«Усмонов ва Фридмандан санкцияларни олиб ташлаш шармандалик»: Украина расмийлари муносабати

Украина ва Европанинг айрим расмийлари россиялик миллиардерларга қарши чекловлар бекор қилинганини қоралади. Аксарият давлат Усмоновга миллий санкция қўлламоқчи.

Улашиш:

«Усмонов ва Фридмандан санкцияларни олиб ташлаш шармандалик»: Украина расмийлари муносабати

Европа Иттифоқи 22-сентябрь куни россиялик миллиардерлар Алишер Усмонов ва Михаил Фридмандан санкцияларни олиб ташлади. Бунинг эвазига 3000 нафар жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкцияларни уч йилга узайтиришга эришилди. Украина ва Европа расмийлари миллиардерларга қарши чекловларни бекор қилиш қарорини кескин қоралади.

Европа Иттифоқи Россиянинг Украинага қарши уруши туфайли санкциялар рўйхатини тузган. Унда уч мингдан ортиқ киши ва компания бор. Илгари Европа давлатлари бу рўйхатни ҳар олти ойда қайта кўриб чиқарди. Аммо 22-сентябрь куни улар бу жараённи бирданига уч йилга узайтирди. Бунинг учун Михаил Фридман ва Алишер Усмоновни рўйхатдан чиқариш шарти қўйилди.

Фридман ундан санкцияларни олиш учун катта миқдорда даъво аризаси билан Люксембургга мурожаат қилган. Усмонов томонида эса Озарбайжон босими сабабли Франция турган. Европа Иттифоқи россиялик миллиардерларга қарши санкцияларни бекор қилгач, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳибсдаги француз тадбиркори Мартин Райанни афв этди.

Европа чекловларининг олиб ташланиши қувғиндаги Россия мухолифатчиларини ҳам, Украина расмийлари ва баъзи Европа сиёсатчиларини ҳам ғазаблантирди. «Медуза» уларнинг муносабатини тақдим этди.

Юлия Навальная
Коррупцияга қарши курашиш жамғармаси раҳбари

Европа учун урушни қўллаб-қувватлайсанми ёки йўқми, Путин билан дўстмисан ёки унга қарши чиқасанми, фарқи йўқ экан. Охир-оқибат, банк ҳисоб рақамингизда қанча пул борлиги муҳимроқ кўринади.

Агар бой бўлсанг, бир-иккита яхтанг ва таниш-билишларинг бўлса, сендан санкцияларни ҳеч қандай муаммосиз олиб ташлаш мумкин. Агар сиёсий таъқиб ёки сафарбарлик туфайли урушни қўллаб-қувватламаганинг учун Россиядан қочиб кетган бўлсанг, унда ҳаммаси бошқача: сенга виза бермаслик, ҳисоб рақам очмаслик, кўплаб тўсиқлар яратиш ва амалда Путин тизими бағрига итариш мумкин. Шу билан бирга, урушни қўллаб-қувватлашда ҳам айблаш мумкин.

Катта сиёсатда пул ҳали ҳам принциплардан баландроқ гапириши ва оддий одамлар тақдири кўпинча устуворликлар рўйхатининг пастки қисмида эканини яна бир бор эслатгани учун Европа Комиссиясига раҳмат.

Леонид Волков
Коррупцияга қарши курашиш жамғармаси раҳбари

Фридман масаласида — бу шунчаки хато. У ҳеч нарса қилмади, ҳеч нарсани ўзгартирмади, ҳатто ўз фикрини ҳам айтмади. Ундан «шунчаки» санкцияларни олиб ташлаш аҳмоқликдир. Тўрт йил олдин мен Фридман каби тадбиркорлар учун санкциялардан чиқишнинг тушунарли ва шаффоф механизмлари яратилиши кераклигини таклиф қилгандим ва ҳозир ҳам шундай деб ҳисоблайман: Путин режимини заифлаштирадиган аниқ қадамлар эвазига: урушни қоралашдан тортиб Украинага сезиларли ёрдам беришгача. Буни амалга ошириш мумкин эди, лекин бундай қилинмади.

Усмонов масаласида бу шунчаки хато эмас балки маънавий фалокатдир, бунинг устига икки карра фалокат. Биринчидан, Усмонов ҳеч қандай «оддий олигарх» эмас, у тизим учун асосий одамлардан бири. Гап фақат унинг собиқ президент ва амалдаги ичкиликбоз Медведевни таъминлаб турганида эмас, балки Усмонов Кремль номидан ва унинг топшириғи билан сензура ва ўзбошимчалик учун қандай активларни сотиб олганида: «Мегафон»дан «Коммерсант»гача. Эслайсизми: «Мен интернетдан фойдаланмайман, мен уни ривожлантираман»? Ана шу интернетни ҳозирги ҳолатига етказганлардан бири Усмоновдир.

Иккинчидан, Усмонов гаровга олинган одамлар орқали санкцияларни олиб ташлашга эришди. Алиев дўстона муносабат юзасидан ёрдам берди, Франция фуқароларини ҳибсга олди ва Франция масалани ҳал этишга киришди. Жуда яхши! Санкциялардан чиқиш йўли кўрсатилди — энди янги гаровдагиларни кутинг!

Украина ҳукуматидагиларнинг муносабати

Президент Владимир Зеленский

Россия одамларимизга шафқатсиз зарбалар бераётган бир пайтда... Россиянинг айрим олигархларидан санкцияларни олиб ташлаш ҳақидаги сигналлар ўзни ўлдириш ва контрпродуктив кўринади. Урушлар тажовузкорнинг яқинларига ён босиш билан эмас, балки қатъият ва куч билан якунланади. Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига қўшимча рус фамилияларини киритиш устида ишлашга тайёрлиги учун (Еврокомиссия раҳбари) Урсула фон дер Ляйендан миннатдорман. Айнан шундай қадамлар муносиб тинчликка ва кафолатланган хавфсизликка яқинлаштиради.

Андрей Сибига
Украина ташқи ишлар вазири

Усмонов ва Фридманни санкциялар рўйхатидан чиқариш қарори шармандали ва ҳеч қандай асосга эга эмас. Москвада байрам қилишмоқда, чунки улар ўзлари истаган нарсага эришди: жазосизлик ҳисси, Европа Иттифоқининг камситилиши ва европаликлар ўртасидаги бўлиниш. Барча ЯИ давлатларини ҳозироқ ушбу икки шахсга қарши миллий санкциялар жорий этишларини эълон қилишга чақираман.

Владислав Власюк
Украина президентининг санкциялар сиёсати бўйича вакили

Биз Европа Иттифоқининг Алишер Усмонов ва Михаил Фридманга қарши санкцияларни узайтирмаслик қарорини жуда ғалати деб ҳисоблаймиз. Айрим россиялик тадбиркорларга нисбатан чекловларни бекор қилиш янги амалиётга айланмаслиги керак. Айнан шунинг учун янги санкция ечимларини, хусусан, Россия ҳарбий-саноат комплекси билан боғлиқ россиялик олигархларга нисбатан қўллашни таклиф этамиз.

Европа сиёсатчилари

Пина Пикерно
Европа парламенти раисининг ўринбосари

Усмонов ва Фридманни санкциялар рўйхатидан чиқариш қарори шармандали, қўрқоқлик ва мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолдир. Аммо келинг, сиёсий масъулият кимнинг зиммасида эканини аниқ белгилаб олайлик: Европа Комиссияси эмас, балки Европа Кенгаши таркибидаги аъзо давлатлар зиммасида.

Европа Иттифоқи қоидаларига кўра (ўзгариши керак бўлган қоидалар!), Олий вакил санкцияларни жорий этиш ташаббуси билан чиқади ва комиссия билан иқтисодий масалалар бўйича ҳамкорлик қилади. Бироқ чекловчи чоралар Кенгаш томонидан фақат бир овоздан қабул қилиниши мумкин.

Ушбу якдиллик қоидаси Европа Иттифоқини заиф қилиб қўяди. Бизга сиёсий жиҳатдан кучли, суверен Европа керак — бу Европа унга аъзо давлатлар йиғиндисидан кўра кўпроқ нарсани ифодаласин.

Андрис Кулбергс
Латвия ҳукуматининг раҳбари

Латвия муросага рози бўлди, аммо ўзининг принципиал позициясини ўзгартирмайди. Биз Алишер Усмонов ва Михаил Фридманнинг Европа Иттифоқи санкциялар рўйхатидан чиқарилишига охиригача қарши чиқдик. Бироқ ҳукумат масъулиятли қарор қабул қилишга мажбур бўлди. Танлов икки кишининг мақомини ўзгартириш ёки бутун санкциялар режимини йўқотиш хавфи ўртасида эди. Шунинг учун Латвия вакили овоз беришда бетараф қолади.

Шу билан бирга, Латвия чекинмайди. Ташқи ишлар вазирлигига Усмонов ва Фридманга қарши миллий санкциялар жорий этиш учун ҳуқуқий асос тайёрлаш топширилди.

Миндаугас Синкявичюс
Литва бош вазири

Олигархлар — Россия ҳарбий машинасининг бир қисми. Режим «ҳамёнлари» украиналикларни ўлдираётганда Европада ўзларини қулай ҳис қилмаслиги керак. Мен Алишер Усмонов ва Михаил Фридманга нисбатан миллий чеклов чораларини жорий этиш жараёнини бошлаш бўйича кўрсатма бердим.

Маргус Сахна
Эстония ташқи ишлар вазири

Европа Иттифоқи Россиянинг тажовузига алоқадор уч минг жисмоний ва юридик шахсга нисбатан санкцияларни яна уч йилга узайтирди. Бу муҳим ютуқ, чунки келгусида санкцияларни узайтириш сиёсий савдолашув воситасига айланиши хавфини камайтиради.

Бироқ бу келишувга эришиш учун Россиянинг Украинага қарши тажовузи тарафдорлари сифатида танилган икки таниқли россиялик тадбиркор — Алишер Усмонов ва Михаил Фридманга нисбатан санкциялар бекор қилинди. Эстония бу қарорни қўллаб-қувватламади ва овоз беришда бетараф қолди. Энди ҳар икки шахсга нисбатан миллий санкцияларни жорий этамиз. Россия ўз йўналишини ўзгартирмади. Биз ҳам шундай қилишимиз керак.

Мачей Вонсик
Европарламентнинг полшалик депутати

Европа Иттифоқи обрўсига путур етказди. Россиялик миллиардерлар Усмонов ва Фридман санкциялар рўйхатидан чиқарилди. Фақат Латвия норозилик билдирди. Польша ҳукумати қаерда эди? Полякларнинг норозилиги қаерда қолди?

мавзуга оид янгиликлар

Алишер Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқарилди

Европа Иттифоқи Алишер Усмонов ва Михаил Фридманни санкциялар рўйхатидан чиқарди. Қолган 3 мингга яқин шахс ва ташкилотга нисбатан чекловлар эса олти ой ўрнига уч йилга узайтирилди. 

Сиёсат

24.09.2026, 14:07

Украина уруш харажатларини қоплаш учун маблағ изламоқда

Украинанинг жорий йилги бюджетида 56 миллиард долларлик молиявий бўшлиқ юзага келган.Украина бу вазиятга қандай ечим топмоқчи?

Жаҳон

05.10.2026, 16:50

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди

Запорожье вилоятида жойлашган Комишуваха қишлоғида гуманитар ёрдам тарқатиладиган марказ ва унга яқин бошпанага ҳаво зарбалари берилди. Ҳужум оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган.

Жаҳон

03.11.2026, 09:49

Дипломат: Украина бўлиниши мумкин

АҚШнинг собиқ дипломати Час Фриман Украина можародан кейин муваффақиятсиз давлатга айланиши ёки унинг ҳудуди бир неча мамлакат ўртасида тақсимланиши мумкинлигини билдирди.

Жаҳон

13.10.2026, 09:19

Жанубий Корея Украинага огоҳлантириш берди: Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилади

Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён Украина икки нафар Шимолий Кореялик ҳарбий асирнинг Жанубий Кореяга топширилгани ҳақидаги маълумотни ошкор қилгани учун расмий узр сўрамаса, Сеул «қўшимча чоралар» кўришини билдирди.

Жаҳон

02.10.2026, 14:56

Россия Украина–Полша чегараси яқинида АЁҚШ ва йўловчи поездига дронлар билан зарба берди

Россия қўшинлари Украина–Полша чегарасидаги «Ягодин» ўтказиш пункти яқинида автозаправка шохобчаси ва йўловчи поездига дронлар билан зарба берган.

Жаҳон

14.09.2026, 10:20

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?

Самарқандда ШҲТ плюс хавфсизлик бўйича экспертлар мулоқоти ўтказилади

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин

Жамоат транспортида хавфсизлик масаласи кун тартибида.

Ўзбекистон

04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашига ишонч билдирмоқда. Унинг айтишича, агар Россия-Украина уруши тез орада тугамаса "учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкин.

Жаҳон

03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди

Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, 2011–2023 йилларда Ҳиндистонда қарийб 500 миллион киши камбағалликдан чиққан. 

Жаҳон

03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Абонент розилиги, қўнғироқ вақти ва реклама тарқатувчи ташкилотларга нисбатан янги талаблар амал қилади.

Ўзбекистон

03.11.2026, 11:43

Illyustrativ tasvir

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди

Янги талаб тафсилотлари билан танишинг.

Иқтисодиёт

03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда

АҚШда оралиқ сайловлар арафасида мусулмонларга нисбатан салбий муносабат ва сиёсий босим кучайгани айтилмоқда.

Жаҳон

03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади

Қарийб тўққиз ойлик танаффусдан сўнг Вашингтон, Москва ва Киев музокарачилари уруш масаласини муҳокама қилиш учун Абу-Дабида бир стол атрофига йиғилади.

Сиёсат

03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди

Исроил ҳарбийлари босиб олинган Ғарбий соҳилдаги Дура шаҳрида журналист Мунтасир Нассорнинг уйига рейд ўтказиб, уни ҳибсга олди.

Жаҳон

03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди

Запорожье вилоятида жойлашган Комишуваха қишлоғида гуманитар ёрдам тарқатиладиган марказ ва унга яқин бошпанага ҳаво зарбалари берилди. Ҳужум оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган.

Жаҳон

03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?

Германиянинг 34 та шаҳрида ўн минглаб ёшлар иштирокида намойишлар ўтказилди. Франкфуртда ғалаёнлар тартибсизлик ва талончиликларга айланиб кетди.

Жаҳон

02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 638 628 та тирик туғилиш қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 26 мингтага кам.

Ўзбекистон

02.11.2026, 13:03

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →