Қонунчиликка зид тарзда ўтказилган 8,6 миллиард сўмлик давлат хариди аниқланди

“Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 10-моддасида давлат харидида рақобат ва холислик принципига амал қилиш зарурлиги акс этган.

Улашиш:

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилаётган ўрганишларда қонуннинг мазкур талаблари бузилаётгани аниқланмоқда. 

Масалан, Бухоро тиббиёт институти буюртмаси асосида  бошланғич қиймати 8,6 миллиард сўмлик “ақлли иссиқхона қуриш хизмати  кўрсатиш” юзасидан ўтказилган давлат харидида қатор қонунбузилиш ҳолатлари содир этилган. Яъни, айнан ушбу давлат харидида қонун талабларига зид равишда ҳаракат қилингани аниқланди.

Ўрганиш давомида ушбу танловда иштирокчилар учун рақобатни сунъий равишда чекловчи шартлар киритилгани, танлов ҳужжатларида акс этган талаблар асосида таклифлар тўлиқ ва холис баҳоланмагани, шунингдек, баҳолаш жараёнида қатор хатоликларга йўл қўйилгани тасдиқланди.

Қайд этилган ҳолат юзасидан агентликнинг тақдимномаси асосида харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, ноқонуний давлат харидининг олди олинди.

Ўрганиш вa таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

мавзуга оид янгиликлар

2,6 миллиард сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди

Қайд этилган ҳолат юзасидан агентликнинг тақдимномаси асосида харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, ноқонуний давлат харидининг олди олинди.

Ўзбекистон

20.08.2025, 17:14

Давлат харидларининг электрон тизими ташкил этилади

Энг яхши таклифлар ва аризалар танлаш натижалари бўйича шартномалар давлат харидлари электрон тизимида автоматик тарзда шакллантирилади.

Иқтисодиёт

04.08.2025, 19:14

Давлат харидларида “Business intelligence” ва “Risk management” тизимлари жорий этилади

Давлат харидлари электрон тизими операторлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Иқтисодиёт

31.07.2025, 16:38

43 mlrd soʻmga yaqin davlat xaridlari bekor qilindi

43 млрд сўмга яқин давлат харидлари бекор қилинди

Рақобат қўмитаси томонидан 43 млрд сўмга яқин давлат харидларида рақобатга зид ҳаракатлар аниқланиб, буюртмачилар томонидан бекор қилиниши таъминланди. Қўмита ахборот хизматида рақобатга зид ҳаракатлар аниқланган давлат харидлари вилоятлар кесимида бирма-бир қуйидагича қайд этиб ўтилган:

Иқтисодиёт

16.07.2025, 15:39

сўнгги янгиликлар

Тошкентда ноқонуний бошланган қурилиш тупроқ ўпирилишига олиб келди

Яккасарой туманининг Салар кўчасида ноқонуний тарзда бошланган кўп қаватли уй қурилиши бир неча метр масофадаги бошқа бир кўп қаватли уйнинг ҳовлисига зарар етказди.

Ўзбекистон

21.08.2025, 20:24

Хитойга парвоз қилиш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон авиаташувчилари сони 8 тага етказилади

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Марказий Осиё-Хитой (С5+1) фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳининг иккинчи конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон

21.08.2025, 18:28

Ўзбекистонликларни ҳақорат қилган тиктокер қамалди

Ўзбекистонликларни ҳақорат қилган тиктокерга ҳукм ўқилди. У Президентга тажовузда ҳам айбланган. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўтаттирилиш белгиланди.

Ўзбекистон

21.08.2025, 17:13

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги буткул бузиб ташланди

Ҳайкалнинг ўзи 2023 йилда бузиб ташланган эди, энди эса аллома ҳақида маълумот битилган деворлар ҳам қулатилди. Воқеа “Толибон” ҳокимиятга келганининг 4 йиллигини нишонлаган куни рўй берди. Афғонистон томони расмий Тошкентнинг сўровига жавобан маълум қилишича, бузиш ишлари маҳаллий ҳокимият томонидан, ҳукумат ва жамоатчилик билан келишмасдан қилинган. Янги ёдгорлик қурилиши ваъда қилинмоқда.

Жаҳон

21.08.2025, 16:22

Ўзбекистонлик эркак Туркияда рашк сабаб рафиқасини пичоқлаб ўлдирилди

19 август куни гумонланувчиларга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ўзбекистон

21.08.2025, 15:18

Ҳабиб "Йил мураббийи" бўлиши мумкин

Ҳар йили ўтказиладиган World MMA Awards ташкилотчилари "Йил мураббийи" мукофотига номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Спорт

21.08.2025, 14:16

Ислом цивилизацияси марказида ишлар жадал давом этмоқда

2025 йил 19 август куни соат 11:11 да Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган Ислом цивилизацияси маркази биноларидан бирининг том қисмида изоляция қопламаларини ётқизиш жараёнида технологик қоидалар бузилиши оқибатида ёнғин содир бўлди.

Ўзбекистон

21.08.2025, 13:12

Исроил Ғазони тўлиқ босиб олиш операциясини бошлади

Исроил армияси 360 квадрат километр майдонга эга ва 2 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган Ғазо сектори ҳудудининг тахминан 75 фоизини босиб олди.

Жаҳон

21.08.2025, 12:05

Сурхондарёда мансабдор ходимга, Фарғонада эса масъул ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарёда энергетика соҳасининг мансабдор ходимига, Фарғонада эса Халқ қабулхонасининг масъул ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон

21.08.2025, 11:03

Трамп ХЖС айбловларига қарамасдан Нетаньяҳуни «уруш қаҳрамони» деб атади

АҚШ президенти Ғазодаги уруш жиноятларига қарамай, Исроил бош вазирини қўллаб-қувватлади. «Уни қамоққа ташлашмоқчи», — деб қўшимча қилди Трамп.

Жаҳон

21.08.2025, 10:03

Президент Янги Тошкентда амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишди

Янги шаҳар қурилиши 2023 йилда бошланган. Британиянинг Cross Works архитектура компанияси ишлаб чиққан лойиҳа доирасида Юқоричирчиқ ва Ўртачирчиқ туманларидан 19,7 минг гектар ер ажратилган.

Ўзбекистон

21.08.2025, 09:56