Ўзбекистонда ислом молияси жорий этилса, соғлом иқтисодиётга йўл очилади

Ўзбекистон “Исломий банк тизимини жорий этиш: Барқарор молиявий тизим сари юксалиш” мавзусида ХХ Халқаро исломий молия олимлари форумига мезбонлик қилди.

Улашиш:

Форум икки кунлик муҳокамалари давомида ислом молияси соҳасидаги нуфузли олимлар ва мутахассисларни Тошкентда жамлади

Форумнинг асосий мавзуси исломий молияни ривожлантириш, илғор амалиётларни молия тизимига жорий этиш, олимлар, регуляторлар, стандартларни белгиловчи ташкилотлар ва соҳа мутахассислари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда исломий ҳуқуққа оид масалалар юзасидан фикр алмашиш майдонини яратишга қаратилди.

Форум доирасида исломий банк тизимига ўтиш жараёни, банк конверсиясида корпоратив бошқарув, молиявий маҳсулотлар, ҳуқуқий ва меъёрий қийинчиликлар, амалиётдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари масалалари муҳокама қилинди.

Форумнинг иккинчи кунида Халқаро мусулмон уламолари иттифоқи президенти Шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий маъруза қилди. У ислом банкчилигининг барқарор молия ва глобал иқтисодиётдаги аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

Шунингдек, маърузаларда анъанавий маҳсулотларни исломий альтернативи билан алмаштириш жараёнида қонунчилик уйғунлиги ва глобал стандартларга мослашиш зарурлиги қайд этилди. Маърузалардан сўнг янги шартномаларга ўтиш, ман қилинган элементларни бартараф этиш ва халқаро тажрибаларни интеграция қилиш йўллари муҳокама этилди.

Закот, вақф ва садақа каби ижтимоий воситаларни банк маҳсулотлари билан уйғунлаштириш орқали молиявий инклюзияни кучайтириш ва жамоатчиликни қўллаб-қувватлаш имкониятлари кўрсатилди.

– Ислом молияси аҳолининг турли қатламлари молиявий эҳтиёжларини қондириш ва мавжуд молиявий тизим юкини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга, – дейди халқаро эксперт Мадзлан Ҳуссайн. – Ислом молияси активлар ва хизматларга асосланган бўлиб, ички ва ташқи бозордаги молиявий ресурсларни давлат ва жамият манфаати йўлида самарали йўналтириш имконини беради. Сўнгги йилларда ислом молиясига бўлган талаб ортмоқда. Шу ўринда айта оламан, Ўзбекистон ислом молиясини ривожлантириш потенциали юқори. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, аҳолининг маълум қисми анъанавий банк хизматларидан диний эътиқод нуқтаи назаридан фойдаланмайди. Бу, ўз навбатида аҳоли қўлидаги бўш пул маблағлари, жамғармаларининг иқтисодиётда фаол ҳаракатсиз, қўшилган қиймат яратмасдан турганини билдиради. Ислом молияси бу маблағларнинг актив ҳаракатини таъминлаш эвазига фаол иқтисодий инвестицияларнинг пайдо бўлишига хизмат қилади.

Форум якунида резолюция эълон қилинди. Форум Ўзбекистон учун инсон капиталини ривожлантириш, ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш ва исломий банкчиликни жорий этишда муҳим босқич бўлди.

мавзуга оид янгиликлар

Шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий: Ўзбекистонда исломий молия йўлга қўйилса, катта натижаларга эришиш мумкин (+видео)

Тошкент шаҳридаги Ислом молияси бўйича 20-Халқаро исломий молия олимлари форуми бўлиб ўтмоқда. Шу вақтга қадар мазкур форум Малайзия давлатида ташкил этилган. Ушбу форумнинг 20 йиллик юбилейига Тошкент шаҳри мезбонлик қилмоқда. 

Ўзбекистон

19.09.2025, 12:19

Ўзбекистонда Исломий банк фаолияти жорий этилади

Эндиликда банклар тўлиқ ёки анъанавий тизим билан бирга исломий банк хизматларини кўрсатиши, шунингдек, исломий молия операциялари учун алоҳида солиқ тартиби қўлланилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.02.2026, 17:02

Ўзбекистонда биринчи исломий банк қачон очилади?

Режага кўра, 2027–2030 йиллар давомида ҳар йили биттадан давлат банки хусусийлаштирилади. 2030 йилга келиб эса давлат ихтиёрида фақат тўртта банк қолиши кутилмоқда.

Иқтисодиёт

06.01.2026, 15:15

Ўзбекистон банки EEFU билан 20 млн долларлик муробаха битимини имзолади

Ўзбекистонда исломий молиялаштиришга бўлган қизиқиш ортиб борар экан, бу йўналишда амалий қадамлар ҳам кенгаймоқда. Ipak Yuli Bank EEFU билан 20 миллион долларлик янги ҳамкорлик битимини имзолаганини маълум қилди. Маблағлар шариат талабларига мувофиқ Мурабаха воситаси орқали ажратилади.

Иқтисодиёт

21.11.2025, 10:38

Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун қонунчиликка ўзгартишлар киритилиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Иқтисодиёт

17.09.2025, 09:01

сўнгги янгиликлар

Дубай халқаро аэропортидаги узилишлар иқтисодиётга жиддий зарба бермоқда

Дубай иқтисодиёти ҳар дақиқада қарийб 1 миллион доллар миқдорида зарар кўрмоқда.

Иқтисодиёт

04.03.2026, 16:47

Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Колонияга мутахассис шифокорлар жалб этилиб маҳкумалар ҳамда уларнинг уч ёшгача бўлган фарзандлари тўлиқ текширувдан ўтказилди.

Ўзбекистон

04.03.2026, 15:05

“ChatGPTдан воз кечинг” – OpenAI моделларига бойкот авж олмоқда

АҚШ ҳукумати ва сунъий интеллект компаниялари ўртасидаги келишмовчилик ортидан OpenAI’га қарши бойкот ҳаракати кучаймоқда. 

Жаҳон

04.03.2026, 13:11

Ҳомиладор талабаларга “иккинчи имконият” яратилади

2026/2027 ўқув йилидан ҳомиладор талаба-қизларга ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан шуғулланувчи талабаларга олий таълим олиш учун “иккинчи имконият” яратилади.

Таълим

04.03.2026, 11:59

Тиббиёт олийгоҳларида суперконтракт бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистондаги тиббиёт олий таълим муассасаларига талабаларни суперконтракт (оширилган тўлов-контракт) асосида қабул қилиш тартиби бекор қилиниши режалаштирилмоқда.

Таълим

04.03.2026, 10:02

Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони

Президент фармонига кўра, вояга етмаганларга нисбатан оғир жинсий жиноятларни қайта содир этган шахслар умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум этилади.

Ўзбекистон

04.03.2026, 06:16

"Ўлди"га чиқарилган Нетаняху Берлиндан қайтди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу унинг ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг жамоатчиликка кўриниш берди.

Жаҳон

03.03.2026, 22:47

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади

Исроил мудофаа кучлари (САҲАЛ) 3 март куни Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.

Жаҳон

03.03.2026, 17:39

Ўқитувчиларга сертификат олиш учун субсидия берилади

Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро ва миллий сертификатлар олиш учун сарфланган маблағларнинг 50 фоизи (БҲМнинг 20 бараваригача) қоплаб берилади.

Ўзбекистон

03.03.2026, 17:25

Криштиано Роналду Саудия Арабистонидан чиқиб кетди

Криштиано Роналду хавфсизлик мақсадида Саудия Арабистонидан чиқиб кетди.

Спорт

03.03.2026, 16:33

Сиёсат тутуни: иқлим ўзгариши омиллари

Уруш ҳақида ўйлаганимизда, қон тўкилиши, жасадлар ва вайронага айланган манзиллар кўз олдимизга келади. Бундай даврда атроф-муҳит урушларнинг жим қурбонига айланади. 

Жаҳон

03.03.2026, 15:36

"Сирена чалса дарҳол бункерга киринг". Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси мамлакатда жорий этилган “Фавқулодда ҳолат” муносабати билан ўзбекистонликларга шошилинч мурожаат билан чиқди.

Жаҳон

03.03.2026, 09:48