Париж кўчаларининг бирига Самарқанд номи берилди

Франциянинг пойтахти Париж шаҳрининг кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Париж кўчаларининг бирига Самарқанд номи берилди

Пресс-служба президента Республики Узбекистан

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифи доирасида Париж шаҳри мери Анн Идалго билан учрашган. 

Суҳбат аввалида давлат раҳбари пойтахт мерини ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлаган, шунингдек, Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилгани учун миннатдорлик билдирган. 

Ўз навбатида, Анн Идальго Ўзбекистон раҳбарига олимпиада тадбирлари даврида жамоат хавфсизлигини таъминлашда кўрсатилган ёрдам учун ташаккур билдирган. 

Шунингдек, Тошкент ва Париж ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва алмашинувларни имзоланган битим асосида фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинган. 

Шаҳарсозликни режалаштириш, "яшил" ҳудудлар барпо этиш, жамоат транспортини ривожлантириш, рақамлаштириш, шаҳар коммуникацияларини модернизация қилиш ва улардан барқарор фойдаланиш борасида тажриба алмашиш шулар жумласидан. 

Бундан ташқари, ўзаро кўргазмалар, маданият ва санъат кунлари, сайёҳлик ва гастрономик фестиваллар ўтказиш масалалари кўриб чиқилган. Учрашув якунида Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилишига бағишланган расмий маросим бўлиб ўтди. 

Жаҳон

14.03.2025, 12:34

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Malta  Respublikasi iyun oyida Falastinni mustaqil davlat sifatida tan oladi —  Robert Abela

Мальта Республикаси июнь ойида Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олади — Роберт Абела

Кеча, 25 май куни Мальта Республикаси Бош вазири Роберт Абела Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишини маълум қилди. Бу ҳақда "Times of Malta" нашри хабар қилди.

Жаҳон

26.05.2025, 17:03

Франция Президенти Мирзиёевни орден билан тақдирлади

Франция Президенти Мирзиёевни орден билан тақдирлади

Франция Президенти Эммануэль Макрон Шавкат Мирзиёевни Франция Республикасининг олий мукофоти — Фахрий легион ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Сиёсат

13.03.2025, 09:52

Президент Мирзиёев нега Францияга бормоқда?

Президент Мирзиёев нега Францияга бормоқда?

Президент Шавкат Мирзиёев Франция Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Сиёсат

11.03.2025, 09:28

Oʻzbekistonlik sportchilar Parij-2024 Paralimpiyadasiga yoʻl oldi

Ўзбекистонлик спортчилар Париж-2024 Паралимпиядасига йўл олди

Кеча, 13 август куни Олимпия шон-шуҳрати музейида Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига спорт делегатсиясини кузатиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди. 

Спорт

14.08.2024, 09:51

Parij-2024: Olimpiada sarhisobi

Париж-2024: Олимпиада сарҳисоби

Жорий йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар давом этган Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Унда иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар янги марраларни қайд этди. Кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган бу галги Олимпиада қайси давлатлар пешқадамлик қилди? Ўзбекистонлик спортчилар қандай натижаларга эришди? Энди уларнинг тақдири нима бўлади? PARADIGMA.UZ жамоаси томонидан тайёрланган қуйидаги мақола орқали барча саволларга жавоб олинг.

Спорт

12.08.2024, 11:22

Parij–2024: Ispaniya futbol boʻyicha Olimpiada chempioni boʻldi

Париж–2024: Испания футбол бўйича Олимпиада чемпиони бўлди

Париж шаҳрида ташкиллаштирилган ёзги Олимпиада ўйинлари доирасида футбол мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди. Якуний учрашув Франция ҳамда Испания ўртасида кечган.

Спорт

10.08.2024, 13:25

сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01