“Олимпия шаҳарчаси”да йил мобайнида қанча мусобақа ўтказилади?

Спорт федерация ва ассоциациялари томонидан олимпия спорт турлари бўйича йил якунига қадар жами 31 та спорт тадбирлари ташкил этилиши тасдиқланди. 

Спорт

10.09.2025, 09:01

Улашиш:

Пойтахтимизда қисқа фурсатда бунёд этилиб, фаолияти йўлга қўйилган “Олимпия шаҳарчаси” қисқа вақт ичида 100 гектардан зиёд майдонда Халқаро олимпия қўмитаси талабларига мос равишда қурилди

Мураккаб муҳандислик ечимларини қамраб олган велодром, енгил атлетиканинг 48 та йўналиши бўйича мусобақалар ўтказишга мўлжалланган 9 қаторли югуриш йўлагидан иборат 12 минг ўринли яшил стадион, 25х50 метрли сузиш ва 25х20 метрли сувга сакраш ҳавзалари, машғулотлар учун бассейн ва тренажёр заллари, 2 минг ўринли жамоавий ва яккакураш спорт турлари мажмуалари мавжуд. 

Хўш, ҳар қандай спорт тури бўйича нуфузли чемпионатлар, турнирлар, комплекс ўйинларни қабул қилиш имкониятига эга “Олимпия шаҳарчаси”да жорий йилнинг кейинги тўрт ойи мобайнида қандай мусобақалар, ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилиши режалаштирилмоқда?

Спорт вазирлиги маълумотига кўра, “Олимпия шаҳарчаси” объектларида спорт турлари бўйича ички ва халқаро мусобақалар, ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун тадбирларнинг ягона режа-графиги тасдиқланди.

Унга мувофиқ, дахлдор ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳудудларда профессионал спортчилар захирасини тайёрлаш бўйича спорт иншоотлари имкониятларини инобатга олган ҳолда устувор спорт турлари бўйича спорт тадбирлари, хусусан ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилиши белгиланди.

Бунда тегишли спорт федерация ва ассоциациялари томонидан олимпия спорт турлари бўйича йил якунига қадар жами 31 та спорт тадбирлари ташкил этилиши тасдиқланди. 

Шундан велоспорт, сузиш, бокс, дзюдо, спорт курашлари, баскетбол, қиличбозлик, волейбол, чим устида хоккей каби спорт турлари бўйича 20 та республика мусобақалари, 3 та халқаро мусобақалар, 6 та маҳаллий ўқув-машғулот йиғинлари, 2 та халқаро ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилиши орқали 6 минг нафарга яқин спортчи қамраб олиниши назарда тутилмоқда.

Спорт

10.09.2025, 09:01

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01