Қирқ мингдан ортиқ фуқарога бир марталик нафақа тўланди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йил сентябрь ойида 40 минг 611 нафар фуқарога жами 47,9 миллиард сўм миқдорида бир марталик нафақа тўланди.

Улашиш:

Шулардан:

  • 28 минг 700 дан ортиқ ота-она жами 25,6 миллиард сўм миқдорида суюнчи нафақаси олган;
  • 11 минг 800 га яқин фуқаро учун эса 22,3 миллиард сўм миқдорида дафн этиш нафақаси тўлаб берилган.

Суюнчи нафақаси — бола туғилгандан кейин 6 ой ичида бериладиган бир марталик тўлов бўлиб, уни боланинг отаси ёки онаси “Халқ банки”нинг исталган филиалига мурожаат қилиб ёки “Хазна” мобил иловаси орқали олишлари мумкин. Агар оила **“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”**да рўйхатдан ўтган бўлса, иккинчи фарзанд учун ҳам суюнчи пули берилади.

Дафн этиш нафақаси эса ФҲДЁ бўлимидан ўлим ҳақидаги гувоҳнома олган шахсга тўланади. Маблағни “Халқ банки” орқали ёки “Хазна” иловаси орқали олиш мумкин. Бироқ мурожаат 60 кундан кечиктирилса ёки фуқаро муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, нафақа тўланмайди.

Маълумот учун:

  • Суюнчи нафақаси — 893 минг сўм;
  • Дафн этиш нафақаси — 1 миллион 884 минг сўмни ташкил этади.

Ўзбекистон

08.10.2025, 09:05

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Оролбўйида сув бошқаруви лойиҳаси бошланди

2026–2029 йилларга мўлжалланган янги уч йиллик лойиҳа Қорақалпоғистон Республикасида сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш ва иқлим барқарорлигини оширишга қаратилган.

Иқтисодиёт

20.02.2026, 14:35

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда

Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси аҳолини эски ва яроқсиз транспорт воситаларини рўйхатдан чиқариш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор қилди.

Ўзбекистон

20.02.2026, 12:15

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди

Ижтимоий тармоқларда "Космонавтлар" метро бекати яқинида осмонда учиб ўтаётган номаълум ёрқин жисмнинг видеоси тарқалди. 

Фан-технология

20.02.2026, 12:06

Украинага ҳамдардлик: Европа Иттифоқи ва Украина элчихонаси “Сариқ ва Кўк” кўргазмасини тақдим этади

Ўзбекистон Республикасидаги Европа Иттифоқи Делегацияси Украина элчихонаси билан ҳамкорликда украиналик рассомларнинг “Сариқ ва Кўк” номли постерлар кўргазмасини Тошкентда тақдим этади.

Маданий

20.02.2026, 11:45

Ким Чен Ин янги ҳарбий мақсадларни эълон қилди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин шу ой ўтадиган партия қурултойида янги ҳарбий ва қурилиш мақсадлари белгилаб берилишини маълум қилди. 

Жаҳон

20.02.2026, 11:06

«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Тожикистон» йўналиши бўйлаб илк юк поезди йўлга чиқди

Хитой ва Марказий Осиё ўртасида янги транспорт йўлаги иш бошлади. Унинг доирасида илк синовдаги юк поезди Ланьчжоудан Душанбе шаҳрига йўл олди.

Иқтисодиёт

20.02.2026, 10:10

“Ўзбекистон Ғазода мактаб ва шифохоналар қуришга тайёр” — Мирзиёев

Вашингтонда ўтган “Тинчлик кенгаши” саммитида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев минтақадаги гуманитар инқирозни бартараф этиш ва вайрон бўлган инфратузилмани тиклаш юзасидан муҳим баёнот билан чиқди.

Ўзбекистон

20.02.2026, 08:09

Трамп мусулмонларни Рамазон билан табриклади

АҚШ президенти бу ойни “руҳий янгиланиш, чуқур мулоҳаза ва Яратганнинг беҳисоб неъматларини қадрлаш учун мўътабар мавсум” дея таърифлади.

Жаҳон

19.02.2026, 17:00

Исроил 10 минг фаластинликка Ал-Ақсо масжидига киришга рухсат берди

Бунинг учун улар олдиндан махсус кунлик рухсатнома олиши шарт, дейилади Исроил мудофаа вазирлигининг баёнотида.

Жаҳон

19.02.2026, 16:29

Ижтимоий тармоқлар рейтинги: фойдаланувчилар сони ва жинс бўйича фарқлар

Дунёда тахминан 5,7 миллиард киши (аҳолининг 68 фоизи) ижтимоий тармоқлардан фойдаланади. YouTube эса турли авлодлар орасида энг оммабоп платформа бўлиб қолмоқда.

Жаҳон

19.02.2026, 15:10

Ўзбекистон – АҚШ: икки томонлама битимлар тўплами имзоланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтонга амалий ташрифи доирасида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими ва қўшма лойиҳалар тақдимотида иштирок этди.

Сиёсат

19.02.2026, 13:57

Рамазон мен учун муҳим ой - Нью-Йорк мэри

Шаҳарнинг илк мусулмон мэри Зохран Мамдани Рамазон ойи унинг ҳаётида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. 

Жаҳон

19.02.2026, 12:30