АҚШ соғлиғи ёмон бўлган шахсларга виза беришни тўхтатади

АҚШ ҳукумати айрим касалликларга чалинган хорижлик фуқароларга виза беришни чеклаш ҳақидаги янги сиёсатни жорий этишни режалаштирмоқда. Маълумотларга кўра, янги тартибга биноан семизлик, диабет, саратон ва юрак-қон томир касалликларига чалинган шахслар «ижтимоий юк» («public charge») деб баҳоланиши мумкин ва уларнинг виза олиш эҳтимоли кескин пасаяди. 

Жаҳон

10.11.2025, 09:44

Улашиш:

 Бу ҳақда Telegram’даги «Caucasian Bureau» канали ва қатор халқаро ОАВ хабар берди.

«Ижтимоий юк» тамойили АҚШ иммиграция қонунчилигида 1882 йилдан бери мавжуд бўлиб, ўзини таъминлай олмайдиган ёки давлат ёрдамига муҳтож бўлиши мумкин бўлган шахсларга виза берилмаслигини назарда тутади. Янги сиёсат шу қоида доирасини кенгайтириб, соғлиқ билан боғлиқ омилларни ҳам асосий баҳолаш мезони сифатида киритмоқда.

Хабарларга кўра, АҚШ Давлат департаменти ва Соғлиқни сақлаш департаменти иммиграция ҳамда нодавлат визаларни кўриб чиқишда соғлиқ ҳолатини асосий омил сифатида баҳолаш тўғрисида янги кўрсатма ишлаб чиқмоқда. Шу билан, консуллик ходимлари виза аризаси берилган шахснинг соғлиғи давлат ёрдамига муҳтож бўлиши эҳтимолини баҳолайди ва бу ҳолат рад этиш учун асос бўлиши мумкин.

«San Francisco Chronicle» ва «ABC News» нашрларининг ёзишича, ушбу сиёсат Дональ Трамп маъмурияти томонидан таклиф қилинган бўлиб, унинг асосий мақсади — иммиграция тизимини қатъийлаштириш ва давлат харажатларини қисқартириш ҳисобланади. «Times of India» нашри эса бу сиёсатни «АҚШ семизлик ва соғлиқ ҳолатларини виза рад этиш асосига айлантирмоқда» дея баҳолаган.

Бироқ инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бу қарорни танқид қилиб, уни дискриминацион ва ахлоқий жиҳатдан зиддиятли деб атади. Мутахассислар фикрича, бундай сиёсат соғлиғи ёмон бўлган одамларнинг давлат ёрдамидан қўрқиб даволанишдан воз кечишига сабаб бўлиши мумкин.

Ҳозирча сиёсатнинг аниқ амалга кириш санаси ҳақида расмий маълумот берилмаган. Аммо мутахассислар фикрича, агар янги қоидалар кучга кирса, АҚШ визасига мурожаат қилувчилардан тўлиқ тиббий маълумотнома ва молиявий кафолат ҳужжатлари талаб қилиниши мумкин.

Жаҳон

10.11.2025, 09:44

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

«Green Card» лотереяси дастури тўхтатилди

АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм Браун университетида содир этилган отишма билан боғлиқ ҳолатдан сўнг «Green Card» (DV-1) лотерея дастури вақтинча тўхтатилганини маълум қилди.

Жаҳон

19.12.2025, 15:51

АҚШ 19 давлат учун виза беришни вақтинча тўхтатди

АҚШ ҳукумати 2025 йил 2 декабр куни хавфсизликка оид хавотирлар туфайли Европага кирмайдиган 19 давлат фуқароларининг барча иммиграция аризаларини, жумладан яшил карта ва фуқаролик учун мурожаатларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Жаҳон

04.12.2025, 09:23

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Араб давлатлари Эронга қарши урушга кирадими?

Бугунги асосий савол — ўз ҳудудларига ракета ва дронлар тушаётган бир шароитда, араб давлатлари Эронга қарши очиқ урушга киришадими ёки нейтрал позицияни сақлаб қоладими?

Жаҳон

05.03.2026, 17:25

АҚШ ходимларига Исроилни тарк этишга рухсат берилди

27 февраль куни АҚШ Давлат департаменти хавфсизлик хатарлари ортиши туфайли Исроилдаги фавқулодда бўлмаган ходимлари ва уларнинг оилаларига мамлакатни тарк этишга рухсат берди.

Жаҳон

28.02.2026, 10:03

Ғазоликлар яна хавф остида: Исроил ёрдам ташкилотлари фаолиятини чекламоқчи

Исроил ҳукумати 1 март куни урушдан вайрон бўлган Ғазо, босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги 37 та ёрдам гуруҳи фаолиятини тақиқлашини айтди.

Жаҳон

26.02.2026, 10:29

сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01