Ўзбекистонда ярим йилда нечта тадбиркорлик субъекти ташкил этилди?

Савдо соҳаси тадбиркорликда кенг тарқалган йўналишлардан бири ҳисобланади ва бунда 17 минг 587 та кичик тадбиркорлик субъекти ташкил этилган.

Улашиш:

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида республикамизда 47 минг 796 та кичик тадбиркорлик субъекти ташкил этилган

Савдо соҳаси тадбиркорликда кенг тарқалган йўналишлардан бири ҳисобланади ва бунда 17 минг 587 та кичик тадбиркорлик субъекти ташкил этилган. Бундай фаолият турлари орасида чакана ва улгуржи савдо, автотранспорт воситалари билан савдо қилиш каби йўналишлар мавжуд.

Қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик бўйича 6 минг 183 та кичик тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. Бу соҳа иқтисодиётда муҳим ўринга эга бўлиб, айниқса қишлоқ жойларда яшовчи аҳоли учун асосий меҳнат ва даромад манбаидир. Қишлоқ хўжалигида кичик корхоналар асосан иссиқхона, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик билан шуғулланмоқда.

Саноат соҳаси Ўзбекистонда изчил ривожланаётган стратегик соҳалардан бири бўлиб, бунда 2025 йилнинг 1-чораги ҳисобида 6 минг 189 та корхона ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Кичик саноат субъектлари асосан қайта ишлаш саноати, ҳунармандчилик, тўқимачилик, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби йўналишларда фаолият юритмоқда.

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 4 минг 234 та кичик бизнес субъектининг ташкил этилиши ўз-ўзидан туризм соҳасининг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ. Бу соҳада меҳмонхоналар, кафелар, ресторанлар ва бошқа хизматлар фаолият юритмоқда. 

Қурилиш соҳасида 2 минг 680 та кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Таъмирлаш ва қурилиш ишларига бўлган эҳтиёж ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бу соҳадаги йирик лойиҳалар ишлаб чиқилишига сабаб бўлмоқда.

Рақамли иқтисодиётга ўтиш билан бирга ахборот ва алоқа соҳасида 1 минг 763 та кичик бизнес субъекти ташкил этилди. IT ва мобил иловалар яратишни рағбатлантириш доирасида ушбу ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда экспорт соҳасининг йилдан-йилга ривожланиб бораётгани ва бунда логистика ва етказиб бериш хизматларига талаб ортиб бораётгани ушбу соҳа тадбиркорлари учун имкониятлар яратмоқда. Электрон тижоратнинг кенгайиши бу соҳага янги имкониятлар олиб келди. Келтирилган статистикада 1 минг 512 та кичик тадбиркорлик субъектининг ташкил этилиши ҳам соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ишлардан дарак беради.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида 989 та кичик тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. Шахсий клиникалар, стоматология хизматлари каби йўналишлар аҳоли орасида талабгир бўлиб, уларни кичик бизнес вакиллари муваффақиятли ривожлантирмоқда. 

Шу каби бошқа соҳаларда ҳам 6 минг 659 та кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган бўлиб, уларга таълим, консалтинг, санъат ва маданият каби йўналишлар киради.

Иқтисодиёт

22.08.2025, 09:01

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Sharof Rashidov tumaniga yangi hokim tayinlandi. Sobiq hokim pora bilan qoʻlga tushgan edi

Шароф Рашидов туманига янги ҳоким тайинланди. Собиқ ҳоким пора билан қўлга тушган эди

Асилбек Ашуров 22 август куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар қилди.

Сиёсат

22.08.2025, 16:05

Blogerlar yana fuqarolar toʻgʻrisidagi qonunni buzganlikda ayblanmoqda

Блогерлар яна фуқаролар тўғрисидаги қонунни бузганликда айбланмоқда

Ижтимоий тармоқларда бир неча юз минглаб обуначига эса А.Абдураҳмонов ва О.Жўраев реклама тўғрисидаги қонунни бузганликда айбланмоқда. Уларга Рақобат қўмитаси томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

22.08.2025, 15:32

Toshkentda 50 sotix yerni 4 mln dollarga sotmoqchi boʻlgan firibgarlar ushlandi

Тошкентда 50 сотих ерни 4 млн долларга сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Тошкент шаҳрида қурилиш объектларини лойиҳалаш билан шуғулланувчи МЧЖнинг офис менежери ҳамда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи 1990 йилда туғилган фуқаро ўзаро тил бириктириб, алдов йўли билан тадбиркорнинг ишончига киришади.

Ўзбекистон

22.08.2025, 15:32

Mirziyoyev Gurbanguli Muhammedov bilan uchrashdi

Мирзиёев Гурбангули Муҳаммедов билан учрашди

Туркманистоннинг “Аваза” миллий туризм зонасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Сиёсат

22.08.2025, 14:58

Vashington meri 1 sentabrni Oʻzbekiston Mustaqillik kuni deb eʼlon qildi

Вашингтон мери 1 сентябрни Ўзбекистон Мустақиллик куни деб эълон қилди

Вашингтон мери Мериэл Баузер Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан 1 сентябрни АҚШ пойтахтида расман “Ўзбекистон Мустақиллиги куни” деб эълон қилди.

Маданий

22.08.2025, 14:19

TBC Bank Group OLX Узбекистан'нинг назорат пакетини сотиб олди

TBC Bank Group OLX Узбекистан'нинг назорат пакетини сотиб олди

Лондонда рўйхатга олинган TBC Bank Group Ўзбекистондаги энг йирик онлайн эълонлар платформаси OLX Узбекистан'нинг назорат пакетини Prosus компаниясидан сотиб олди. OLX UZ ойига 5,4 млн фаол фойдаланувчи ва 2,2 млн эълони билан мамлакат интернет фойдаланувчиларининг 20 фоизидан ортиғига хизмат кўрсатади.

Иқтисодиёт

22.08.2025, 13:12

Ilhom Aliyev: Ozarbayjon har daqiqa urushga tayyor turishi kerak

Илҳом Алиев: Озарбайжон ҳар дақиқа урушга тайёр туриши керак

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев мамлакатни ҳар қандай вақтда урушга тайёр туришга чақирди. Бу ҳақда Anadolu хабар қилди.

Жаҳон

22.08.2025, 12:01

Олимпиада чемпиони Иман Халиф гендер можаролари туфайли фаолиятини якунлади

Олимпия ўйинларидаги можаролардан сўнг Хелиф спортни тарк этиб, машғулотларни тўхтатган.

Спорт

22.08.2025, 11:02

Ўзбекистонда қурилиш компанияларининг солиқдан қарзи бор 1 трлн сўмдан ошди. Тўлиқ рўйхат

2025 йил 1 август ҳолатига солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори қурилиш корхоналари сони 1163 тани ташкил этяпти. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Ўзбекистон

22.08.2025, 10:08

Тошкентда ноқонуний бошланган қурилиш тупроқ ўпирилишига олиб келди

Яккасарой туманининг Салар кўчасида ноқонуний тарзда бошланган кўп қаватли уй қурилиши бир неча метр масофадаги бошқа бир кўп қаватли уйнинг ҳовлисига зарар етказди.

Ўзбекистон

21.08.2025, 20:24

Қонунчиликка зид тарзда ўтказилган 8,6 миллиард сўмлик давлат хариди аниқланди

“Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 10-моддасида давлат харидида рақобат ва холислик принципига амал қилиш зарурлиги акс этган.

Иқтисодиёт

21.08.2025, 19:25