Ўзбекистонда Исломий банк фаолияти жорий этилади

Эндиликда банклар тўлиқ ёки анъанавий тизим билан бирга исломий банк хизматларини кўрсатиши, шунингдек, исломий молия операциялари учун алоҳида солиқ тартиби қўлланилиши мумкин.

Улашиш:

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонунни маъқуллади. Ҳужжат билан исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи алоҳида лицензия тури жорий этилиб, унга қўйиладиган талаблар белгиланмоқда.

Қонунга мувофиқ, мазкур лицензия асосида банклар тўлиқ исломий банк фаолиятини амалга ошириши ёки бир вақтнинг ўзида ҳам анъанавий, ҳам исломий банк хизматларини кўрсатиши мумкин бўлади.

Шунингдек, исломий молия фаолияти билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ҳамда исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларда исломий молия кенгашларини ташкил этиш назарда тутилмоқда. Ушбу кенгашларнинг фаолиятига доир аниқ талаблар ҳам белгиланмоқда.

Бундан ташқари, исломий молия операцияларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда Солиқ кодексига алоҳида боб киритилмоқда. Унга кўра, исломий молия фаолиятидан олинган даромадлар солиқ солиш мақсадларида фоизли даромадларга тенглаштирилади. Шу билан бирга, банклар ва микромолия ташкилотлари томонидан мижозларга реализация қилинадиган товарларга қўйиладиган устама қиймат солиғидан (ҚҚС) озод этилади.

Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатда исломий молия хизматларини ривожлантириш, молиявий бозорни диверсификация қилиш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлар учун янги молиявий имкониятлар яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда педофилия учун умрбод қамоқ жазоси жорий этилиши кутилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазосини жорий этиш ва хотин-қизлар ҳамда болаларга қарши зўравонлик учун жавобгарликни кучайтиришни қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон

17.02.2026, 10:27

Ўзбекистонда биринчи исломий банк қачон очилади?

Режага кўра, 2027–2030 йиллар давомида ҳар йили биттадан давлат банки хусусийлаштирилади. 2030 йилга келиб эса давлат ихтиёрида фақат тўртта банк қолиши кутилмоқда.

Иқтисодиёт

06.01.2026, 15:15

Ўзбекистонда АИ-92 бензини нархи арзонлашади

Ишлаб чиқаришни оптималлаштириш ва таннархни камайтириш натижасида АИ-92 маркали бензинининг бир тоннаси учун биржа бошланғич нархи 12 881 000 сўмдан 12 628 000 сўмга туширилди.

Ўзбекистон

19.12.2025, 08:37

Ўзбекистон банки EEFU билан 20 млн долларлик муробаха битимини имзолади

Ўзбекистонда исломий молиялаштиришга бўлган қизиқиш ортиб борар экан, бу йўналишда амалий қадамлар ҳам кенгаймоқда. Ipak Yuli Bank EEFU билан 20 миллион долларлик янги ҳамкорлик битимини имзолаганини маълум қилди. Маблағлар шариат талабларига мувофиқ Мурабаха воситаси орқали ажратилади.

Иқтисодиёт

21.11.2025, 10:38

Ўзбекистонда ислом молияси жорий этилса, соғлом иқтисодиётга йўл очилади

Ўзбекистон “Исломий банк тизимини жорий этиш: Барқарор молиявий тизим сари юксалиш” мавзусида ХХ Халқаро исломий молия олимлари форумига мезбонлик қилди.

Иқтисодиёт

19.09.2025, 14:28

Шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий: Ўзбекистонда исломий молия йўлга қўйилса, катта натижаларга эришиш мумкин (+видео)

Тошкент шаҳридаги Ислом молияси бўйича 20-Халқаро исломий молия олимлари форуми бўлиб ўтмоқда. Шу вақтга қадар мазкур форум Малайзия давлатида ташкил этилган. Ушбу форумнинг 20 йиллик юбилейига Тошкент шаҳри мезбонлик қилмоқда. 

Ўзбекистон

19.09.2025, 12:19

сўнгги янгиликлар

Дубай халқаро аэропортидаги узилишлар иқтисодиётга жиддий зарба бермоқда

Дубай иқтисодиёти ҳар дақиқада қарийб 1 миллион доллар миқдорида зарар кўрмоқда.

Иқтисодиёт

04.03.2026, 16:47

Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Колонияга мутахассис шифокорлар жалб этилиб маҳкумалар ҳамда уларнинг уч ёшгача бўлган фарзандлари тўлиқ текширувдан ўтказилди.

Ўзбекистон

04.03.2026, 15:05

“ChatGPTдан воз кечинг” – OpenAI моделларига бойкот авж олмоқда

АҚШ ҳукумати ва сунъий интеллект компаниялари ўртасидаги келишмовчилик ортидан OpenAI’га қарши бойкот ҳаракати кучаймоқда. 

Жаҳон

04.03.2026, 13:11

Ҳомиладор талабаларга “иккинчи имконият” яратилади

2026/2027 ўқув йилидан ҳомиладор талаба-қизларга ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан шуғулланувчи талабаларга олий таълим олиш учун “иккинчи имконият” яратилади.

Таълим

04.03.2026, 11:59

Тиббиёт олийгоҳларида суперконтракт бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистондаги тиббиёт олий таълим муассасаларига талабаларни суперконтракт (оширилган тўлов-контракт) асосида қабул қилиш тартиби бекор қилиниши режалаштирилмоқда.

Таълим

04.03.2026, 10:02

Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони

Президент фармонига кўра, вояга етмаганларга нисбатан оғир жинсий жиноятларни қайта содир этган шахслар умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум этилади.

Ўзбекистон

04.03.2026, 06:16

"Ўлди"га чиқарилган Нетаняху Берлиндан қайтди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу унинг ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг жамоатчиликка кўриниш берди.

Жаҳон

03.03.2026, 22:47

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади

Исроил мудофаа кучлари (САҲАЛ) 3 март куни Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.

Жаҳон

03.03.2026, 17:39

Ўқитувчиларга сертификат олиш учун субсидия берилади

Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро ва миллий сертификатлар олиш учун сарфланган маблағларнинг 50 фоизи (БҲМнинг 20 бараваригача) қоплаб берилади.

Ўзбекистон

03.03.2026, 17:25

Криштиано Роналду Саудия Арабистонидан чиқиб кетди

Криштиано Роналду хавфсизлик мақсадида Саудия Арабистонидан чиқиб кетди.

Спорт

03.03.2026, 16:33

Сиёсат тутуни: иқлим ўзгариши омиллари

Уруш ҳақида ўйлаганимизда, қон тўкилиши, жасадлар ва вайронага айланган манзиллар кўз олдимизга келади. Бундай даврда атроф-муҳит урушларнинг жим қурбонига айланади. 

Жаҳон

03.03.2026, 15:36

"Сирена чалса дарҳол бункерга киринг". Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси мамлакатда жорий этилган “Фавқулодда ҳолат” муносабати билан ўзбекистонликларга шошилинч мурожаат билан чиқди.

Жаҳон

03.03.2026, 09:48