Наманганда натижадорликни янада ошириш вазифалари белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни Уйчи туманида Наманган вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Улашиш:

Ҳудудда амалга оширилган салмоқли ишлар иқтисодиёт ривожи ва аҳоли фаровонлигида намоён бўлмоқда. Сўнгги саккиз йилда вилоятга 7 миллиард доллар хорижий инвестиция киритилган, 8 мингга яқин янги корхона ишга тушган. Экспорт қилинаётган маҳсулотлар тури 2 карра кўпайиб, 1 мингдан ошган.

Меҳнатга лаёқатли аҳолини 82 фоизи кичик бизнес ва тадбиркорлик орқали рўзғор тебратяпти. Аҳолининг реал ўртача даромади 3 баробар ошиб, 15,5 миллион сўмга етди. Муҳими, бундай ўзгаришларни Наманган аҳли ўзининг кундалик ҳаётида ҳис қиляпти.

Йиғилишда бу суръатни давом эттириб, натижадорликни янада ошириш имкониятлари таҳлил қилинди. Хусусан, йил якунигача 4 миллиард 200 миллион доллар инвестиция олиб келиш, экспортни 1 миллиард долларга етказиш, 323 минг одамни ишли қилиш, 26 минг оилани камбағалликдан чиқариш вазифаси қайд этилди.

Давлат раҳбари маҳаллаларни обод қилиш бўйича муҳим ташаббусни илгари сурди. Унга кўра, юртимизда “Тараққиёт ва етакчилик маскани” дастури амалга оширилади. Ушбу дастурга Фарғона, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги 4 тадан, қолган ҳудудлардаги 2 тадан туман, шунингдек, республика бўйича энг “оғир” 328 та маҳалла киритилади.

Энг яхши намуна кўрсатиб, аҳолисини рози қилган ҳудудга “Президент тумани” ва “Президент маҳалласи” мақоми берилиб, уларга яна қўшимча имкониятлар тақдим қилинади.

Қисқа вақт ичида Наманганда камбағаллик 2,5 баробар камайган. Тадбиркорлик лойиҳалари кўпайгани, ўртача ойлик 4,5 миллион сўмга етгани ҳисобига икки йилда миграциядаги 62 минг одам қайтган.

Ислоҳотлар штабига вилоятдаги хушманзара жойлар бўйича мастер-режа ишлаб чиқиб, амалга ошириладиган лойиҳалар ҳисобига кейинги йилда 50 минг одамни ишли ва даромадли қилиш топширилди. Поп, Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон ва Чустдан ўтган дарё ва сой ўзанларининг 40 километр қисмида ҳам 650 та сервис объектини қуриб, 10 минг одамни даромадли қилиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Бугунги кунда вилоят саноатининг учдан бири, экспортининг ярми тўқимачилик соҳасига тўғри келади. Наманганлик тадбиркорлар бренд билан ишлаш бўйича республикада етакчи.

Инвестиция олиб келиш ва брендлар билан ҳамкорликни кенгайтириш учун бир ойда вилоятда алоҳида лойиҳа офиси очилади. Халқаро сертификат олган текстиль корхоналари 50 тага етказилади.

Мутасаддиларга йил якунигача Варшава ва Лондонда камида 1 минг квадрат метрли савдо уйларини ташкил қилиш топширилди. Умуман, вилоятда бу йил тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 500 миллион долларга етказиш, икки йилда 1 миллиард долларлик 25 та йирик лойиҳани ишга тушириш мумкинлиги қайд этилди.

Йил бошидан буён вилоятга 1 миллион 200 минг хорижий, 2 миллион маҳаллий сайёҳ келган, туризм экспорти 200 миллион доллардан ошган.

Шунга мос равишда туризм инфратузилмасини ҳам ривожлантириш керак. Лекин Намангандаги энг жозибали ҳудудлардан бири – Чортоқ тумани имкониятлари тўлиқ ишга солинмаяпти. Туристлар учун онлайн маълумот олиш, жойни олдиндан банд қилиш, маданий ҳордиқ чиқариш каби оддий хизматлар ҳам йўлга қўйилмаган.

Шу боис, Чортоқ бутун йил давомида хизмат кўрсатадиган водийнинг туризм хабига айлантирилиши айтилди. Бундай лойиҳалар инфратузилмаси учун 50 миллион доллар ажратилади.

Жаҳон банки билан Ўрта шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаси доирасида бу йил “Фурқат” боғи реконструкция қилиниб, ҳудуди қарийб 2 баробар кенгайтирилади. Чортоқсой бўйлаб 11 километр узунликда пиёдалар ва велосипед йўлаклари қурилади.

Жадал комплекс ривожлантириш дастури доирасида Чортоқсой ва Катта Наманган канали қирғоқларини 7 километри бетонлаштирилиб, 30 гектар ер фойдали майдонга айлантирилади. Бу ердаги кўп йиллик боғлар билан уйғун ҳолда санаторий типидаги йирик сервис объектлари барпо этилади.

“Чортоқ” сув омбори атрофидаги 60 гектарда туризм комплекси, меҳмонхона, ресторан, дам олиш ва кўнгилочар масканлар ташкил қилинади. Поп туманидаги Арашан кўли атрофида 1 минг 200 гектар майдонда йилига 1 миллион сайёҳни қабул қиладиган йирик туризм мажмуаси барпо этилади.

Соҳа учун кадрлар тайёрлаш мақсадида кейинги ўқув йилидан Австриянинг Кремс университети билан Наманган давлат университетида қўшма факультет ташкил қилинади.

Президент ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Уйчи, Учқўрғон ва Норин туманларини вилоят маркази ва бошқа туманлар билан боғловчи асосий йўл тирбанд бўлиб келаётган эди. Шу боис, 63 миллиард сўм ҳисобига Норин дарёси устидан 480 метр узунликдаги янги кўприк қурилмоқда.

Шунингдек, Қорадарё устидаги 63 йил олдин қурилган Наманган ва Андижон вилоятларини боғловчи 180 метрли эски кўприкни реконструкция қилиш бошланди. Бунинг натижасида транспорт қатнови 2 баробар ошади, йўлга кетадиган вақт 1,5 карра қисқариб, тирбандлик камаяди. Ушбу кўприклар келгуси йилда ишга туширилади.

Вилоят марказини пойтахт билан боғлайдиган, кунига 15 минг транспорт ҳаракатланадиган “Пунгон-Наманган” йўлининг 75 километри реконструкция қилинади. Бу йўл 246 миллион доллар ҳисобига 4 тасмали, бетон қопламали қилиб қурилади.

Вилоятдаги 30 та маҳаллага марказлашган ичимлик сув етиб бормагани, тармоқларнинг 21 фоизи таъмирталаб экани кўрсатиб ўтилди. Канализация билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳам мурожаатлар кўп.

Шунинг учун бу йил вилоятда сув тизимини яхшилашга 800 миллиард сўм ажратилди. Мутасаддиларга йил якунигача 130 километр сув ва канализация тармоғи, 11 та сув иншооти қурилишини якунлаб, фойдаланишга топшириш вазифа қилиб қўйилди.

Наманган шаҳри аҳолисини ичимлик сув билан таъминловчи 70 йил олдин қурилган “Курашхона” сув иншооти бугунги кунда 50 фоиздан кам қувватда ишламоқда. Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда бу иншоот реконструкция қилиниши белгиланди.

Яқинда Наманган аҳолиси бир миллионли шаҳарга айланади. Бу шароитда боғчаларни кўпайтириш жуда долзарб экани таъкидланди.

Бу борада тадбиркорларга бир қатор енгилликлар эълон қилинган эди. Улардан унумли фойдаланиб, Наманган шаҳрида бу йил 5 минг, кейинги йил 15 минг ўринли боғча ташкил қилиш муҳимлиги таъкидланди. Вилоятдаги 49 та техникумда хорижий стандартлар ва дуал таълим жорий этилиши айтилди.

Сўнгги уч ойда “Фаол ҳаётга қадам” дастури доирасида 3 мингга яқин муҳтож инсонларга қараб туриш хизмати йўлга қўйилди. Натижада бу билан банд бўлган 350 киши ишга жойлашган. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига эндиликда деменция ва Паркинсон касаллиги билан оғриган одамлар учун ҳам қараб туриш хизматини йўлга қўйиш топширилди.

– Бугун сизлар билан шаҳар ва туманларни ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини янада яхшилаш бўйича янги марраларни белгилаб олдик. Агар бир бирлашсак, бундан ҳам катта натижаларга эриша оламиз. Ишнинг кўзини биладиган, тадбиркор ва меҳнатсевар наманганликлар билан вилоятни юртимизнинг энг обод ва фаровон ҳудудиларидан бирига айлантирамиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда белгиланган вазифалар бўйича ҳудуд ва тармоқлар раҳбарлари ахборот берди, тадбиркорлар ва жамоатчилик вакиллари билан мулоқот бўлди. 

мавзуга оид янгиликлар

Шавкат Мирзиёев “Камбағалликдан фаровонлик сари” мавзусидаги III халқаро форумнинг очилиш маросимида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Наманганда ўтказилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” мавзусидаги III халқаро форумнинг очилиш маросимида нутқ сўзлаб, бугунги кунда дунёда 800 миллиондан ошиқ аҳоли камбағалликда яшаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон

18.09.2025, 11:02

2030 йилга бориб, Ўзбекистонда мутлақ камбағалликка тўлиқ барҳам бериш имконияти бор

Наманган шаҳрида 17 сентябрь куни “Камбағалликдан фаровонлик сари” III халқаро форуми бошланди. Анжуманнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлади. 

Ўзбекистон

17.09.2025, 15:38

Норин дарёсида “биринчи миллий ГЭС” ишга туширилди

Ўтган йили 25 март куни давлат раҳбари Наманган вилоятида янги электр станциялари қурилишини бошлаб берган эди. Куни кеча улардан бири – Норин ГЭСлар каскадининг дастлабки босқичи ишга тушди.

Ўзбекистон

17.09.2025, 10:39

Шўрариқ маҳалласи ўзгаради: атрофдаги 5 та маҳалла учун марказга айланади

Наманган вилоятига ташрифи чоғида Шавкат Мирзиёев Норин туманидаги Шўрариқ маҳалласига кирди. Маҳалланинг шароити оғир. Ички йўллар таъмирталаб, кўча чироқлари ва лотоклар йўқ. Бу ерда 5 мингдан зиёд аҳоли яшайди. 62 та камбағал оила, 118 нафар ишсиз бор, 157 одам миграцияда.

Ўзбекистон

17.09.2025, 10:26

Шавкат Мирзиёев “Фишвел Норин” корхонаси фаолияти билан танишди

Норин туманида балиқчилик ривожлангани яна бир йўналишни вужудга келтирди – корхона ёнида замонавий ресторан ҳам барпо этилди. Унда балиқдан турли хил таомлар тайёрланиб, меҳмонларга таклиф қилинади.

Иқтисодиёт

17.09.2025, 10:15

Президент Наманганда ташкил этилган парвариш маркази билан танишди

Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган “Фирдавс” кундузги парвариш марказини бориб кўрди.

Ўзбекистон

16.09.2025, 16:59

сўнгги янгиликлар

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди

Human Rights Watch маълумотига кўра, 2026 йил 3 март куни Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Ёҳмор шаҳри устидан оқ фосфорли артиллерия ўқ-дориларидан фойдаланган.

Жаҳон

10.03.2026, 23:39

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади

Маълум қилинишича, Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев 7 март куни Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси Любомир Фреборт билан учрашув ўтказган.

Ўзбекистон

10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти

Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдурахмон Ташанов ўз Фейсбук саҳифасида пост жойлаб, 2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори қарори билан у маъмурий жавобгарликка тортилаётганини маълум қилди. 

Ўзбекистон

10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида можаро кучайиб бораётган бир пайтда Покистон қайси томонни танлайди? Бир томонда ўзаро ҳарбий шартнома тузган Саудия Арабистони, иккинчи томонда эса узун чегара ва мураккаб алоқаларга эга Эрон.

Жаҳон

10.03.2026, 13:04

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак

АҚШ президенти Дональд Трамп Австралия ҳукуматини Эрон аёллар терма жамоаси футболчиларига сиёсий бошпана беришга чақирди. Агар Австралия спортчиларга бошпана бермаса, буни АҚШ амалга оширади, деди у. 

Жаҳон

10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди

Лондон халқаро молиявий биржасида 2026 йил май ойида етказиб бериладиган Brent нефти фьючерслари нархи 2022 йил 30 августдан бери илк бор бир баррел учун 102 доллардан ошди.

Иқтисодиёт

10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда

Бахтиёр Шуҳратович Фозилов Eriell Group, Enter Engineering, Saneg ва Ferkensco каби йирик компанияларнинг асосий акциядорларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон

09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов

Ҳурмуз бўғозида юзага келган кескин вазият глобал савдо ва энергетика бозорларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда Форс кўрфази ҳудудида 250 га яқин кема тўхтаб қолгани дунё таъминот занжирлари ва нефть нархларига босимни кучайтирмоқда.

Иқтисодиёт

09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин

Ўзбекистонда жазо ўтаётган аёлларга олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқаросининг TikTok тармоғига жойлаган видеоси ҳамда унинг полиция томонидан ушлангани ҳақида турли хабарлар тарқалди. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg

Ғарбий Осиёдаги беқарорлик кучайиб, Эроннинг АҚШ ва Исроил зарбаларига жавоб қайтариши логистика муаммоларини келтириб чиқарди.

Иқтисодиёт

08.03.2026, 07:43

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманига Андижондан келин бўлиб тушган Насибахон Иброҳимова келинлик сепига одатдагидек турли маиший буюмлар эмас, балки 800 та илмий ва бадиий китоб қўшиб олиб келди.

Маданий

08.03.2026, 07:37