Тошкентда ноқонуний бошланган қурилиш тупроқ ўпирилишига олиб келди
Яккасарой туманининг Салар кўчасида ноқонуний тарзда бошланган кўп қаватли уй қурилиши бир неча метр масофадаги бошқа бир кўп қаватли уйнинг ҳовлисига зарар етказди.
Ўзбекистон
21.08.2025, 20:24
Улашиш:

Тошкентда ноқонуний бошланган кўп қаватли уй қурилиши сабаб аҳоли уйларидан бир неча метр масофада тупроқ ўпирилиши рўй берди.
Воқеа Яккасарой тумани Салар кўчасида, Дилбулоқ маҳалласидаги кўп қаватли уйлар ҳудудида содир бўлган.
Қурилиш инспекциясининг маълум қилишича, бу ердаги қурилиш ишлари “Lyuks Loyiha” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатлари асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳа учун “Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши” ишчи органи ҳамда “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУКнинг ижобий хулосалари олинган.
Қурилиш объектининг А блоки Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган. Шу кунга қадар инспекция томонидан объектда 10 марта мониторинг ўтказилиб, 11 та ёзма кўрсатма берилган. Шунингдек, қурилиш меъёр ва қоидаларига риоя қилинмагани сабабли буюртмачи икки маротаба маъмурий жавобгарликка тортилган.
Бироқ, лойиҳанинг G4 блоки бўйича вазият бошқача. Бу блок “Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши”дан ижобий хулоса олган бўлса-да, “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУКдан хулоса олинмаган. Шу боис мазкур блок инспекцияда рўйхатдан ўтмаган ва қурилиш ишлари ноқонуний бошлангани аниқланди. Ҳолат юзасидан инспекция томонидан тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумот берилган.

Шунингдек, ўрганиш жараёнида буюртмачи “O‘zkommaishiysavdo” МЧЖ томонидан G4 блок учун котлован қазиш ишлари олиб борилаётганда ҳудуддаги электр трансформаторида носозлик юзага келгани аниқланган. Шу сабабли котловандаги сизот сувларини чиқариш имкони бўлмаган, натижада сув даражаси кўтарилиб кетган. Бунинг оқибатида қўшни “Grand Capital” МЧЖ томонидан илгари қурилган ерости автомашина турар жойининг қайта кўмилган жойларида тупроқ силжиши юз бериб, сирпанишга сабаб бўлган.

Ўзбекистон
21.08.2025, 20:24
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Янги қурилишдан уй харид қилиш: тўғри қарор қандай қабул қилинади?
Ўзбекистон
27.12.2025, 11:45

Янги уй-жой харид қилган харидорга кэшбек берилади
Иқтисодиёт
23.12.2025, 18:07

Ноқонуний қурилишга алданиб қолманг!
Ўзбекистон
21.12.2025, 13:09

Қурилиш ва уй эгаларининг ҳуқуқлари: қонун, амалиёт ва ҳимоя йўллари
Ўзбекистон
19.12.2025, 15:04

Қурилиш вазири: 2018 йилдан бери 38 минг хоналик кўп қаватли уйлар ноқонуний қурилган
Ўзбекистон
18.12.2025, 12:47

Қурилиш иншоотлари ва уй эгаларининг ҳуқуқлари: муаммолар, қонун ва ижтимоий таъсир
Ўзбекистон
18.12.2025, 08:09
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда эко-стикер тизими қачондан амал қилади?
Ўзбекистон
05.12.2025, 17:01

Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қарши курашишнинг энди иложи йўқми?
Ўзбекистон
28.11.2025, 16:27

АҚШ 19 давлат учун виза беришни вақтинча тўхтатди
Жаҳон
04.12.2025, 09:23

ССВ электрон рецепт тизимини босқичма-босқич жорий этади
Ўзбекистон
15.12.2025, 11:31

«Бу нарса тўхташи керак»: Саида Мирзиёева Қибрайдаги иссиқхонада экологик текширув ўтказди
Ўзбекистон
03.12.2025, 10:05

Блогер Real Sanjik товламачилик ва ноқонуний қурол сақлашда гумонланиб қўлга олинди
Ўзбекистон
28.11.2025, 14:26
сўнгги янгиликлар

Янги қурилишдан уй харид қилиш: тўғри қарор қандай қабул қилинади?
Ўзбекистон
27.12.2025, 11:45

Вояга етмаган қиз билан турмуш қурганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Ўзбекистон
27.12.2025, 08:35

Анора Содиқовага нисбатан ҳақорат иши: блогер Мирсаид Ҳайдаров 25 млн сўм маънавий зарар тўлади
Ўзбекистон
26.12.2025, 19:28

Тошкентда тунда бепул паркинг жорий этилади: кимлар фойдалана олади?
Иқтисодиёт
26.12.2025, 14:38

«Экостикер» тизими: 2026 йилдан жарималар қўлланилмайди
Ўзбекистон
26.12.2025, 10:13

Акмал Шукуров иши: апелляцияда қарор чиқарган судялар лавозимидан четлатилди
Ўзбекистон
26.12.2025, 09:31

Ходимларга Янги йил мукофоти берилиши шартми?
Ўзбекистон
25.12.2025, 13:57

Россиянинг ҳафталик ҳарбий харажатлари 62 та ҳудуднинг йиллик бюджетидан ошди
Жаҳон
25.12.2025, 12:06

"Келишув бузилди". “Ўткан кунлар” таржимони нимадан норози?
Маданий
25.12.2025, 10:55

Италия Apple’га 98,6 миллион евро жарима солди
Жаҳон
25.12.2025, 08:01

Дунёда энг арзон бензин қаерда?
Жаҳон
24.12.2025, 17:37

Йиртқичлар асрида кучли бўлишимиз керак - Макрон
Жаҳон
24.12.2025, 14:40
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда эко-стикер тизими қачондан амал қилади?
Ўзбекистон
05.12.2025, 17:01

Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қарши курашишнинг энди иложи йўқми?
Ўзбекистон
28.11.2025, 16:27

АҚШ 19 давлат учун виза беришни вақтинча тўхтатди
Жаҳон
04.12.2025, 09:23

ССВ электрон рецепт тизимини босқичма-босқич жорий этади
Ўзбекистон
15.12.2025, 11:31

«Бу нарса тўхташи керак»: Саида Мирзиёева Қибрайдаги иссиқхонада экологик текширув ўтказди
Ўзбекистон
03.12.2025, 10:05

Блогер Real Sanjik товламачилик ва ноқонуний қурол сақлашда гумонланиб қўлга олинди
Ўзбекистон
28.11.2025, 14:26
