланишича, қиз 2024 йил август–октябр ойларида бир неча бор зўравонликка дуч келган. Гумонланувчилардан бири вояга етмаган ўсмир бўлган. 

Ўзбекистон

19.11.2025, 13:27

«Ал-Фашир қассоби» деб аталган шахс — Абу Лулу ким?

2025 йил октябр ойида, 18 ойлик қамалдан сўнг, Шимолий Дарфурда жойлашган Ал-Фашир шаҳри «Тезкор ҳаракат кучлари» деб номланган ҳарбийлаштирилган гуруҳ томонидан эгалланди. Улар шаҳарга киришлари билан зўравонлик авж олди. Интернетда тарқалган видеоларда ушбу гуруҳ жангчилари қуролсиз тинч аҳолини шафқатсизлик билан қатл этаётгани акс этган.

Жаҳон

19.11.2025, 11:52

Энди Россия ўз қўшинларида жанг қилган чет элликларни топширмайди

Россия қонунчилигига киритилаётган ўзгаришларга кўра, эндиликда рус қўшинларида шартнома асосида хизмат қилган ёки қилаётган, шунингдек, Россия қўшинлари таркибида жанг ҳаракатларида қатнашган чет элликлар экстрадиция қилинмайди. 

Жаҳон

19.11.2025, 11:40

Тошкент бозорларида тижорий видеотасвирга олиш учун 5 миллион сўмлик тўлов жорий қилинди

Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо мажмуаларда кўрсатиладиган айрим хизматлар учун янги тарифлар белгиланди. Бу пойтахт ҳокими қарорида назарда тутилган бўлиб, автотураргоҳ тўловлари ҳамда тижорий суратга олиш нархлари янгиланди.

Ўзбекистон

19.11.2025, 10:29

Трампнинг Ғазо бўйича режаси БМТ томонидан маъқулланди

17 ноябр куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан илгари сурилган Ғазо бўйича 20 банддан иборат режанинг резолюциясини маъқуллади. Резолюцияни 13 давлат, жумладан Буюк Британия, Франция ва Сомали қўллаб-қувватлаган, қарши овоз бўлмаган, Россия ва Хитой эса бетараф қолган.

Жаҳон

19.11.2025, 09:52

Жаҳонгир Отажоновни алдаган дўсти 8 йилга озодликдан маҳрум этилди

ЖИБ Яккасарой тумани суди қашқадaрёлик фуқаро Х.Ҳ.ни хонанда Жаҳонгир Отажоновга нисбатан кўп йиллик фирибгарлик ҳаракатлари учун 8 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Ўзбекистон

18.11.2025, 15:38

Тошкентда дронлар шоуcи ва кенг кўламли байрам тадбирлари ўтказилади

18 ноябр — Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган сана муносабати билан пойтахтда кенг кўламли байрам тадбирлари ташкил этилади. Шу муносабат билан 18 ноябр куни 15:00–17:00 орасида пойтахтнинг марказий кўчаларида автотранспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади.

Ўзбекистон

18.11.2025, 12:51

Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини оширишга қаратилган янги қарор қабул қилинди

Ҳукуматнинг “Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 727-сон қарори (17.11.2025) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2025 йил 1 декабрдан лойиҳалаштириш жараёнларида зилзилалар кучини аниқ кўрсатувчи минтақавий акселерограммалар базасидан фойдаланиш амалиёти жорий этилади.

Ўзбекистон

18.11.2025, 11:20