Норин дарёсида “биринчи миллий ГЭС” ишга туширилди
Ўтган йили 25 март куни давлат раҳбари Наманган вилоятида янги электр станциялари қурилишини бошлаб берган эди. Куни кеча улардан бири – Норин ГЭСлар каскадининг дастлабки босқичи ишга тушди.
Ўзбекистон
17.09.2025, 10:39
Улашиш:

Президент Шавкат Мирзиёев вилоятга ташрифи чоғида ушбу энергетика иншоотини бориб кўрди.
Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашда стратегик йўналиш сифатида белгиланган. Охирги йилларда Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарёда ўндан зиёд қуёш ва шамол электр станцияси ишга туширилди. Шу билан бирга, қатор ҳудудларда 450 мегаваттли гидроэлектр станциялар фойдаланишга топширилди.
Ҳозирда “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан Норин дарёсида 6 та ГЭС каскади қурилиши бошланган. Лойиҳанинг умумий қиймати 428 миллион доллардан зиёд, умумий қуввати 228 мегаватт бўлади.
Биринчи босқичда ГЭС-1 ишга туширилди. Энг муҳими, у тўлиқ маҳаллий маҳсулот ва ускуналар асосида барпо этилди. Шу маънода, уни мамлакатимиздаги “биринчи миллий ГЭС” дейиш мумкин.
ГЭС-1 йиллик 171 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга. Бу ерда 130 та янги иш ўрни яратилади.
Лойиҳа натижасида 430 мингта хонадон электр энергияси билан таъминланади, йилига 290 миллион куб метр газ тежалади. Бу иқтисодиёт учун қарийб 300 миллиард сўмлик қўшимча манфаат демакдир. Шу жиҳатдан “Норин ГЭСлар каскади” нафақат энергетик, балки ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга ҳам эга.
Ўзбекистон гидроэнергетикаси тарихида илк бор ушбу лойиҳа доирасида горизонтал капсула шаклидаги гидроагрегатлар жорий этилди. Улар кичик босим шароитида ҳам юқори самарадорлиги билан ажралиб туради ва миллий гидроэнергетика соҳасида янги босқични бошлаб бермоқда.
ГЭСда сув тўсиш иншооти ҳам қурилди. Шунингдек, ҳудудда маъмурий ва хизмат бинолари, диспетчерлик пункти барпо этилди. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳудудни обод қилиш мақсадида 6 минг туп манзарали дарахт экилди, келгуси баҳорда яна 7 минг туп мевали кўчат экиш режалаштирилган.
Шу жиҳатлари билан бу ер нафақат энергетика, балки экотуризм ва рекреация масканига ҳам айланади.
Умуман, Норин ГЭСлар каскади – яшил иқтисодиётни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган стратегик лойиҳа ҳисобланади. 2026 йилда иккинчи ва учинчи, 2027 йилда қолган станциялар ҳам ишга туширилади. Ҳар бир станциянинг қуввати 38 мегаватт бўлиб, уларнинг фаолиятида қўшимча иш ўринлари яратилади.
Энергетика тизимидаги бундай йирик лойиҳалар аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш, саноат тармоқларини узлуксиз ишлатиш ҳамда иқтисодий самарадорликни оширишда муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон
17.09.2025, 10:39
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Шавкат Мирзиёев “Камбағалликдан фаровонлик сари” мавзусидаги III халқаро форумнинг очилиш маросимида нутқ сўзлади
Ўзбекистон
18.09.2025, 11:02

2030 йилга бориб, Ўзбекистонда мутлақ камбағалликка тўлиқ барҳам бериш имконияти бор
Ўзбекистон
17.09.2025, 15:38

Наманганда натижадорликни янада ошириш вазифалари белгиланди
Ўзбекистон
17.09.2025, 10:48

Шўрариқ маҳалласи ўзгаради: атрофдаги 5 та маҳалла учун марказга айланади
Ўзбекистон
17.09.2025, 10:26

Шавкат Мирзиёев “Фишвел Норин” корхонаси фаолияти билан танишди
Иқтисодиёт
17.09.2025, 10:15

Президент Наманганда ташкил этилган парвариш маркази билан танишди
Ўзбекистон
16.09.2025, 16:59
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20
сўнгги янгиликлар

BBC 2000 тагача иш ўрнини қисқартиради
Жаҳон
16.04.2026, 10:14

“Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида ноқонуний баннерлар олиб ташланди
Ўзбекистон
15.04.2026, 17:16

Трамп ва Мелони ўртасида зиддият: АҚШ–Италия муносабатлари совуқлашмоқда
Жаҳон
15.04.2026, 16:59

“Улар иқтисодиётимизни юксалтиради” — Испания иммиграция сиёсатини юмшатмоқда
Жаҳон
15.04.2026, 16:29

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар қайта тикланди
Ўзбекистон
15.04.2026, 15:24

Исроил, АҚШ ва Эрон: Дунё тартибини ўзгартираётган урушнинг 10 та сабоғи
Жаҳон
15.04.2026, 12:13

Марказий Осиё давлатлари ЯИМининг 130 фоизини иқлим хавфлари туфайли йўқотиши мумкин
Иқтисодиёт
15.04.2026, 11:46

Масофадан туриб никоҳдан ўтишга рухсат берилди
Ўзбекистон
15.04.2026, 11:05

Қимиз ичган ҳайдовчи алкотестердан ўтса, натижа қандай бўлади?
Маданий
15.04.2026, 10:36

Ўзбекистон ва Афғонистон $520 млнлик келишувга эришди
Иқтисодиёт
15.04.2026, 09:50

Синдаров тарихий ғалабани қўлга киритди
Спорт
14.04.2026, 21:29

Шикастланган давлат рақамини онлайн алмаштиринг
Ўзбекистон
14.04.2026, 17:11

Таълим тизимида муҳим ўзгаришлар: ваколатлар вазирликка ўтказилмоқда
Таълим
14.04.2026, 17:00

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Очиқлик индекси”да энг паст ўринни эгаллади
Ўзбекистон
14.04.2026, 16:13

Ҳўрмуздаги кескинлик: дунё озиқ-овқат хавф остидами?
Иқтисодиёт
14.04.2026, 15:42

“Диққатини жамлай олмаган компания”: OpenAI стратегияси танқид остида
Иқтисодиёт
14.04.2026, 15:41

"Ҳаммангни ишдан оламан". Венгрияда Петер Мадьяр даври бошланмоқда
Жаҳон
14.04.2026, 12:27

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Жаҳон
14.04.2026, 12:22

Тошкентда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркакка 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди
Ўзбекистон
14.04.2026, 12:13

Бино ва иншоотлар қурилишида хусусий назорат тартиби белгиланди
Ўзбекистон
14.04.2026, 11:39
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20
