Озарбайжон Россиядаги барча тадбирларни бекор қилмоқда
Озарбайжон Республикаси томонидан Россияда ўтказилиши режалаштирилган барча маданий тадбирлар бекор қилинди. Бу ҳақда Озарбайжон Маданият вазирлигига таяниб, "Аzertac" давлат ахборот агентлиги хабар берди.
Сиёсат
30.06.2025, 13:49
Улашиш:

Ҳукуматнинг бу қарори "Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан этник келиб чиқиши бўйича Екатеринбургда озарбайжонликларга нисбатан намойишкорона, мақсадли ва суддан ташқари қотилликлар ҳамда зўравонлик ҳаракатлари содир этилгани муносабати билан" қабул қилинган.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 27 июнь куни Екатеринбургда 50 дан ортиқ озарбайжонлик қўлга олинган. Мазкур ҳибсга олишлар 2001 йилда озарбайжонлик Юнус Пашаевнинг ўлдирилиши бўйича очилмаган жиноий иш, шунингдек, 2010—2011 йилларда содир этилган яна иккита жиноят билан боғлиқ.
Ушбу иш бўйича гумондор сифатида қўлга олинган ака-ука Гусейн ва Зиёддин Сафаровлар ҳибсга олинишлар вазқтида вафот этган. E1.ru нашри манбасига кўра, улардан бирининг юрагида муаммолар кузатилган ва вафот этган. Иккинчисида ҳам, "худди шундай вазият" кузатилгани айтилмоқда.
Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги 27 июнь куни Россия хавфсизлик кучлари томонидан ўтказилган рейдлар билан богълиқ вазиятлар учун Россиянинг Озарбайжондаги элчихонаси муваққат ишлар вакили Пётр Волоковични чақиртирилган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захаровага кўра, Волокович "Озарбайжон томонига зарур тушунтиришлар берган" ва "вазият ҳуқуқ-тартибот идоралари назорати остида эканига ишонтирган". 29 июнь куни Екатеринбургнинг Ленин туман суди қотиллик иши бўйича гумон қилинган уч кишини тергов изоляторига юборган. Суд яна уч нафар маҳбусга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаши кутилмоқда.
Озарбайжон ва Россия ўртасидаги совуқчилик жорий йил бошида Озарбайжон самолётининг уриб туширилишидан кейин жиддийлаша бошлади. Бундай воқеалар фонида президент Илҳом Алиев Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг 9 май кунига бағишланган ҳарбий парадда иштирок этмаган эди.
Сиёсат
30.06.2025, 13:49
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Россия Украинадаги Озарбайжон объектига зарба берди
Жаҳон
18.08.2025, 13:47

Озарбайжон МДҲ Ички мажлисида иштирок этишдан бош тортди
Жаҳон
13.08.2025, 14:00

Россия Малайзия самолётини уриб туширишда айбдор деб топилди — БМТ
Жаҳон
13.05.2025, 11:43

Путин Озарбайжонга нима мақсадда борди?
Жаҳон
19.08.2024, 15:13

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

Омбудсман кўмагида фуқаро ишга тикланди ва 21,3 млн сўм ундирилди
Ўзбекистон
18.03.2026, 09:46

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди
Маданий
17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди
Ўзбекистон
17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади
Ўзбекистон
17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди
Ўзбекистон
17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди
Маданий
16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
