Қирғиз Миллий хавфсизлик бошлиғи Қамчибек Ташиев барча лавозимларидан озод этилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров фармони билан Қамчибек Ташиев Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари — Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Жаҳон

11.02.2026, 09:33

Улашиш:

Маълум қилинишича, Ташиев ушбу лавозимга 2020 йил 16 октябрь куни тайинланган эди.

Оммавий ахборот воситалари хабар беришича, у яқин кунларда Германиянинг Мюнхен шаҳрига режали тиббий муолажа учун борган. Манбаларга кўра, у юраги билан боғлиқ муаммолар сабаб даволанмоқда.

 

Қисқача маълумот

Қамчибек Ташиев 1968 йил Жалолобод вилояти Сузоқ туманида туғилган. У Том политехника университети ҳамда Қирғизистон давлат миллий университетини тамомлаган.

Сиёсий фаолияти давомида парламент депутати, фавқулодда вазиятлар вазири, «Ата Журт» ва «Мекенчил» партиялари раҳбари бўлган. 2011 йилги президентлик сайловларида иштирок этган.

2020 йил октябрь воқеаларидан кейин Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланган. 2021 йилда генерал-лейтенант, 2024 йилда генерал-полковник унвонини олган. 2022 йилда Қирғиз Республикаси Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

Сўнгги йилларда Ташиев президент Садир Жапаровнинг энг яқин ҳамкорларидан бири сифатида мамлакатдаги нуфузли шахслардан саналган. Айрим экспертлар унинг истеъфосини эҳтимолий муддатидан олдинги президентлик сайловлари билан боғламоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Садир Жапаров: "Ташиев давлат лавозимини эгалламайди"

Президентнинг таъкидлашича, улар ўртасидаги дўстона муносабатлар сақланиб қолади.

Жаҳон

16.02.2026, 14:42

Жапаров: «Мен уни огоҳлантиргандим»

Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевни лавозимидан озод этиш қарори ортидаги сабаблар ҳақида изоҳ берди.

Жаҳон

14.02.2026, 05:52

“Сиёсатда дўстлик бўлмайди. Сиёсат — бу шахсий садоқат эмас" - Садир Жапаров

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ва Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Камчибек Ташиевни, собиқ дўсти бўлишига қарамай, лавозимидан озод қилди.

Жаҳон

12.02.2026, 12:48

Қамчибек Ташиев вақтинча чет элга жўнаб кетди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Қамчибек Ташиев истеъфосидан сўнг мамлакатни тарк этди. 

Жаҳон

18.02.2026, 08:36

Қирғизистонда гуруч атрофида баҳс: контрабандами ёки экспорт сўрови?

Ўзбекистондан контрабанда орқали кирган гуруч ички бозорда нархларни тушириб юборган ва маҳаллий деҳқонларни қийин аҳволга солгани айтилмоқда.

Жаҳон

12.02.2026, 11:45

Қирғизистон Ҳиндистондан Nipah вирусига мойил ҳайвонлар импортини тақиқлади

Қирғизистон 28 январдан бошлаб Ҳиндистондан Nipah вирусига мойил бўлган ҳайвонлар ва ҳайвон маҳсулотларини олиб киришни вақтинча тақиқлади.

Жаҳон

29.01.2026, 14:17

сўнгги янгиликлар

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади

Маълум қилинишича, Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев 7 март куни Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси Любомир Фреборт билан учрашув ўтказган.

Ўзбекистон

10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти

Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдурахмон Ташанов ўз Фейсбук саҳифасида пост жойлаб, 2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори қарори билан у маъмурий жавобгарликка тортилаётганини маълум қилди. 

Ўзбекистон

10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида можаро кучайиб бораётган бир пайтда Покистон қайси томонни танлайди? Бир томонда ўзаро ҳарбий шартнома тузган Саудия Арабистони, иккинчи томонда эса узун чегара ва мураккаб алоқаларга эга Эрон.

Жаҳон

10.03.2026, 13:04

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди

Human Rights Watch маълумотига кўра, 2026 йил 3 март куни Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Ёҳмор шаҳри устидан оқ фосфорли артиллерия ўқ-дориларидан фойдаланган.

Жаҳон

10.03.2026, 12:26

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак

АҚШ президенти Дональд Трамп Австралия ҳукуматини Эрон аёллар терма жамоаси футболчиларига сиёсий бошпана беришга чақирди. Агар Австралия спортчиларга бошпана бермаса, буни АҚШ амалга оширади, деди у. 

Жаҳон

10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди

Лондон халқаро молиявий биржасида 2026 йил май ойида етказиб бериладиган Brent нефти фьючерслари нархи 2022 йил 30 августдан бери илк бор бир баррел учун 102 доллардан ошди.

Иқтисодиёт

10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда

Бахтиёр Шуҳратович Фозилов Eriell Group, Enter Engineering, Saneg ва Ferkensco каби йирик компанияларнинг асосий акциядорларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон

09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов

Ҳурмуз бўғозида юзага келган кескин вазият глобал савдо ва энергетика бозорларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда Форс кўрфази ҳудудида 250 га яқин кема тўхтаб қолгани дунё таъминот занжирлари ва нефть нархларига босимни кучайтирмоқда.

Иқтисодиёт

09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин

Ўзбекистонда жазо ўтаётган аёлларга олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқаросининг TikTok тармоғига жойлаган видеоси ҳамда унинг полиция томонидан ушлангани ҳақида турли хабарлар тарқалди. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg

Ғарбий Осиёдаги беқарорлик кучайиб, Эроннинг АҚШ ва Исроил зарбаларига жавоб қайтариши логистика муаммоларини келтириб чиқарди.

Иқтисодиёт

08.03.2026, 07:43

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманига Андижондан келин бўлиб тушган Насибахон Иброҳимова келинлик сепига одатдагидек турли маиший буюмлар эмас, балки 800 та илмий ва бадиий китоб қўшиб олиб келди.

Маданий

08.03.2026, 07:37