Ўзбекистонга олиб келинган украиналик болаларга 2 мингта ўқув қуроллари тўплами совға қилинди

Россия-Украина урушида жабр кўрган украиналик оилаларнинг 97 нафар боласини Ўзбекистон икки ҳафталик соғломлаштириш таътилига қабул қилди ва биринчи синф ўқувчилари учун 2000 дона ўқув қуроллар тўплами украиналик болаларга совға қилди. Бу ҳақда Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар қилди.

Сиёсат

18.06.2025, 10:34

Улашиш:

Oʻzbekistonga olib kelingan ukrainalik bolalarga 2 mingta oʻquv qurollari toʻplami sovgʻa qilindi

Foto: Ukrainaning O'zbekistondagi elchixonasi

5 июндан 17 июнга қадар Ўзбекистон ҳукумати томонидан украиналик болалар учун ташкил этилган таътил Украина элчихонаси томонидан "ғамхўрликка айланган ҳақиқий уй" сифатида баҳоланди. Бундай яхшилик учун элчихона Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Касаба уюшмалар Федерациясига ва Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигига ўз миннатдорчилигини билдирди.

 

"Шунингдек, саховатли гуманитар юк – бўлажак мактаб ўқувчиларимиз учун ажойиб совға бўладиган 2000 та "биринчи синф ўқувчиси тўплами" учун алоҳида ташаккур. Бундай ёрдам Украина учун бебаҳо бўлиб, қўллаб-қувватлашга муҳтож болаларга умид ва табассумлар ҳадъя этади. Биз сизнинг инсонпарварлигингиз ва очиқлигингизни чуқур қадрлаймиз! Биргаликда биз мустаҳкам келажак қурамиз!", — дейилади Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 11 ноябрь куни Исроил-Фаластин урушида жабр кўрган 100 нафардан ортиқ фаластинлик болалар ва аёллар Ўзбекистонга олиб келинган эди.

 

мавзуга оид янгиликлар

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин

Ўзбекистонда жазо ўтаётган аёлларга олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 10:51

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.

Венгрия етти нафар украинликни ва иккита бронирланган автомашинани, уларда миллионлаб евро нақд пул ва 9 кг олтин бўлган, тўхтатди ва пул ювиш ҳолатини ўрганиш бўйича тафтиш очди. Киев Орбанни сиёсий мотивланган провокацияда айбламоқда, Зеленский бош вазирга таҳдид қилди ва Будапештда шок ҳамда сиёсий кескинлик келтирди. 

Иқтисодиёт

07.03.2026, 14:42

Зеленский: Путин мақсадига эришолмади, биз Украинани сақлаб қолдик

Володимир Зеленский урушнинг тўрт йиллиги муносабати билан мурожаат қилиб, Украина Россия босқинидан буён мустақиллигини ҳимоя қилаётганини ва тинчлик йўлида халқ қурбонликларига хиёнат қилмаслигини билдирди.

Жаҳон

25.02.2026, 13:51

Мексика ЖЧ–2026 ўйинларини ўтказа олмаслиги мумкин

Мамлакатдаги зўравонликлар сабаб айрим ўйинлар тақдири, жумладан Ўзбекистон — Колумбия учрашуви ҳам хавфсизлик вазияти туфайли бекор қилиниши мумкин.

Жаҳон

24.02.2026, 10:39

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 46,85 млрд долларни ташкил этди

Расмий маълумотларга кўра, давлат қарзининг асосий қисми — 39,82 млрд доллари ёки 85 фоизи ташқи қарз ҳиссасига тўғри келади. Ташқи қарзнинг ЯИМга нисбати 27,1 фоизни ташкил этмоқда.

Иқтисодиёт

23.02.2026, 08:10

«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Тожикистон» йўналиши бўйлаб илк юк поезди йўлга чиқди

Хитой ва Марказий Осиё ўртасида янги транспорт йўлаги иш бошлади. Унинг доирасида илк синовдаги юк поезди Ланьчжоудан Душанбе шаҳрига йўл олди.

Иқтисодиёт

20.02.2026, 10:10

сўнгги янгиликлар

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01

Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади

Шаҳар чорраҳалари ягона сунъий интеллектли тизимга уланиб, транспорт оқимини самарали тартибга солиш ва тирбандликларни камайтириш имкони пайдо бўлади. 

Ўзбекистон

13.03.2026, 10:23

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди

ЖИБ Миробод тумани суди судьяси М. Ахмедов Абдурахмон Ташановга нисбатан Республика Ҳарбий прокурори томонидан қўзғатилган маъмурий иш материалларини рад этди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 16:56

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасида жойлашган янги йўл деворининг бир қисми ўпирилиб тушди. Ҳодиса кучли ёмғирдан сўнг содир бўлган.

Ўзбекистон

12.03.2026, 14:48