Париж-2024: Олимпиада сарҳисоби

Жорий йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар давом этган Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Унда иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар янги марраларни қайд этди. Кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган бу галги Олимпиада қайси давлатлар пешқадамлик қилди? Ўзбекистонлик спортчилар қандай натижаларга эришди? Энди уларнинг тақдири нима бўлади? PARADIGMA.UZ жамоаси томонидан тайёрланган қуйидаги мақола орқали барча саволларга жавоб олинг.

Спорт

12.08.2024, 11:22

Улашиш:

Parij-2024: Olimpiada sarhisobi

Parij-2024: Olimpiada sarhisobi

Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси Парижда ўтаётган 33-ёзги Олимпия ўйинлари ўз якунига етди. 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августгача Париж шаҳри бутун дунё эътибор марказида бўлди. Олимпиаданинг бошланишидан ҳозирга қадар Францияга ташриф буюрувчилар сони рекорд даражада ўсди. Бундан ташқари, спорт беллашувларига сотиладиган Олимпиада чипталари энг кўп харид қилинганлиги бўйича ҳам Париж янги рекордни ўрнатди. Юқоридаги кўрсаткичларнинг ўзи бу Олимпиада қандай ўтиши, қолганларидан бутунлай фарқ қилиши ва такрорланмаслигини англатиб турарди. 

Париж Олимпиадаси унда  иштирок этадиган давлатлар ва уларнинг вакиллари бўйича ҳам рекорд ўрнатди дейиш мумкин. Унда жами 206 мамлакатдан 10 500 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Иштирокчилар сони бўйича Америка Қўшма Штатлари 592 нафар аъзоси билан рейтингда биринчиликни қайд эди. Иккинчи ўринни мезбон Франция 587 нафар вакили билан эгаллади. Кучли учликка Австралия терма жамоаси 468 нафар спортчи билан якун ясаб берди. Унда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирокчилар сони бўйича ўз рекордини янгилади. Тарихда илк бор 19 спорт тури бўйича 90 нафар спортчи билан 75 та йўлланмага сазовор бўлган Ўзбекистон терма жамоаси иштирокчилар сони бўйича рейтингда 35-ўринни банд этди. 

Якунига етган Олимпиадада иштирокчилар сонига яраша медаллар жамғармаси бўйича ҳам ўзбек атлетлари янги рекордлар ўрнатди. Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон делегацияси 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 13 та медални қўлга киритиб, рейтингда 13-ўринни эгаллади. Табиийки, иштирокчилари сони бўйича пешқадамлик қилган АҚШ 40 та олтин, 44 та кумуш, ва 42 та бронза, жами 126 та медаль билан Париж Олимпиадасининг биринчи рақамли делегацияси бўлди. Хитой терма жамоаси 40 та олтин, 27 та кумуш, 24 та бронза, жами 91 та медаль билан иккинчи ўринни ва Япония 20 та олтин, 12 та кумуш, 13 та бронза жами 45 та медаль билан кучли учликдан жой олди. Австралия, Франция, Нидерландия, Буюк Британия, Жанубий Корея, Италия, Германия терма жамоалари медаллар сони бўйича бирин-кетин кучли ўнликдан жой олишди. Словакия ва Замбия терма жамоалари Олимпиадада биттадан бронза медалини жамғарган ҳолда умум жамоа ҳисобида охирги ўринни эгаллади. 

Ўзбекистонлик спортчилар эгаллаган медаллари шодаси 

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларини олтин медаль билан бошлади. Маҳоратли дзюдочи Диёра Келдиёрова 28 июлда бўлиб ўтган финалда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг -48 кг вазн тоифасидаги чемпиони косоволик Дистрия Красничини мағлубиятга учратди. Шу тариқа Диёра Келдиёрова Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритган илк ўзбекистонлик дзюдочига айланди. Шунингдек, 16 йил деганда ўзбекистонлик аёл спортчи яна Олимпия шоҳсупасига кўтарилди. 

Иккинчи медаль 1 август куни бўлиб ўтган баҳсларда қўлга киритилди. Бунда дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев -100 кг вазн тоифасида бронза медалини эгаллади. Уучинчи ўрин учун кечган баҳсда испаниялик Николоз Шеразадишвилини мағлубиятга учратди. 

Навбатдаги учинчи медаль 2 август куни дюздочи Алишер Юсупов томониган қайд этилди. +100 кг вазн тоифасида иштирок этган Юсупов бронза медали учун кечган беллашувда япониялик Татсуро Саитони мағлуб этишга муваффақ бўлди ҳамда бронза медалига эга чиқди. 

Тўртинчи медаль орадан бир неча  кун ўтиб, 8 август куни қўлга киритилди. Шу куни олтин медални қўлга киритган Улуғбек Рашитов Олимпия ўйинларининг икки карра ғолиблигига эришган биринчи ўзбек таэквондочиси сифатида ўз номини муҳрлади. -68 кг вазн тоифасида иштирок этган Рашитов финалда иорданиялик Заид Каримни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлган. 

Бешинчи медаль ҳам айни шу куни, яъни 8 август куни Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов томонидан қўлга киритилди. -51 кг вазн тоифасида баҳсга киришган Дўсматов бу ғалабдан сўнг икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони шарафига муяссар бўлган илк ўзбек боксчисига айланди. У финал жангида мезбон боксчи Билал Беннамани мағлуб этган. 

Олтинчи медаль 9 август куни қайд этилди. Унга эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев муаллифлик қилди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдуллаев бронза медали учун баҳсда қирғизистонлик Бекзат Алмаз ўғлидан устун келди ва учинчи ўринни эгаллади. 

9 август куни галдаги еттинчи медаль бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Асадхўжа Мўйдинхўжаев томонидан қўлга киритилди. -71 кг вазн тоифасида ўйинга тушган Мўйдинхўжаев мексикалик Марко Алваресни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. 

Саккизинчи медаль 9 август куни боксчи Лазизбек Мулложонов томонидан Ўзбекистон делегациясига тақдим қилинди.  -92 кг вазн тоифасида иштирок этган Мулложонов чемпионлик баҳсида озарбайжонлик Лорен Алфонсо Домингесни мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди. 

Ўзбекистонлик спортчилар эгаллаган тўққизинчи медаль 10 август кунида бўлиб ўтган баҳсларда қўлга киритилди. Унда -102 кг вазнда ўтган беллашувларда Акбар Жўраев жами 404 кг натижа билан 2-ўринни эгаллади ҳамда кумуш медали билан тақдирланди. -109 кг вазнда Токио Олимпиадаси чемпиони бўлган ўзбекистонлик атлет даст кўтаришда 185 кг, силтаб кўтаришда 219 кг тош кўтарган. Хитойлик Лию Ҳуан 406 кг натижа билан олтин медалга сазовор бўлди. Бронза нейтрал мақомида қатнашган Евгений Тихонсовга (402) насиб этди. 

Ўнинчи медаль ҳам 10 август куни олтин Ўзбекистон делегацияси ҳисобида олтинчи олтин медаль. Мазкур медалга эркин курашчимиз Разамбек Жамалов муаллифлик қилди. -74 кг вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз чемпионлик баҳсида япониялик Даичи Такатанини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. 

Бундан ташқари, 10 август куни ўзбекистонликлар ҳисобига ёзиб қўйилган навбатдаги 11-медаль ҳам эгалланди. Унда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, жаҳон чемпиони Абдумалик Халоков совринлари орасига ёзги Олимпия ўйинларининг олтин медалини ҳам қўшиб қўйган. Бухоролик спортчи чемпионлик жангида Қирғизистон вакили Мунарбек Сеитбек ўғлини яққол устунлик билан мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 

Ўзбекистон делегацияси учун омадли келган 10 август кунида иккинчи кумуш медали қўлга киритилди. Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Светлана Осипова ушбу спорт турида Олимпия ўйинларида медаль қўлга киритган биринчи аёл спортчига айланди. У финал баҳсида мезбонлар вакили, собиқ жаҳон чемпиони ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби Алтея Лоренга имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди. 

Энг сўнгги ўн учинчи медаль — олтин медаль ҳам 10 август куни маҳоратли боксчи Баҳодир Жалолов томонидан қайд этилди. Энг оғир вазн тоифасида иштирок этган Жалолов чемпионлик жангида испаниялик Аюб Ғадфани ўзининг кучли ва аниқ зарбалари олдида ожиз қолдирди.  


Ўзбекистонлик Олимпиада ғолибларига бериладиган катта мукофотлар 

Ўзбекистон Париж 2024 Олимпиадасида қатнашган спортчиларга ваъда қилган мукофотлар жуда катта миқдордаги пул ва қимматбаҳо совғаларни ўз ичига олади. Бу мукофотлар орасида олтин медаль соҳибларига 200 000 АҚШ доллари, "Tahoe" автомобили ва уч хонали уй, кумуш медаль учун 100 000 доллар ва бронза медаль учун 50 000 доллар, шунингдек, "Trailblazer" автомобили ҳам киритилган. Бироқ, бу мукофотлар қаердан молиялаштирилади? Мамлакатнинг ташқи қарзи 35 миллиард доллардан ошган бир пайтда, давлат бюджети ҳисобига спортчиларга бу қадар катта мукофотлар ажратилиши қанчалик тўғри? 

Масалан, Германияда олтин медаль соҳибларига 20 000 евро (22 000 АҚШ доллари) миқдорида мукофот берилади, Австралияда эса 20 000 Австралия доллари (13 000 АҚШ доллари) ажратилади. АҚШда эса олтин медаль учун 37 500 АҚШ доллари берилади, бу Ўзбекистон таклиф қилаётган миқдорларга нисбатан анча кам. 

Париж-2024 Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллади. Ғолибларга юқорида саналган мукофотлар топширилади. Уларнинг умумий қиймати 1 950 000 АҚШ доллари. Бу кўз кўриб қулоқ эшитмаган рақамлар фақат пул ҳисобидагилари уй, машиналарни қўшадиган бўлсак, рақамларни кўриб чўчиб кетишингиз турган гап.

Спорт

12.08.2024, 11:22

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Parij–2024: Ispaniya futbol boʻyicha Olimpiada chempioni boʻldi

Париж–2024: Испания футбол бўйича Олимпиада чемпиони бўлди

Париж шаҳрида ташкиллаштирилган ёзги Олимпиада ўйинлари доирасида футбол мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди. Якуний учрашув Франция ҳамда Испания ўртасида кечган.

Спорт

10.08.2024, 13:25

Париж кўчаларининг бирига Самарқанд номи берилди

Париж кўчаларининг бирига Самарқанд номи берилди

Франциянинг пойтахти Париж шаҳрининг кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Жаҳон

14.03.2025, 12:34

Shaxmat Olimpiadasida oʻzbekistonliklar Isroilni magʻlub etdi

Шахмат Олимпиадасида ўзбекистонликлар Исроилни мағлуб этди

Кеча, 16 сентябрь куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг олтинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Спорт

17.09.2024, 10:52

Shaxmat Olimpiadasida oʻzbekistonlik sportchilar yana bir gʻalabaga erishdi

Шахмат Олимпиадасида ўзбекистонлик спортчилар яна бир ғалабага эришди

Кеча, 12 сентябрь куни Венгриянинг пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг иккинчи тури бўлиб ўтди. 

Спорт

13.09.2024, 09:44

Butunjahon shaxmat Olimpiadasining birinchi kunida oʻzbekistonliklar peshqadam boʻldi

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг биринчи кунида ўзбекистонликлар пешқадам бўлди

Кеча, 11 сентябрь куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига старт берилди. Бу ҳақда спорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Спорт

12.09.2024, 11:40

Oʻzbekistonlik sportchilar Parij-2024 Paralimpiyadasiga yoʻl oldi

Ўзбекистонлик спортчилар Париж-2024 Паралимпиядасига йўл олди

Кеча, 13 август куни Олимпия шон-шуҳрати музейида Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига спорт делегатсиясини кузатиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди. 

Спорт

14.08.2024, 09:51

сўнгги янгиликлар

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ГЭСлар сонини 100 дан оширишни режалаштирмоқда (+видео)

2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида “Ўзбекгидроэнерго” томонидан 3,6 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.   

Иқтисодиёт

10.08.2025, 10:06

Buxoro hokimga yoʻllagan videomurojaatga hokimlik tomonidan rasmiy munosabat berildi

Бухоро ҳокимига йўллаган видеомурожаатга ҳокимлик томонидан расмий муносабат берилди

Аввалроқ PARADIGMA.UZ томонидан Бухоро шаҳри фуқаролари томонидан вилоят ҳокимига Ботир Зариповга йўллаган видеомурожаатигаБухоро шаҳар ҳокимлиги ҳокимлиги расмий муносабат берди. 

Ўзбекистон

09.08.2025, 22:20

Қурғоқчилик вақтида ҳам Ўзбекистон ГЕСлар қуришда давом этадими?

Сўнгги саккиз йил ичида ўртача 6,5 миллиард киловатт-соат кўрсаткичга нисбатан 500-600 миллион киловатт-соат ёки 10-15%га электр энергия кўп ишлаб чиқарилмоқда. Ҳозирги маълумотларга кўра, мамлакат гидроэнергетика салоҳияти йилига 27,4 миллиард киловатт-соатни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон

09.08.2025, 15:32

Qozogʻistonliklar Jennifer Lopes Toshkentdan Instagram sahifasida post qoʻyib, Ostana haqida gapirmaganidan norozi

Қозоғистонликлар Женнифер Лопес Тошкентдан Instagram саҳифасида пост қўйиб, Остана ҳақида гапирмаганидан норози

Дунё юлдузи Женнифер Лопеснинг август ойидаги Up ALL Night тури доирасида Арманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонда чиқиш қилди. У Тур давомида яна 19 та шаҳарга сафар қилган хонанданинг энг ёрқин ва ижтимоий тармоқларда фаол акс этган туташ нуқтаси Тошкент бўлди деб ёзмоқда Orda.kz нашри.

Ўзбекистон

09.08.2025, 14:57

Путин Мирзиёевга АҚШ билан Украина бўйича музокаралар тафсилотларини айтиб берди

Путин Мирзиёевга АҚШ билан Украина бўйича музокаралар тафсилотларини айтиб берди

Россия президенти Владимир Путин Москвада АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан ўтказган учрасувидан сўнг ети давлат раҳбарлари билан алоқа ўрнатди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри Кремлга таяниб хабар берди.

Сиёсат

09.08.2025, 13:41

Qozogʻistondagi 42 ta qishloq maktabi Starlink tizimiga ulanadi

Қозоғистондаги 42 та қишлоқ мактаби Starlink тизимига уланади

Қозоғистондаги Павлодлар вилоятидаги 33 та қишлоқ мактаби Starlink тизимига уланган. Янги ўқув йилидан бошлаб яна 42 та мактаб ушбу тизимга уланади. Бу ҳақда “Казинформ” хабар қилди.

Жаҳон

09.08.2025, 12:51

Tramp vositachiligida Ozarbayjon va Armaniston tarixiy tinchlik kelishuviga erishdi

Трамп воситачилигида Озарбайжон ва Арманистон тарихий тинчлик келишувига эришди

8 август куни Оқ уйдаги учрашувда Арманистон ва Озарбайжон ўртасида ўнлаб йиллар давом этган можарони якунловчи қўшма декларация имзоланди. Бу келишув Жанубий Кавказда барқарор тинчлик ўрнатиш йўлидаги муҳим бурилиш бўлди.

Жаҳон

09.08.2025, 12:41

Kapitali 2,9 trillion soʻm boʻlgan Dehqonobod kaliy zavodi xususiylashtirildi

Капитали 2,9 триллион сўм бўлган Деҳқонобод калий заводи хусусийлаштирилди

Деҳқонобод калий заводи  8 август куни комбинат акциядорларининг қарорига мувофиқ очиқ аукционсиз хусусийлаштириб юборилди.

Иқтисодиёт

09.08.2025, 12:14

Mirziyoyev 92 min nafar bitiruvchilar ishga joylashtirilishi haqida buyruq berdi

Мирзиёев 92 минг нафар битирувчилар ишга жойлаштирилиш ҳақида буйруқ берди

Кеча, 8 август куни президенти Мирзиёев ҳозирда банд бўлмаган 92 минг битирувчини ишга жойлаштириш ва қўшимча иш ўринларини яратиш йўналишларини кўрсатиб ўтди.

Таълим

09.08.2025, 11:56

Ўзбекистон ва Хитой дисплей панелларини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни йўлга қўймоқчи

KODA раҳбарияти билан ўзаро ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилиниб, Ўзбекистонда дисплей панелларини ишлаб чиқариш бўйича таклифлар илгари сурилди. 

Иқтисодиёт

09.08.2025, 11:02

Келаси йили Тошкент, Бухоро ва Урганчда янги аэропорт қурилиши бошланади

Ҳукумат ички ҳаво йўловчи ташишлар ҳажмини камида 1,5 бараварга кўпайтириш 6 та халқаро авиакомпанияни жалб этишни режалаштирмоқда.

Иқтисодиёт

09.08.2025, 09:01

АПЛ ва UFC ўзбек тилида намойиш этилади

Setanta Sports  Ўзбекистон ҳудудида  АПЛ ва UFC беллашувларини ўзбек тилидаги шарҳ билан тақдим этади.

Спорт

08.08.2025, 20:50