Париж-2024: Кеча ўзбекистонлик пара спортчилар учун омадсиз кун бўлди
Париж-2024 ўн еттинчи ёзги Паралимпия ўйинларининг 3 сентябрдаги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар аъзоси спортнинг 2 тури бўйича медаллар учун баҳсларга киришди. Аммо ортда қолган беллашувларда иштирокчилар орасидан шоҳсупага кўтарилгани топилмади.
Спорт
04.09.2024, 10:26
Улашиш:

Parij-2024: Kecha oʻzbekistonlik para sportchilar uchun omadsiz kun boʻldi
Пара сузиш бўйича Ўзбекистон делегацияси аъзолари — Фирдавсбек Мусабеков, Музаффар Турсунхўжаев ҳамда Дмитрий Хорлин эркаклар ўртасида (S13 класси) 200 метрга комплекс усулда сузиш бўйича ўтказилган саралаш баҳсларида иштирок этди. Афсуски, улардан биронтаси ҳам финалга чиқа олмади.
Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида (T36 класси) 400 метр масофага югуриш баҳслари ҳам бўлиб ўтди. Ушбу йўналишда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган спортчи Иззат Турғунов 1 дақиқа 04,31 сония натижа қайд этиб, 7-ўринни эгаллади.
Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида (F56 класси) найза улоқтириш дастурида иштирок этган терма жамоанинг яна бир аъзоси Наталия Семёнова финал йўлланмасини қўлга киритди. Финалда у 16,96 метр натижа кўрсатиб мусобақани 9-ўринда якунлади.
Аёллар ўртасида (S13 класс) 200 метр масофага комплекс усулда сузиш бўйича иштирок этиб, финал йўлланмасини қўлга киритган Шохсанам Тошпўлатовадан ҳам финалда омад юз ўгирди. Шохсанам Тошпўлатова финалда 2 дақиқа 27,55 сония натижа қайд этиб, мусобақани 4-ўринда якунлади.
Ўзбекистон терма жамоаси жами 14 та медаль билан умумий рейтингда 10-ўринни эгаллаб турибди. Рейтингда Хитой терма жамоаси 115 та медаль билан яққол пешқадамлик қилмоқда. Ҳозирча кучли учликдан Буюк Британия ва АҚШ терма жамоалари ўрин олган.
Спорт
04.09.2024, 10:26
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Париж-2024: Бугун 10 нафар ўзбекистонлик паралимпиячилар беллашади
Спорт
04.09.2024, 11:13

Париж-2024: Битта олтин, иккита кумуш ва битта бронза медали эгалланди
Спорт
03.09.2024, 11:03

Париж-2024: Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон ҳисобига 3 та медаль қўшилди
Спорт
02.09.2024, 10:42

Паралимпия терма жамоаларини шакллантириш тартиби белгиланди
Спорт
09.10.2025, 14:24

Ўзбекистонлик пара енгил атлетикачилар жаҳон чемпионатини 12 та медаль билан якунлади
Спорт
06.10.2025, 11:21

Ўзбекистонлик спортчилар Париж-2024 Паралимпиядасига йўл олди
Спорт
14.08.2024, 09:51
машҳур янгиликлар

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Рамазон саховати: арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилади
Маданий
13.02.2026, 17:31
сўнгги янгиликлар

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади
Жаҳон
14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин
Ўзбекистон
13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
Жаҳон
13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01

Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади
Ўзбекистон
13.03.2026, 10:23

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди
Ўзбекистон
12.03.2026, 16:56

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди
Ўзбекистон
12.03.2026, 14:48
машҳур янгиликлар

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Рамазон саховати: арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилади
Маданий
13.02.2026, 17:31
