Банкaдаги ажал: ботулизмдан қандай сақланиш мумкин

Қишга мўлжаллаб консерва банка ёпиш мавсуми авж палласида. Банкаларга бодринг, помидор, "огонёк" ва мураббoлар солинмоқда. Аммо севимли сабзавот ва мевалар билан бирга банка ичига ўта хавфли заҳар — ботулотоксин ҳам тушиши мумкин. Қуйида ботулизм нима экани, ундан қандай сақланиш ва заҳарланиш ҳолатида нима қилиш кераклиги ҳақида маълумот берилади.

Улашиш:

Ботулизм нима ва нега хавфли

Ботулизм — Clostridium botulinum бактерияси ишлаб чиқарадиган токсин билан чақириладиган оғир заҳарланиш тури бўлиб, у асаб тизимини шикастлайди ва фалажлик ҳамда ўлимга олиб келиши мумкин. Ботулотоксиннинг айёрлиги шундаки, у на таъмга, на ҳидга эга ва ҳатто микроскопик миқдори ҳам жиддий оқибатларга сабаб бўлади.


Қандай йўл билан юқади

Асосий юқиш йўли — технологияга риоя қилинмаган ҳолда тайёрланган уй консервалари. Ботулизм қўзғатувчиси тупроқда яшайди ва яхши ювилмаган сабзавот ёки мевалар орқали маҳсулотга тушиши мумкин. Агар стериллик таъминланмаса ва банкада кислородсиз муҳит (анаэроб шароит) юзага келса, бактерия фаол кўпайиб, токсин ажрата бошлайди.

Айниқса хавфли:

  • Сирка (уксус) қўшилмаган уй консервалари (бақлажон, қўзиқорин, гўшт ва бошқалар)
  • Етарли иссиқликда қайта ишланмаган сабзавотлар
  • Қопқоғи бўртиб чиққан банкалар — маҳсулотнинг бузилганлигидан дарак

Қандай қилиб олдини олиш мумкин?

Консервалаш хавфсиз бўлиши учун:

  • Сабзавотларни, айниқса ерда ўсадиган турларини яхшилаб ювинг
  • Банка ва қопқоқларни камида 10 дақиқа стерилизация қилинг
  • Сабзавот консервасида сирка ёки лимон кислотаси қўлланг
  • Маҳсулотни иссиқ усулда қайта ишланг (қайнатиш ёки мантиқозонда стерилизация қилиш)
  • Чама билан иш тутманг — синовдан ўтган, аниқ рецептларга амал қилинг

Ботулизм шубҳаси бўлса

Биринчи белгиларидаоқ тез ёрдам чақиринг.

Одатда симптомлар зарарланган озуқа истеъмол қилинганидан кейин 6–36 соат ичида намоён бўлади. Аввалига инсонда бўшашиш, оғиз қуриши, кўришда муаммолар (нарсаларнинг иккита бўлиб кўриниши) кузатилади. Кейинроқ нутқ бузилиши, ютишда қийналиш пайдо бўлади. Вақтида ёрдам кўрсатилмаса, бу ҳолат мушак заифлиги ва нафас олиш фалажигача олиб келиши мумкин — бу эса ҳаёт учун жуда хавфли.

Ўзбошимчалик билан даволаниш хавфли. Қанчалик эрта ботулизмга қарши зардоб юборилса, шифо топиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.


Эсда тутинг

Стерилизацияга бироз кўпроқ вақт сарфлаш, технологияга риоя қилиш — сиз ва яқинларингиз саломатлиги ва ҳаётини сақлаб қолишнинг энг самарали йўлидир.

Жаҳон

16.10.2025, 14:38

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Мюнхен Олимпиадаси: спорт тарихидаги қора кун

1972 йилги Мюнхен Олимпия ўйинлари спорт тарихидаги энг фожеали саҳифалардан бири ҳисобланади.

Спорт

05.03.2026, 14:47

Минглаб ўзбекистонликлар Яқин Шарқдан эвакуация қилинди

Яқин Шарқда ҳарбий кескинлик кучайгани сабабли 28 февралдан бошлаб бир қатор халқаро авиарейслар тўхтатилди. Бу эса минглаб Ўзбекистон фуқароларининг чет элда қолиб кетишига сабаб бўлди.

Ўзбекистон

05.03.2026, 12:56

Электромобил батареялари иқлим ўзгаришига тайёрми?

Глобал исиш электромобиллар батареяларининг тезроқ эскиришига олиб келиши мумкин. Бу эса электромобиль сотиб олишни режалаштираётган кўплаб одамларда шубҳа уйғотмоқда.

Иқтисодиёт

05.03.2026, 11:01

Араб давлатлари Эронга қарши урушга кирадими?

Бугунги асосий савол — ўз ҳудудларига ракета ва дронлар тушаётган бир шароитда, араб давлатлари Эронга қарши очиқ урушга киришадими ёки нейтрал позицияни сақлаб қоладими?

Жаҳон

05.03.2026, 09:23

Дубай халқаро аэропортидаги узилишлар иқтисодиётга жиддий зарба бермоқда

Дубай иқтисодиёти ҳар дақиқада қарийб 1 миллион доллар миқдорида зарар кўрмоқда.

Иқтисодиёт

04.03.2026, 16:47

Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Колонияга мутахассис шифокорлар жалб этилиб маҳкумалар ҳамда уларнинг уч ёшгача бўлган фарзандлари тўлиқ текширувдан ўтказилди.

Ўзбекистон

04.03.2026, 15:05

“ChatGPTдан воз кечинг” – OpenAI моделларига бойкот авж олмоқда

АҚШ ҳукумати ва сунъий интеллект компаниялари ўртасидаги келишмовчилик ортидан OpenAI’га қарши бойкот ҳаракати кучаймоқда. 

Жаҳон

04.03.2026, 13:11

Ҳомиладор талабаларга “иккинчи имконият” яратилади

2026/2027 ўқув йилидан ҳомиладор талаба-қизларга ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан шуғулланувчи талабаларга олий таълим олиш учун “иккинчи имконият” яратилади.

Таълим

04.03.2026, 11:59

Тиббиёт олийгоҳларида суперконтракт бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистондаги тиббиёт олий таълим муассасаларига талабаларни суперконтракт (оширилган тўлов-контракт) асосида қабул қилиш тартиби бекор қилиниши режалаштирилмоқда.

Таълим

04.03.2026, 10:02

Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони

Президент фармонига кўра, вояга етмаганларга нисбатан оғир жинсий жиноятларни қайта содир этган шахслар умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум этилади.

Ўзбекистон

04.03.2026, 06:16

"Ўлди"га чиқарилган Нетаняху Берлиндан қайтди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу унинг ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг жамоатчиликка кўриниш берди.

Жаҳон

03.03.2026, 22:47

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади

Исроил мудофаа кучлари (САҲАЛ) 3 март куни Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.

Жаҳон

03.03.2026, 17:39