2030 йилга бориб, Ўзбекистонда мутлақ камбағалликка тўлиқ барҳам бериш имконияти бор

Наманган шаҳрида 17 сентябрь куни “Камбағалликдан фаровонлик сари” III халқаро форуми бошланди. Анжуманнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлади. 

Улашиш:

Шавкат Мирзиёев дунёда кузатилаётган геосиёсий, иқтисодий ва ижтимоий беқарорлик, иқлим ўзгаришлари таъсирида глобал иқтисодий ўсиш секинлашгани, оқибатда камбағал аҳоли сони ошганига эътибор қаратди. Бу ҳолат барча давлатлар, халқаро ташкилотлар, умуман, дунё ҳамжамияти олдига янги ва долзарб вазифаларни қўяётгани таъкидланди.

Шундай мураккаб даврда Ўзбекистонда камбағалликка қарши курашиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Барча саъй-ҳаракатлар ҳар бир инсон, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларга ўз салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун шароит яратиш ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилди.

Янгиланган Конституциямизда пенсиялар, нафақалар ва ижтимоий ёрдам миқдори энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлмаслиги белгилаб қўйилди.

Изчил ислоҳотлар туфайли 7,5 миллион аҳоли камбағалликдан чиқарилиб, 2024 йилда бу кўрсаткич 8,9 фоизга туширилди. Йил якунигача камбағаллик даражасини 6 фоизгача камайтириш мақсад қилинган.

Ўтган даврда Ўзбекистон иқтисодиёти 2 карра ўсгани бунда муҳим омил бўлди. Шу йил якуни билан аҳоли жон бошига даромад 3,5 минг долларга етиши кутилмоқда. 

Янги ташаббус ва тажрибаларни синовдан ўтказиб, дунёдаги ижобий ютуқларни ўрганиб, камбағалликни қисқартириш бўйича Янги Ўзбекистон модели яратилди.

Аввало, манзилли ижтимоий дафтарлар жорий этилиб, барча эҳтиёжманд оилалар қамраб олинди. Пандемия даврида бепул дори-дармон, ижтимоий нафақалар учун жами 8 миллиард долларлик маблағ ва имтиёзлар берилди. Натижада 5 миллион 200 минг нафар одамнинг “камбағаллик қопқони”га тушиб қолиши ҳамда иқтисодий рецессиянинг олди олинди.

Жамиятнинг энг қуйи бўғинигача тушиб, “маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилди. Ҳар бир хонадон, ҳар бир оила билан индивидуал режа асосида ишлаб, даромадини ошириш учун етарли ресурс ажратилди.

Маҳаллаларни обод қилиш, одамлар ҳаётини яхшилаш ва тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга ҳар йили 2,5-3 миллиард доллар йўналтирилмоқда.

Қишлоқ аҳолисини даромадли қилиш учун 235 минг гектар пахта ва ғалла майдони қисқартирилиб, одамларга 30-50 сотихдан ажратиб берилди. Бу 800 минг инсоннинг даромадини оширишда муҳим қадам бўлди.

– Бундай кенг кўламли саъй-ҳаракатларимиз ҳисобига Ўзбекистон 2030 йилга қадар камбағалликни 2 карра қисқартириш бўйича олган мажбуриятини барвақт бажаришга ҳаракат қиляпти. Шуларни инобатга олиб, бугун янги, янада юқори маррани белгилаб олишга тайёрмиз. 2030 йилга бориб, халқаро мезонларга кўра, Ўзбекистонда мутлақ камбағалликка тўлиқ барҳам беришга барча имкониятимиз бор ва биз буни, албатта, уддалаймиз, – деди Президентимиз.

Давлат раҳбари “Камбағалликдан – фаровонлик сари” дастурининг мазмун-моҳиятига ҳам тўхталди. Бу дастур еттита устувор йўналишни қамраб олган.

Энг аввало, камбағал аҳолини шунчаки ишга жойлаштириш эмас, балки доимий иш ўринларини кўпайтириб, одамлар барқарор даромад манбасига эга бўлиши учун шароит яратилмоқда.

Фаол инвестиция сиёсати туфайли шу йилнинг ўзида 35 миллиард доллар сармоя эвазига 9 мингдан ортиқ янги корхона, 300 мингга яқин юқори даромадли иш ўрни ташкил этилмоқда.

Давлат бизнесга шароит яратиб беряпти, тадбиркорлар эса ўзига ижтимоий масъулият олиб, эҳтиёжманд аҳолини ишли ва даромадли қилишда кўмакчи бўлмоқда. Шундай самарали ҳамкорлик туфайли жорий йилнинг ўзида 270 мингдан зиёд камбағал оила аъзоси доимий ишли бўлган.

Иккинчидан, сифатли таълим инсон капиталини ривожлантириш, узоқ муддатли истиқболда камбағалликни қисқартиришнинг асосий “драйвери” бўлиб қолади.

Хусусан, камбағал оила болаларини мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш учун барча шароит яратилади. Бундай оилалар фарзандлари учун хорижий тил ва касб-ҳунар ўрганишга кетадиган харажатларнинг 80 фоизи қоплаб берилади.

Сўнгги беш йилда 800 мингдан зиёд аҳоли замонавий касбларга ўқитилиб, юқори даромадли ишларга жойлаштирилган. Энди Касбга тайёрлаш халқаро марказлари ташкил этилиб, уларнинг битирувчиларига хорижда тан олинадиган сертификатлар бериш йўлга қўйилади.

Учинчидан, хотин-қизларни жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш алоҳида эътиборда бўлади. Шу боис, талаба қизларга фоизсиз кредит ажратиш, магистратурада бепул таълим олиш имконияти яратилди. Бугун талабаларнинг 53 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда. шу йилнинг ўзида 1 миллион 700 минг аёл ишли бўлган.

Буни давом эттириб, “Рақамли авлод қизлари” дастури доирасида 50 минг нафар қизлар ахборот технологиялари, финтех ва сунъий интеллектга ўқитилади.

Жорий йил аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун 1,5 миллиард доллар ажратилди. Келаси йили яна 2 миллион аёлни доимий даромадли қилиш чоралари кўрилади.

Тўртинчидан, инсон саломатлиги муҳофаза қилиниб, унинг имкониятлари тўлақонли юзага чиқарилмоқда. Жумладан, 140 минг камбағал оилага шифокор бириктирилиб, улар йилига бир марта тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Энди кафолатланган тиббий хизматлар кўпайтирилиб, камбағал оилаларнинг бунга сарф қиладиган харажати 2 карра қисқартирилади. Бунда уларга бепул дори ва кафолатланган тиббий хизматлар пакети тақдим этилади.

Бешинчидан, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли билан манзилли ишлаш йўлга қўйилди. Мазкур тизим тубдан ислоҳ қилиниб, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди. Ҳар бир туман ва шаҳарда 100 дан ортиқ ижтимоий хизматларни “бир дарча” тамойили асосида кўрсатадиган “Инсон” марказлари очилди. Ҳар бир маҳаллада ижтимоий ходим аҳоли билан проактив ишламоқда.

Шу йилнинг ўзида 2 миллион 700 минг аҳолига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилди. Айниқса, камбағал оилаларнинг парваришга муҳтож аъзоларига янги ижтимоий хизматлар йўлга қўйилгани 50 минг нафар меҳнатга лаёқатли аҳоли учун ишлаш имконини яратди.

Ижтимоий хизматлар сифати ва қамровини ошириш мақсадида Жаҳон банки билан 100 миллион долларлик лойиҳа бошланди. Имконияти чекланган болаларни мактаб ва касбий таълим билан қамраб олиш учун алоҳида дастурлар амалга оширилмоқда.

Олтинчидан, ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш, одамларга яшаш учун қулай шароит яратиш – кўп ўлчовли камбағалликни қисқартиришда муҳим қадам бўлади.

Шу мақсадда қарийб 3,5 миллион аҳоли яшайдиган шароити оғир мингта маҳаллада инфратузилма яхшиланмоқда. Келаси йил маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш, иш ўринларини кўпайтириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга яна 400 миллион доллар ажратилади. Бунда 32 та туман ва 328 та оғир маҳалла танланиб, уларни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.

Шунингдек, 810 та маҳаллада сув, канализация, йўл, мактаб ва боғча қуриш бўйича 1,3 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади.

Уй-жойга муҳтож ва даромади паст аҳолига ипотека тизимидан фойдаланиш учун ҳар йили 200 миллион доллар субсидия ажратилади.

Еттинчидан, давлат харажатларининг 70 фоиздан ортиғи айнан Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун сарфланмоқда.

Шу билан бирга, глобал миқёсда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун ривожланаётган давлатларга йилига 4 триллион доллардан зиёд маблағ зарур.

Бундай шароитда хавф-хатарларни объектив баҳолаш, молиявий ресурсларни жалб қилиш, уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича “камбағалликка қарши курашнинг янги молиявий архитектураси”га эҳтиёж сезилмоқда.

Ушбу масалаларга ечим топиш мақсадида 2026 йилда Хива шаҳрида халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар ва ҳамкор давлатлар иштирокида конференция ўтказилиши айтилди.

Форумда Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад ал-Жассир, Осиё тараққиёт банки вице-президенти Инмин Янг, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги бош вице-президенти Сачико Имото, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Каха Имнадзе, Жаҳон банкининг камбағалликни қисқартириш бўйича глобал директори Луис Фелипе Лопез-Кальва иштирок этди. Умуман, анжуманда 200 га яқин халқаро экспертлар қатнашди.

Тадбир доирасидаги сессияларда камбағалликни қисқартиришда бозор талаблари, ислом молиясининг имкониятлари, бизнес инклюзивлиги, инсон капиталига сармоя мавзуларида инновацион ёндашувлар муҳокама қилинди.

Форум 18 сентябрь куни якунланади.

мавзуга оид янгиликлар

Шавкат Мирзиёев “Камбағалликдан фаровонлик сари” мавзусидаги III халқаро форумнинг очилиш маросимида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Наманганда ўтказилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” мавзусидаги III халқаро форумнинг очилиш маросимида нутқ сўзлаб, бугунги кунда дунёда 800 миллиондан ошиқ аҳоли камбағалликда яшаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон

18.09.2025, 11:02

Наманганда натижадорликни янада ошириш вазифалари белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни Уйчи туманида Наманган вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон

17.09.2025, 10:48

Норин дарёсида “биринчи миллий ГЭС” ишга туширилди

Ўтган йили 25 март куни давлат раҳбари Наманган вилоятида янги электр станциялари қурилишини бошлаб берган эди. Куни кеча улардан бири – Норин ГЭСлар каскадининг дастлабки босқичи ишга тушди.

Ўзбекистон

17.09.2025, 10:39

Шўрариқ маҳалласи ўзгаради: атрофдаги 5 та маҳалла учун марказга айланади

Наманган вилоятига ташрифи чоғида Шавкат Мирзиёев Норин туманидаги Шўрариқ маҳалласига кирди. Маҳалланинг шароити оғир. Ички йўллар таъмирталаб, кўча чироқлари ва лотоклар йўқ. Бу ерда 5 мингдан зиёд аҳоли яшайди. 62 та камбағал оила, 118 нафар ишсиз бор, 157 одам миграцияда.

Ўзбекистон

17.09.2025, 10:26

Шавкат Мирзиёев “Фишвел Норин” корхонаси фаолияти билан танишди

Норин туманида балиқчилик ривожлангани яна бир йўналишни вужудга келтирди – корхона ёнида замонавий ресторан ҳам барпо этилди. Унда балиқдан турли хил таомлар тайёрланиб, меҳмонларга таклиф қилинади.

Иқтисодиёт

17.09.2025, 10:15

Президент Наманганда ташкил этилган парвариш маркази билан танишди

Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган “Фирдавс” кундузги парвариш марказини бориб кўрди.

Ўзбекистон

16.09.2025, 16:59

сўнгги янгиликлар

2025 йил Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

2025 йил 6–13 октябрь кунлари Швеция ва Норвегияда ўтган Нобель ҳафталигида физиология ва тиббиёт, физика, кимё, адабиёт, тинчлик ва иқтисод соҳалари бўйича йил лауреатлари эълон қилинди. Нобель мукофоти 1901 йилдан бери топширилиб, ҳар бир ғолиб 11 млн швед кронаси, диплом ва олтин медаль олади. Расмий маросим 10 декабрда Стокгольм ва Ослода ўтказилади.

Жаҳон

10.12.2025, 18:25

Ўзбекистонда уй-жой ва автомобил хариди 1 апрелдан нақд пулсиз тартибга ўтади

2026 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда бир қатор йирик тўловлар фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади. Бу Президентнинг 10 декабрда қабул қилинган “Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланган.

Иқтисодиёт

10.12.2025, 17:05

Германия совет давридаги кўча номларидан воз кечади

Мамлакатнинг шарқий ҳудудларида ҳали ҳам Владимир Ленин, ГДР раҳбарлари Отто Гротевол ва Вильгелм Пик номидаги кўчалар учрайди. Таъкидланишича, Германия бирлашганига 35 йил бўлган бир пайтда репрессиялар ва тоталитар тузум билан боғлиқ шахслар номлари кўчаларда қолмаслиги керак.

Жаҳон

10.12.2025, 16:41

Уй-жой масалалари ва ижтимоий адолат бўйича халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

Тошкентда Халқаро инсон ҳуқуқлари кунига бағишланган конференция бўлиб ўтмоқда. Конференция миллий уй-жой сиёсати ва унинг халқаро стандартларга мослигига баҳо бериш, шунингдек, қулай хорижий тажрибалар билан ўртоқлашиш учун платформа вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон

10.12.2025, 15:57

Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 4,5 фоизгача қисқаради

Ҳар бир камбағал оила учун унинг имкониятлари ва хоҳиш-истакларини ҳисобга олган индивидуал режа ишлаб чиқилади. Лойиҳавий ёндашув доирасида “Бандлик органлари – иш берувчилар ҳамкори”, “Тенг имконият – инклюзив бандлик”, “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш” ва бошқа дастурлар орқали 1 миллион нафар камбағал қамраб олиниши режалаштирилган.

Ўзбекистон

10.12.2025, 15:14

Айрим ҳудудларда электр вақтинча ўчиши мумкин

Сирдарёдаги 1500 МВт қувватли ИЭСдаги носозлик туфайли айрим ҳудудларда электр вақтинча ўчиши мумкин. Маълумотга кўра, ACWA Power томонидан фойдаланишга топширилган станциянинг 2-сонли газ турбинасида ротор муаммоси аниқланган. Япониянинг Mitsubishi компанияси тайёрлаган янги ротор 8 декабр куни махсус рейс билан Тошкентга етказилган.

Ўзбекистон

10.12.2025, 11:10

Ўзбекистон ва Ал-Азҳар ўртасида янги илмий ҳамкорлик лойиҳалари йўлга қўйилади

Мисрнинг нуфузли илмий-диний маркази — “Ал-Азҳар” ва Ўзбекистон ўртасида илмий-таълимий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади. Қоҳирада бўлиб ўтган учрашувда Миср бош имоми, “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад ат-Тоййиб Ўзбекистон делегацияси — Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бошчилигидаги вакиллар билан музокара олиб борди.

Ўзбекистон

10.12.2025, 10:14

«Ўзсувтаъминот»нинг сохта ходимлари аниқланди

Тошкентда икки нафар номаълум шахс уйма-уй юриб, ўзларини «Ўзсувтаъминот» ходимлари деб таништириб, хонадонларга киришга урингани аниқланди. Улар уй эгаларидан яшовчилар сони ҳақида сўраб, ўзларини «лабораториядан келганмиз» деб айтган. Айрим ҳолатларда эса уларнинг хонадонга кириш уринишлари аҳоли билан тортишувга ҳам сабаб бўлган.

Ўзбекистон

10.12.2025, 10:08

Дунёдаги энг қаттиқ режимли 10 та қамоқхона

Жиноят содир этган шахсларни жамиятдан ажратиш ва давлат барқарорлигини сақлаш мақсадида турли даражадаги қамоқхоналар фаолият юритади. Бироқ дунёда шундай муассасалар ҳам борки, улар оддий жазони ижро этиш жойи эмас, балки қаттиқ режим, тотал назорат ва психологик босимнинг энг юқори нуқтасига айланган ташкилотлардир.

Жаҳон

09.12.2025, 19:00

Reuters: Google ва Apple Марказий Осиё мамлакатларини хакерлик ҳужумлари ҳақида огоҳлантирди

Google Марказий Осиё давлатларини киберҳужумлар хавфи айниқса юқори бўлган ҳудудлар рўйхатига киритган. Жумладан, компания хабарида Қозоғистонда Intellexa компаниясига тегишли шпионлик дастурларидан фойдаланиш ҳолатлари аллақачон қайд этилгани таъкидланган.

Ўзбекистон

09.12.2025, 16:03

Ўзбекистонда 70 га яқин онлайн қимор платформалари блокланди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистонда букмекeрлик хизматларини тарғиб қилувчи 70 га яқин сайт блокланганини маълум қилди.

Ўзбекистон

09.12.2025, 14:48

Марказий Банк пластик картадан ноқонуний пул ечиб олиниши юзасидан муносабат билдирди

Қайд этилишича, фуқароларнинг Humans иловаси орқали маблағлари ечиб олингани ҳақидаги илк мурожаатлар Марказий банкка 8 декабрь куни соат 08:30 атрофида келиб тушган. Шундан сўнг Марказий банк ўз ваколатлари доирасида Octagram АЖ (Paylov — савдо белгиси) билан боғланиб, хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш ва эҳтимолий заифликларни бартараф этиш мақсадида P2P амалиётларини вақтинча тўхтатиш бўйича кўрсатма берган.

Ўзбекистон

09.12.2025, 14:40