АҚШ 75 давлат фуқаролари учун виза беришни вақтинча тўхтатди

Виза бериш вақтинча тўхтатилган давлатлар рўйхатига Сомали, Россия, Афғонистон, Бразилия, Эрон, Ироқ, Миср, Нигерия, Таиланд, Яман ва бошқа мамлакатлар киритилган. Чекловлар 21 январдан кучга киради.

Жаҳон

15.01.2026, 08:46

Улашиш:

Бу ҳақда Fox News телеканали идоранинг ички ҳужжатига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, мазкур қарор бутун дунё бўйлаб фаолият юритаётган АҚШ консулликларига етказилган. Ҳужжатда амалдаги қонунчилик доирасида виза аризаларини рад этиш чораларини кучайтириш топширилган. Чеклов визаларни текшириш ва баҳолаш тартиби қайта кўриб чиқилгунга қадар амал қилади.

Янги талаблар қачон жорий этилиши ҳозирча маълум қилинмаган.

Fox News хабарига кўра, Давлат департаменти айниқса Сомали фуқароларига нисбатан алоҳида эътибор қаратган. Бунга Миннесота штатида фош этилган йирик фирибгарлик иши сабаб бўлган. Тергов давомида давлат томонидан ажратиладиган ижтимоий нафақаларни суиистеъмол қилиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу иш доирасида сомалиликлар ёки Сомали келиб чиқишига эга АҚШ фуқаролари суд жавобгарлигига тортилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ аввал ҳам виза тартибларини кучайтириш бўйича чоралар кўрган. Хусусан, 2025 йил ноябр ойида Давлат департаменти дипломатик ваколатхоналарга аризачиларни янада қатъий текшириш бўйича кўрсатма юборган эди. Унга кўра, номзодларнинг соғлиғи, ёши, инглиз тилини билиш даражаси ва молиявий аҳволи ҳисобга олинади.

Шунингдек, айрим ҳолларда кексалар, ортиқча вазнга эга шахслар ёки аввал давлатдан ижтимоий нафақа олган аризачиларга виза рад этилиши мумкин.

Давлат департаменти вакили Томми Пигготнинг таъкидлашича, АҚШ “мамлакат учун ижтимоий юк бўлиши мумкин бўлган” муҳожирларни қабул қилмаслик ҳуқуқидан фойдаланмоқда. Шу сабабли 75 давлатдан келувчи фуқаролар учун иммиграция жараёнлари қайта баҳолангунга қадар тўхтатилган.

Жаҳон

15.01.2026, 08:46

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

АҚШ виза учун гаров пули талаб этиладиган давлатлар рўйхатини кенгайтирди

АҚШ виза олиш жараёнида 5 минг доллардан 15 минг долларгача гаров пули тўлаш талаб этиладиган давлатлар рўйхатини кенгайтирди. Янгиланган рўйхатдан Туркманистон ҳам ўрин олган.

Жаҳон

06.01.2026, 18:06

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда

АҚШ ракеталарининг Жанубий Кореядан Яқин Шарққа кўчирилиши, айниқса, Сеулни безовта қилмоқда.

Жаҳон

12.03.2026, 11:38

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg

Маълум қилинишича, можаронинг дастлабки босқичида АҚШ қанотли ракеталар орқали тезкор зарбалар берган. Бироқ икки ҳафтадан сўнг вазият мураккаблаша бошлаган.

Жаҳон

11.03.2026, 16:58

Замонавий урушнинг хавфли қуроли: Навигация бузилди, юзлаб кемалар ортда қолди

АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларидан сўнг Ҳурмуз бўғози ва бошқа минтақаларда электрон сигналларни бузиш ҳолатлари аниқланди. 

Жаҳон

07.03.2026, 14:12

сўнгги янгиликлар

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади

Тошкентда барпо этилган Ўзбекистондаги энг йирик маданий-маърифий мажмуалардан бири ҳисобланган ушбу марказнинг расмий очилиш маросими бугун, 17 март куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди

Исроил вакили мамлакат урушни якунлашга тайёр эканини маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун Эрондан таслим бўлиш, қуролсизланиш ёки ҳокимиятни алмаштириш талаб этилмайди.

Жаҳон

17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?

Эрон, Исроил ва АҚШ ўртасида бошланган уруш қисқа вақт ичида бутун минтақани қамраб олган катта фожиага айланди. Бу тўқнашув қўшни давлатларга ҳам таъсир қилди. Лекин энг оғир зарбалардан бири Ливанга тўғри келмоқда.

Жаҳон

16.03.2026, 13:43

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21