Президент Наманганда ташкил этилган парвариш маркази билан танишди
Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган “Фирдавс” кундузги парвариш марказини бориб кўрди.
Ўзбекистон
16.09.2025, 16:59
Улашиш:

Мамлакат Конституцияси, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси асосида инсонни қадрлаш кўлами кенгайди, бу соҳадаги хизматлар эҳтиёжмандларга яқинлаштирилмоқда. Хусусан, шу йил март ойидан бошлаб Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилди. Бундай лойиҳалар хусусий шериклик асосида, давлат томонидан субсидия орқали амалга оширилмоқда.
Тадбиркор Сайёра Қосимова томонидан ташкил этилган “Фирдавс” кундузги парвариш маркази улардан бири. Марказ 36 ўринга мўлжалланган бўлиб, махсус таълим ва реабилитация хизматлари кўрсатилади. Болалар кун давомида тўққиз соатлик индивидуал ўқув-тренинг дастурлари билан қамраб олинади. Машғулотларни малакали невропатолог, дефектолог, сурдолог, аудиолог, педагог ва психологлар олиб боради.
Бу хизматдан фойдаланаётган оналар фарзандларига меҳри ва ғамхўрлиги учун Президентимизга миннатдорлик билдирди. Уларнинг айтишича, олдинлари бундай болалар фақат уйда ўтирар, жамиятдан ажралиб қоларди. Янги ижтимоий ҳимоя тизими туфайли энди улар ҳам “ёруғликка” чиқяпти. Ногиронлиги бор болалар инклюзив таълимга, қизиқарли дарс ва машғулотларга жалб этилиб, ҳаётий кўникмаларни ўрганяпти. Бу ногирон фарзанди бор оилалар учун жуда катта мадад ва таскиндир.
Президент юртимизда ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги, бундай ижтимоий лойиҳалар миқёси кенгайтирилишини таъкидлади.
Давлат раҳбари шу ердаги “Faol hayotga qadam besh xizmat” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан ҳам танишди.
Марказ шу йил тадбиркор Хосият Ортиқованинг шахсий маблағи ҳисобидан ташкил этилган. Бу ерда ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун замонавий қулайликлар, тиббий ва реабилитация хизматлари йўлга қўйилган. Марказ 16 ўринга мўлжалланган.
Бу ерда тиббий мутахассислар томонидан индивидуал дастурлар асосида ҳар куни 8 соатлик машғулот ўтказилади. Улар инсонларнинг соғлиғини тиклаш, функционал имкониятларини ошириш ва ижтимоий ҳаётга қайтаришга ёрдам беради.
Муҳими, ўтган давр мобайнида амалга оширилган муолажалар самара бера бошлади. Хусусан, саккиз нафар шахснинг ўз-ўзига хизмат қилиш даражаси яхшиланди, беш нафарининг оила аъзоси ишга жойлашди.
“Фаол ҳаётга қадам” дастури ва кундузги парвариш инсонларга соғлом ҳаётга қайтиш, оилаларга эса иқтисодий ва ижтимоий имкониятларни ошириш имконини бермоқда. Бу хизматлар орқали фақатгина беморлар ҳаётида эмас, балки уларнинг оилаларида, жамиятда ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.
Мазкур соҳадаги давлат-хусусий шериклик дастурига республика бўйича 600 нафар тадбиркор қўшилган бўлиб, уларнинг 46 нафари Наманган вилоятида фаолият юритмоқда. “Фаол ҳаётга қадам” дастури билан юртимиздаги ўзгалар парваришига муҳтож 24 минг фуқаро, кундузги парвариш хизмати билан 3 мингга яқин ногиронлиги бўлган болалар қамраб олинган.
Ўзбекистон
16.09.2025, 16:59
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Шавкат Мирзиёев “Камбағалликдан фаровонлик сари” мавзусидаги III халқаро форумнинг очилиш маросимида нутқ сўзлади
Ўзбекистон
18.09.2025, 11:02

2030 йилга бориб, Ўзбекистонда мутлақ камбағалликка тўлиқ барҳам бериш имконияти бор
Ўзбекистон
17.09.2025, 15:38

Наманганда натижадорликни янада ошириш вазифалари белгиланди
Ўзбекистон
17.09.2025, 10:48

Норин дарёсида “биринчи миллий ГЭС” ишга туширилди
Ўзбекистон
17.09.2025, 10:39

Шўрариқ маҳалласи ўзгаради: атрофдаги 5 та маҳалла учун марказга айланади
Ўзбекистон
17.09.2025, 10:26

Шавкат Мирзиёев “Фишвел Норин” корхонаси фаолияти билан танишди
Иқтисодиёт
17.09.2025, 10:15
машҳур янгиликлар

Журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларига эътироф — Paradigma Media 8 нафар фаолни эътироф этди
Маданий
02.02.2026, 19:18

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар
Жаҳон
03.02.2026, 16:44

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
Ўзбекистон
04.02.2026, 09:52

«Нигилист пингвин»: исён рамзими ёки шунчаки тренд?
Маданий
28.01.2026, 17:49

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди
Ўзбекистон
07.02.2026, 20:00
сўнгги янгиликлар

Автокредит, субсидия ва чегирмалар: электромобиллар қўллаб-қувватланади
Иқтисодиёт
18.02.2026, 17:21

Иссиқ сув ҳисоблагичини “орқага қайтариш” таклифи: тизимли муаммо борми?
Ўзбекистон
18.02.2026, 12:41

Фарғонада фуқаролар мурожаати ижобий ҳал этилди
Ўзбекистон
18.02.2026, 10:29

Эрон биз билан битим тузмоқчи — Доналд Трамп
Жаҳон
18.02.2026, 09:16

Рамазонга совға: эҳтиёжмандларга 1 млн сўмгача ёрдам
Ўзбекистон
18.02.2026, 08:55

Қамчибек Ташиев вақтинча чет элга жўнаб кетди
Жаҳон
18.02.2026, 08:36

Санкт-Петербургдаги байрамга қариндошини юборган мансабдорларга чора кўрилди
Иқтисодиёт
18.02.2026, 08:04

Кунига 3 марта тиш ювиш 50 дан ортиқ касаллик хавфини камайтиради
Маданий
17.02.2026, 17:10

Жанубий Кореяда Марказий Осиё давлатлари иштирокида саммит ўтказилади
Жаҳон
17.02.2026, 14:20

Қурилиш соҳасида 10 та йирик корхона 1,4 трлн сўм солиқ қарзига эга
Иқтисодиёт
17.02.2026, 11:02

Ўзбекистонда педофилия учун умрбод қамоқ жазоси жорий этилиши кутилмоқда
Ўзбекистон
17.02.2026, 10:27

Хилола Умарова лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон
17.02.2026, 09:18
машҳур янгиликлар

Журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларига эътироф — Paradigma Media 8 нафар фаолни эътироф этди
Маданий
02.02.2026, 19:18

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар
Жаҳон
03.02.2026, 16:44

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
Ўзбекистон
04.02.2026, 09:52

«Нигилист пингвин»: исён рамзими ёки шунчаки тренд?
Маданий
28.01.2026, 17:49

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди
Ўзбекистон
07.02.2026, 20:00
