"Кафолатланган биринчи қадам" ҳамда "Ёшлар мини-франшизаси" дастурлари жорий этилади

Олийгоҳ битирувчисини ишга олган тадбиркорга ёш мутахассис учун бир йиллик солиқ имтиёзи тақдим этилади

Улашиш:

"Кафолатланган биринчи қадам" ҳамда "Ёшлар мини-франшизаси" дастурлари жорий этилади

Президент олийгоҳ битирувчисини ишга олган тадбиркорга ёш мутахассис учун даромад ва ижтимоий солиқ бир йил ичида 1 фоиз этиб белгиланишини эълон қилди. Бу ҳақда UzA ёзди.

Бу 200 мингга яқин олийгоҳ битирувчисини ишга олган тадбиркорлар учун катта рағбатга айланади.

 

“Кафолатланган биринчи қадам” пакети 

Ҳозирда ижтимоий реестрга кирмаган, лекин ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, ҳарбий хизмат, миграция ва жазони ўтаб қайтган, жисмоний имконияти чекланган яна 1 миллион ёшларимиз бор. 

Бундай ёшлар билан ишлаш бўйича “Кафолатланган биринчи қадам” пакети жорий этилади. Бу жараёнда “устоз-талаба” дастури асосида уюшмаган ёшларни ўқитиб, олийгоҳга киришига кўмаклашган талабаларга магистратурага киришда қўшимча балл, давлат стипендияларини олишда устуворлик берилади.

 

“Ёшлар мини-франшизаси” дастури

Ҳозирда савдо, сервис, ишлаб чиқариш соҳаларида ўз брендига эга минглаб ёшлар бор. Президент уларни уюшмаган тенгдошларига бизнесни ўргатишга, ўз бренди асосида ишлашга шароит яратиб, даромад топишига кўмаклашишга чақирди.

Шу мақсадда “Ёшлар мини-франшизаси” дастури ишга туширилади. Уларга фаолиятини кенгайтириш учун имтиёзли шартларда ер ва кредит берилади.

Маҳаллий брендлар франшизасини оладиган йигит-қизларга Ёшлар тадбиркорлиги жамғармасидан 300 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади. 

Мазкур дастурларни молиялаштириш учун 500 миллиард сўм йўналтирилади.

мавзуга оид янгиликлар

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди

Кинорежиссёрга уч хонали хонадон калити топширилди. Мусоқов бу қарорни оиласи учун кутилмаган совға деб атади.

Маданий

26.10.2026, 17:36

Самарқандда 310 миллиард сўмлик кўприк қурилмоқда

Кўприк ишга тушганидан сўнг, йўл учун сарфланадиган вақт 30 дақиқага қисқариши мумкин.

Ўзбекистон

19.10.2026, 10:11

Ўзбекистонда тиланчилик учун жарималар оширилди

Тиланчилик қилганлик учун қонунда қандай чоралар белгиланган?

Ўзбекистон

15.10.2026, 14:37

Энг норози авлод

Зумерлар сиёсий кучга айланаяптими?

Маданий

12.10.2026, 10:05

Эҳтиёжманд оила фарзандларини бепул ўқитадиган тадбиркорларга ер 1 млн сўмдан аукционга чиқарилади

Мактаб ёшидаги болаларини ўз ҳисобидан таълим билан таъминлашга тайёр бўлган бизнесменларни давлат қандай рағбатлантиради? 

Ўзбекистон

10.09.2026, 10:06

Шавкат Мирзиёев Сербияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7–8 сентябрь кунлари Сербияда расмий ташриф билан бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Сиёсат

07.09.2026, 17:07

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашига ишонч билдирмоқда. Унинг айтишича, агар Россия-Украина уруши тез орада тугамаса "учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкин.

Жаҳон

03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди

Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, 2011–2023 йилларда Ҳиндистонда қарийб 500 миллион киши камбағалликдан чиққан. 

Жаҳон

03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Абонент розилиги, қўнғироқ вақти ва реклама тарқатувчи ташкилотларга нисбатан янги талаблар амал қилади.

Ўзбекистон

03.11.2026, 11:43

Illyustrativ tasvir

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди

Янги талаб тафсилотлари билан танишинг.

Иқтисодиёт

03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда

АҚШда оралиқ сайловлар арафасида мусулмонларга нисбатан салбий муносабат ва сиёсий босим кучайгани айтилмоқда.

Жаҳон

03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади

Қарийб тўққиз ойлик танаффусдан сўнг Вашингтон, Москва ва Киев музокарачилари уруш масаласини муҳокама қилиш учун Абу-Дабида бир стол атрофига йиғилади.

Сиёсат

03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди

Исроил ҳарбийлари босиб олинган Ғарбий соҳилдаги Дура шаҳрида журналист Мунтасир Нассорнинг уйига рейд ўтказиб, уни ҳибсга олди.

Жаҳон

03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди

Запорожье вилоятида жойлашган Комишуваха қишлоғида гуманитар ёрдам тарқатиладиган марказ ва унга яқин бошпанага ҳаво зарбалари берилди. Ҳужум оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган.

Жаҳон

03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?

Германиянинг 34 та шаҳрида ўн минглаб ёшлар иштирокида намойишлар ўтказилди. Франкфуртда ғалаёнлар тартибсизлик ва талончиликларга айланиб кетди.

Жаҳон

02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 638 628 та тирик туғилиш қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 26 мингтага кам.

Ўзбекистон

02.11.2026, 13:03

Illyustrativ tasvir

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди

Уни ўғирлаб кетишмаган, гаровда ҳам ушлаб туришмаган.  Aслида нима бўлган?

Жаҳон

02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди

Айрим ҳудудларда сув нархи ошди, келаси йилдан эса тарифларни белгилаш тартиби ҳам ўзгаради.

Иқтисодиёт

31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди

Хитойлик 24 ёшли йигит тўйига меҳмон топиш учун ноодатий йўл тутди. Унинг ижтимоий тармоқдаги мурожаати қисқа вақт ичида кутилмаган натижа берди.

Жаҳон

31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда газ таъминоти, божхона расмийлаштируви, мобил реклама, тадбиркорлар учун коммунал тўловлар ҳамда пенсия тайинлаш тартибига оид бир қатор ўзгаришлар жорий этилади.

Ўзбекистон

31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди

АҚШ судининг қарори ариза топшириш муддатини яна ноаниқ қолдирди.

Жаҳон

30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи

Россия бюджет тақчиллиги 5,8 триллион рублга етди. Ҳукумат бир қатор соҳаларни қамраб оладиган янги солиқ чораларини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →