Ўзбекистонликлар қайси ижтимоий тармоқда, қачон ва нима учун вақт ўтказмоқда?
25 миллионлик Telegram аудиторияси, 16 миллионлик YouTube ва кунига соатлаб тармоқларда вақт ўтказадиган одамлар... Ўзбекистоннинг рақамли манзараси қандай?
Ўзбекистон
09.10.2026, 17:40
Улашиш:

Ўзбекистон рақамли бозори пандемиядан кейинги йилларда кескин тарзда ўсмоқда. Буни статистик маълумотлар ҳам тасдиқлайди.
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг интернетдан фойдаланиши:
- 2021 йил – 76,6 фоиз
- 2022 йил – 83,9 фоиз
- 2023 йил – 89,0 фоиз
- 2024 йил – 93,3 фоиз
- 2025 йил – 94,6 фоиз
- 2026 йил (январь–август) – 97,3 фоиз.
Интернет қамрови кенгайиши, смартфонлардан фойдаланишнинг оммалашиши ва контент истеъмолининг мобил қурилмаларга кўчиши натижасида Telegram, YouTube ва Instagram каби платформалар нафақат коммуникация воситаси, балки бизнес учун муҳим маркетинг тармоғига айланди.
Интернетдан фойдаланиш оммалашгани сари «Одамлар қайси платформадан фойдаланмоқда?», «Уларнинг ёши?», «Қайси вақтда фаол?» каби саволларнинг аҳамияти ошади.
Шу нуқтаи назардан биз 2026 йил сентябрь ойидаги онлайн бозор манзарасини тушуниш учун статистик маълумотларга асосланган таҳлил амалга оширдик. Келтирилган рақамларнинг бир қисми очиқ манбалардаги маълумотларга, бир қисми эса мавжуд статистикаларни 2026 йил сентябрига пропорционал равишда ҳисоблашга асосланган. Шу сабабли уларни расмий статистика эмас, балки асосан аналитик тахминий кўрсаткичлар сифатида қабул қилиш керак.

1-расм. Ўзбекистон аҳолиси: аудиторияни баҳолашнинг асосий базаси
Биринчи расм бутун таҳлил учун асос бўладиган демографик базани кўрсатади.
2026 йил январдаги аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 39 047 321 кишини ташкил қилган. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, шундан 19 766 166 нафари эркаклар, 19 281 155 нафари аёллардир.
Биз сентябрь ойидаги аҳоли сонини тахминан 39,5 млн деб олдик. Бу расмий сентябрь статистикаси эмас, балки йил давомида аҳоли ўсишини ҳисобга олган тахминий кўрсаткич.
Ёш таркибига қараганда, Ўзбекистон жуда ёш мамлакат бўлиб қолмоқда. Энг катта гуруҳлардан бири 25–34 ёшдагилар – тахминан 5,89 млн, 35–44 ёшдагилар эса 5,85 млн атрофида. 18–24 ёш гуруҳи қарийб 4 млн кишини ташкил қилади.
Бу рақамлар истеъмол бозори учун жуда муҳим. Чунки 18–44 ёш оралиғидаги аудитория бир вақтнинг ўзида харид қилиш, хизматлардан фойдаланиш, кредит олиш, таълим, иш, автомобил, технология ва бошқа кўплаб категорияларда энг фаол сегментдир.
Айниқса, реклама кампаниясида фақатгина қанча фойдаланувчи борлиги эмас, «бу фойдаланувчиларнинг ёши қанақа?» деган савол ҳам ҳисобга олинади.

2-расм. Платформалар бўйича умумий таққослаш
Иккинчи расм Ўзбекистондаги топ платформаларни аудитория ҳажми бўйича таққослайди.
Платформалар кесимида фойдаланувчилар сони тахминан:
- Telegram — 25 млн
- YouTube — 16 млн
- Instagram — 14,1 млн
- TikTok — 2,59 млн
- Facebook — 2,35 млн
- LinkedIn — 1,10 млн
- Facebook Messenger — 0,51 млн
- X — 0,15 млн
деб олинган.
Асосий кўрсаткичлар халқаро DataReportal 2026 ҳисоботига асосланган. DataReportalнинг ўзи эса мазкур реклама аудиторияси ойлик фаол фойдаланувчилар билан тенг эмаслигини алоҳида таъкидлайди.
YouTube бўйича эса 16 млн рақам бошқа методологияга эга StateGlobe'нинг 2026 йилга мўлжалланган ҳисоботидан олинган.
Бу графикнинг асосий вазифаси – платформаларнинг нисбий кўламини кўрсатиш.

3-расм. Платформалар бўйича батафсил статистика
Учинчи расм платформаларни янада чуқурроқ кўриб чиқади: аудитория ҳажми, аҳолига нисбати, ўсиш суръати ва гендер тақсимоти.
Telegram — 25 млн
Telegram таҳлилимизнинг энг муҳим платформаси. 2025 йил бошида Тимур Бакиев Ўзбекистонда Telegramнинг тахминан 25 млн ноёб фойдаланувчиси борлигини айтган. 2025 йил майидаги Kun.uz интервьюсида ҳам у айнан 25 млн ноёб фойдаланувчи ҳақида гапирган.
Бошқа манбаларда Ўзбекистондаги Telegram фойдаланувчилари сони 20 дан 27 млн гача кўрсатилади. Биз 25 млнни ўртача кўрсаткич сифатида олдик.
YouTube — 16 млн
YouTube учун 16 млн кўрсаткич 2026 йил сентябрида янгиланган StateGlobe ҳисоботига асосланган.
16 млнлик нисбий кўрсаткич YouTube аудиторияси ҳам катталигини англатади.
Instagram — 14,1 млн
Instagram бўйича энг ишончли очиқ манбалардан бири DataReportal/Meta маълумотидир. DataReportal 2026 ҳисоботида Ўзбекистонда Instagram реклама аудиторияси 14,1 млн бўлганини кўрсатади.
Facebook — 2,35 млн
Facebook учун 2,35 млн — 2026 йил сентябрига чиқарилган тахминий кўрсаткич. DataReportal 2026 ҳисоботида Facebook реклама аудиторияси 2025 йил октябрида 2,30 млн бўлган ва йиллик ўсиш атиги 2,2 фоизни ташкил қилган.
Шу ўсиш суръатининг давом этишини ҳисобга олиб, сентябрь учун тахминан 2,35 млн олинган.
TikTok, LinkedIn, Messenger ва X
Бу платформалар учун ҳам DataReportalнинг 2026 йилги маълумотлари асос қилиб олинган.
Платформа ҳажми унинг бизнес учун автоматик равишда энг самарали канал эканини англатмайди. Масалан, LinkedIn аудиторияси кичикроқ бўлса-да, B2B компания учун Telegramдаги катта аудиториядан кўра кўпроқ қийматга эга.
Аҳолининг ижтимоий тармоқларда вақт ўтказиши бўйича таҳлил
2026 йил «Юксалиш» ҳаракатининг «Opinions» социологик тадқиқотлар маркази Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда «Ижтимоий тармоқлар даврида ҳаёт» мавзусида ўтказган ижтимоий сўровида мамлакатнинг 14 та ҳудудидан 1 371 нафар респондент иштирок этди.
Респондентлар белгилаган жавобларга кўра, энг кўп фойдаланиладиган топ платформалар қуйидагилар:
- Telegram – 88,9 фоиз (иштирокчиларнинг 1 219 нафари);
- Instagram – 73,5 фоиз;
- YouTube – 61,8 фоиз;
- Facebook – 24,7 фоиз (иштирокчиларнинг 338 нафари).
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш мақсадларига кўра:
- Дўстлар ва оила аъзолари билан мулоқот қилиш – 69,9 фоиз (958 нафар);
- Янгиликларни кузатиш – 64 фоиз (877 нафар);
- Таълим олиш – 43,8 фоиз (600 нафар);
- Кўнгилочар контент – 42,2 фоиз (579 нафар);
- Даромад ва касбий мақсадлар – 40,6 фоиз (557 нафар).
Бу натижалар шуни кўрсатмоқдаки, ижтимоий тармоқ фақат кўнгилочар майдон эмас. Респондентларнинг аксарияти ижтимоий тармоқлардан ахборот ва мулоқот воситаси сифатида фойдаланаётган бўлса, маълум қатлам ижтимоий тармоқлар орқали даромад олишни кўзлаган.
Кунига 2 соатдан ортиқ фойдаланадиганлар улуши:
- Нафақадагилар – 54 фоиз;
- Уй-рўзғор ишлари билан банд респондентлар – 43,7 фоиз;
- Мактаб ўқувчилари – 27,3 фоиз;
- Талабалар – 32,7 фоизни ташкил этган.

4-расм. Telegram: ёш, гендер ва кунлик фаоллик
Тимур Бакиевнинг 2024 йилда ўтказилган кенг кўламли тадқиқотида 1,1 млн дан ортиқ Telegram фойдаланувчиси ўрганилган. Тадқиқот натижаларида эркаклар 53 фоиз, аёллар 47 фоиз экани, энг катта ёш гуруҳлари эса 25–34 ва 35–44 ёшлар экани кўрсатилган.
Биз ушбу фоизларни 2026 йил учун қабул қилинган 25 млн аудиторияга мосладик.
Натижада:
- Эркаклар – 14,25 млн (57 фоиз);
- Аёллар – 10,75 млн (43 фоиз).
Ёш бўйича энг катта сегмент:
- 25–34 ёш – 7,25 млн (29 фоиз);
- 35–44 ёш – 7 млн (28 фоиз).
Яъни 25–44 ёшдагилар жами 57 фоизни ташкил қилмоқда.
Кунлик фаолликда эса энг катта улуш 20:00 дан кейин — 24 фоиз. Кейинги ўринларда 08:00–11:00 — 21 фоиз ва 11:00–14:00 — 20 фоиз.
Бу маълумот медиа-режалаштиришда муҳим: Telegramда реклама ёки контентни фақат иш вақтига боғлаб қўйиш шарт эмас. Кечки вақт ҳам катта аудиторияни қамраб олиши мумкин.

5-расм. Telegram аудиториясининг географик тақсимоти
Таҳлилда:
- Тошкент ва Тошкент вилояти — 7,25 млн (29 фоиз);
- Фарғона водийси — 5,75 млн (23 фоиз);
- Қашқадарё ва Сурхондарё — 3,75 млн (15 фоиз);
- Бошқа ҳудудлар — 8,25 млн (33 фоиз)
деб олинган.
Нега гендер тафовути катта?
Платформалар кесимида энг қизиқарли кўрсаткичлардан бири — YouTube ва Telegramда эркаклар улушининг юқорилиги.
Telegram учун ишлатилган моделда эркаклар 57 фоиз, аёллар эса 43 фоиз. YouTube учун эса 2025 йилги гендер нисбати асосида эркаклар 63,6 фоиз, аёллар 36,4 фоиз деб олинган.
Юзаки қарашда «эркаклар бу платформалардан кўпроқ фойдаланади» деган хулоса чиқиши табиий.
Аслида эса бундай кўрсаткичнинг асосий омили — аккаунт очиш амалиёти билан боғлиқ.
Ўзбекистонда, айниқса катта ёшдаги фойдаланувчилар орасида, рақамли саводхонлиги юқорироқ бўлган оила аъзоси (масалан, ўғил фарзанд) онаси ёки опа-синглиси учун ҳисоб очиб бериши, айрим ҳолларда эса ўз телефони, рақами ёки исм-фамилияси орқали профил яратиб бериши мумкин.
Худди шундай ҳолат эр-хотинлар орасида ҳам кўп учрайди.
Натижада платформадаги «профил эгасининг жинси» билан ундан ҳақиқий фойдаланаётган инсоннинг жинси ҳар доим ҳам бир хил чиқмайди.
Бу рақамлардан қандай фойдаланиш керак?
2026 йилги рақамлар Ўзбекистон бозорида ҳар бир платформадан турли мақсадларда фойдаланиш лозимлигини кўрсатмоқда.
Telegram — катта аудитория, хилма-хил ёш гуруҳлари ва кучли коммуникация имкониятларига эга.
YouTube — видео, экспертлик, таълим, маҳсулот шарҳлари ва узоқ муддатли контент учун кўпроқ муносиб.
Instagram — визуал брендинг, рилслар, жонли ҳикоялар, маҳсулотни тез ва қисқа кўрсатиш учун муҳим платформа.
TikTok — қисқа видео ва ёшроқ аудитория билан ишлашга қулай.
LinkedIn — аудиторияси кичикроқ бўлса-да, B2B ва профессионал сегментлар учун юқори қийматга эга.
мавзуга оид янгиликлар

Европа Иттифоқи болаларни ижтимоий тармоқлардан чекламоқчи
Жаҳон
17.09.2026, 10:32

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланадиган болаларнинг баҳолари ёмонлашади – тадқиқот
Жаҳон
06.08.2026, 12:10

Австралияда ижтимоий тармоқларга қўйилган тақиқ фойда бермаяпти
Жаҳон
31.07.2026, 11:06

Х (тwиттер) Австралиянинг ижтимоий тармоқлар ҳақидаги қонунини танқид қилди
Жаҳон
29.07.2026, 13:01

Франция 15 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Жаҳон
22.07.2026, 11:08

Британия 16 ёшгача бўлганларга энергетик ичимликлар сотишни тақиқламоқда
Жаҳон
17.07.2026, 09:44
машҳур янгиликлар

Болаларга зўравонлик қилганларга педагогик фаолият тақиқланади
Таълим
12.09.2026, 12:03

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

24 августдан 4 сентябргача бўлиб ўтган чет тили бўйича имтиҳон натижалари чиқди
Таълим
12.09.2026, 12:26

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон МДҲга раислик қилади
Ўзбекистон
09.10.2026, 17:08

Ар-Риёд аэропортига уюштирилган ҳужумларда 3 нафар Қироллик фуқароси ҳалок бўлди
Жаҳон
09.10.2026, 16:12

Маргарет Ҳемилтон 90 ёшида вафот этди
Жаҳон
09.10.2026, 15:43

Пайпоққа яширилган 64 минг доллар фош бўлди
Ўзбекистон
09.10.2026, 14:48

MrBeast Тошкентга келади
Ўзбекистон
09.10.2026, 09:32

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12

«Мен саккизта урушни тўхтатдим» — Трамп тинчлик бўйича Нобель мукофотига лойиқ эканини айтди
Жаҳон
08.10.2026, 17:49

Pepsi 2026 йил учун фойда прогнозини пасайтирди
Жаҳон
08.10.2026, 16:14

Банк ходими 13 нафар фуқаронинг 1,3 млрд сўмини ўзлаштирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 15:31

АҚШда ишлаш учун хорижлик талабадан 100 минг доллар талаб қилинади
Жаҳон
08.10.2026, 14:43

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Метродаги 10 минг доллар: йўқолган пул қандай қилиб эгасига қайтди?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:13

Нефть нархи $100 дан ошди: Яқин Шарқдаги хавфлар кучаймоқда
Жаҳон
08.10.2026, 11:35

Туркия Саудия Арабистонида ҳарбий базасини қуради
Жаҳон
08.10.2026, 08:45

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Варшавада инсон ҳуқуқлари бўйича йирик халқаро конференция ўтказилмоқда
Жаҳон
07.10.2026, 17:42

8 октябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
07.10.2026, 16:26

Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонда бўлади
Сиёсат
07.10.2026, 15:43

Трампнинг Лос-Анжелес ҳақидаги гапи танқидга учради
Сиёсат
07.10.2026, 15:25
машҳур янгиликлар

Болаларга зўравонлик қилганларга педагогик фаолият тақиқланади
Таълим
12.09.2026, 12:03

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

24 августдан 4 сентябргача бўлиб ўтган чет тили бўйича имтиҳон натижалари чиқди
Таълим
12.09.2026, 12:26

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02
