Президент “Тошкент-Шарқий” аэропортни бориб кўрди
Президент Шавкат Мирзиёев “Тошкент-Шарқий” аэродроми негизида барпо этилган янги аэропортни бориб кўрди.
Ўзбекистон
28.08.2025, 11:04
Улашиш:

“Тошкент-Шарқий” аэродроми негизидаги бизнес авиацияси мажмуасининг қурилиши 2017 йилда бошланган эди. Пандемия ва ундан кейинги қийинчиликлардан ўтиб, ниҳоят улкан иншоот қуриб битказилди.
Аэропортнинг умумий майдони 561 гектардан иборат. 4 километр узунликдаги учиш-қўниш йўлаги ва 3 та ҳаракатланиш йўли янгиланиб, энг оғир самолётларни ҳам қабул қилиш қувватига эга бўлди. 20 та "ҳаво кемаси"га мўлжалланган перрон барпо этилди. “Boeing 787”, “А 320” каби самолётлар, бизнес-жетлар ҳамда вертолётлар учун ангарлар қурилди. Бу уларнинг қишда илиқ, ёзда салқин сақланиши ва хавфсизлигини таъминлайди.
Аэропортда VIP ва CIP терминаллар бунёд этилган. Олий мартабали меҳмонлар залида расмий кутиб олиш, музокаралар ва брифинг ўтказиш учун барча шароитлар яратилган. Соатига 100 нафар йўловчини қабул қилиш қувватига эга CIP терминалида дўкон ва овқатланиш жойлари бўлади.
Муҳими, аэропорт ICAO III-А тоифасидаги илғор радиотехника ва метеорология ускуналари билан жиҳозланади. Бу ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳам учиш ва қўниш имконини беради.
Янги аэропорт қулай жойлашуви туфайли пойтахт ва Янги Тошкент шаҳри учун муҳим транспорт хабига айланади. Халқаро ташрифлар ва ишбилармонлик сафарларини амалга ошириш имкониятлари кенгаяди, хорижий инвесторлар учун шароитлар яхшиланади. Натижада иқтисодий алоқалар ва хизмат кўрсатиш соҳаси янада ривожланиб, янги иш ўринлари яратилади.
Давлат раҳбари шу ерда жамоат фаоллари, нуронийлар билан суҳбатлашди.
– Кўп йил тайёргарлик қилиб, мана шундай аэропорт қурдик. Бу ҳам давлатчиликнинг яна бир замини. Бу ерда юртимизга келадиган меҳмонлар ва самолётларга юқори даражада хизмат кўрсатилади. Натижада Тошкент халқаро аэропортига юклама енгиллашади. Худо хоҳласа, у аэропорт учун ҳам бошқа жойда улкан мажмуа қуришни режалаштирганмиз. Умуман, ҳамма ҳудудларимизда катта-катта лойиҳаларни бошлаганмиз. Илоҳим, тинчлигимизга кўз тегмасин, янги иншоотлар, фаровонлик халқимизга буюрсин, – деди президент.
Ўзбекистон
28.08.2025, 11:04
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Президент фармони билан 523 нафар шахс афв этилди
Ўзбекистон
28.08.2025, 10:32

Президент Янги Тошкентда амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишди
Ўзбекистон
21.08.2025, 09:56

Соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
Сиёсат
20.08.2025, 12:05

Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғига ёндош қурилган замонавий меҳмонхоналар билан танишди
Сиёсат
19.08.2025, 13:24

Шавкат Мирзиёевга "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" ордени билан мукофотланди
Сиёсат
05.08.2025, 13:13

Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
Ўзбекистон
24.07.2025, 11:24
машҳур янгиликлар

Шерзодхон Қудратхўжани нацизмда айблаган блогер жаримага тортилди
Ўзбекистон
13.08.2025, 11:05

Ўқитувчилар нега вазирлик тизимидаги ташкилотни судга берди?
Таълим
26.08.2025, 17:24

Ўзбекистон ҳукумати Чорвоқдаги Sea Breeze лойиҳасини тасдиқлади. Нималар хавотирли?
Ўзбекистон
04.08.2025, 10:26

Ўзбекистонлик талабалар Россиядаги уруш ҳудудига мажбурий юборилмоқда. Улар президент Мирзиёевдан ёрдам сўраб, видеомурожаат йўллади
Ўзбекистон
12.08.2025, 12:30

Қўй жон дардида, қассоб гўшт дардида: Тошкент вилоят ҳокимлилиги Чорвоқдаги курорт ҳақида баёнот берди
Иқтисодиёт
06.08.2025, 14:12

Экологлар эътирозларидан сўнг ҳукумат Чорвоқдаги Sea Breeze лойиҳасига қўйиладиган талабларни кучайтирди
Ўзбекистон
01.08.2025, 17:01
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон аҳолиси 38 млн кишига етди
Ўзбекистон
28.08.2025, 15:05

Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган 19 кг тилла буюмлар тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
28.08.2025, 14:19

Туркияда бутун мамлакат бўйлаб бомбапаноҳгоҳлар қурилишини тасдиқланди
Жаҳон
28.08.2025, 14:05

Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин
Спорт
28.08.2025, 13:24

Андижондаги “самосудчилар”га қандай жазо қўллангани маълум қилинди
Ўзбекистон
28.08.2025, 12:40

Нурсултон Рўзибоев янги вазн тоифасида жанг қилмоқчи
Спорт
28.08.2025, 12:07

Президент фармони билан 523 нафар шахс афв этилди
Ўзбекистон
28.08.2025, 10:32

Apple 17 тақдимоти қачон бўлиши маълум қилинди
Фан-технология
28.08.2025, 10:00

Россиянинг Урал федерал округида мушкул аҳволда қолган она ва болалари Ўзбекистонга олиб келинди
Ўзбекистон
28.08.2025, 09:03

Исроил дронлари Дамашқ атрофига ҳужум қилди: олти нафар суриялик ҳарбий ҳалок бўлди
Жаҳон
27.08.2025, 20:31

Наманганда кредит қарздорлиги учун тўйхона хатланди
Ўзбекистон
27.08.2025, 19:29
машҳур янгиликлар

Шерзодхон Қудратхўжани нацизмда айблаган блогер жаримага тортилди
Ўзбекистон
13.08.2025, 11:05

Ўқитувчилар нега вазирлик тизимидаги ташкилотни судга берди?
Таълим
26.08.2025, 17:24

Ўзбекистон ҳукумати Чорвоқдаги Sea Breeze лойиҳасини тасдиқлади. Нималар хавотирли?
Ўзбекистон
04.08.2025, 10:26

Ўзбекистонлик талабалар Россиядаги уруш ҳудудига мажбурий юборилмоқда. Улар президент Мирзиёевдан ёрдам сўраб, видеомурожаат йўллади
Ўзбекистон
12.08.2025, 12:30

Қўй жон дардида, қассоб гўшт дардида: Тошкент вилоят ҳокимлилиги Чорвоқдаги курорт ҳақида баёнот берди
Иқтисодиёт
06.08.2025, 14:12

Экологлар эътирозларидан сўнг ҳукумат Чорвоқдаги Sea Breeze лойиҳасига қўйиладиган талабларни кучайтирди
Ўзбекистон
01.08.2025, 17:01