Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонликка қарши янги тизим жорий этилди
Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури жорий этилади.
Ўзбекистон
22.09.2026, 11:18
Улашиш:

«Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–345-сон, 21.09.2026 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, давлат органлари ва ташкилотларида, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларда ҳамда устав капиталида ушбу юридик шахсларнинг улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларда, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар
бошқа корхона, ташкилот ва муассасаларда:
Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури (Дастур) босқичма-босқич жорий этилади.
2026 йил 1 декабргача Бошқарув самарадорлиги агентлигининг (Агентлик) ахборот тизимларида давлат органлари ва ташкилотлари учун қуйидаги имкониятларга эга «Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити» ахборот портали (Портал) ишга туширилади:
-ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига оид мурожаатни онлайн қабул қилиш;
-давлат органлари ва ташкилотларида Портални юритиш учун масъул ходимлар (масъул ходимлар), уларнинг бевосита раҳбарлари ёки давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахслари томонидан содир этилган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатларни автоматик тарзда давлат органлари ва ташкилотларининг юқори турувчи инстанциясига жўнатиш;
-тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатларни текшириш, далилларни тўплаш, хулосалар тайёрлаш, ахборот алмашинуви ва мулоқотларни Портал орқали амалга ошириш;
-тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича текширувлар ўтказилиши, уларнинг натижалари, кўрилган чоралар ҳамда уларнинг ўзгартирилиши билан боғлиқ жараёнларга оид маълумотларни Порталда сақлаб қолиш ва уларнинг йўқ қилинишига йўл қўймаслик;
-тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари мавжуд бўлган ҳолларда мурожаатларни «112» ягона диспетчерлик хизмати орқали қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли органга юбориш ва бошқалар.
Агентликка давлат органлари ва ташкилотларида Дастур доирасида белгиланган қоидалар аниқ ва бир хилда ижро этилишини таъминлаш мақсадида Портал орқали мониторинг қилиш натижасида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ваколати берилади.
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг меҳнат жамоаларига ички меҳнат тартиби қоидалари доирасида:
- қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланган жинсий ёки жисмоний зўравонлик, шаҳвоний шилқимлик ҳолатларини меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол бузиш сифатида;
- ходим тарафидан ёки ходимга нисбатан содир этилган тазйиқ, руҳий босим, камситиш ҳолатлари ҳамда мурожаат муносабати билан таъқиб қилиш ҳолатларини меҳнат интизомини бузиш сифатида баҳолашни белгилаш тавсия этилди.
мавзуга оид янгиликлар

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга имтиҳонда 50 фоиз қўшимча вақт берилади
Таълим
05.08.2026, 15:29

Тошкентдаги 35 та бозор ва савдо комплекси сотувга чиқарилади
Иқтисодиёт
30.07.2026, 17:26

Тошкент кўчаларидан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади
Ўзбекистон
16.06.2026, 15:25

Соғлиқни сақлаш вазирлигида йирик кадрлар алмашинуви амалга оширилди
Ўзбекистон
06.05.2026, 10:06
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади
Ўзбекистон
09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
