Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар инфлациядан юқори даража оширилади

2026-2028 йилларда Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар мамлакатдаги инфлациядан юқори даражада ошириш режалаштирмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026-2028 йилларга мўлжалланган фискал стратегиясида маълум қилди.

Улашиш:

Ish haqi, pensiyalar va nafaqalar inflatsiyadan yuqori daraja oshiriladi

Унга кўра, 2028 йилгача бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори йиллик инфлация даражасида юқори даражада ошириш режалаштирмоқда. Бу чора-тадбирлар “аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш, фуқароларнинг реал даромадлари ўсишини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш” мақсадига қаратилган.

 

Шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Пенсия жамғармаси даромадлари барқарорлигини таъминлаш учун ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар беришни кучайтирмоқчи. Бунда 2028 йилгача хизматлар соҳаси учун ижтимоий солиқнинг пасайтирилган ставкаси 1% миқдорида амал қилади. Имтиёз фақат 30 ёшгача бўлган ходимларга, агар уларнинг иш ҳақи 3 млн сўмдан ошса, татбиқ этилади.

 

2025 йилда бюджетдан Пенсия жамғармасига трансфертлар ҳажми 20 трлн сўмдан ошиши кутилмоқда. 2028 йилга бориб эса бу миқдор 26 трлнга етади. Шундай қилиб, 2023 йилга нисбатан трансферлар деярли икки баравар кўпаяди. Инфографикага кўра, 2022 йилдан бошлаб бюджет ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақалар инфляциядан юқори даражада индексация қилинган. 1 июлдан бошлаб ижтимоий тўловлар миқдори ўртача 10% га ошди, инфляция эса 2025 йил якуни бўйича 8% даражасида прогноз қилинмоқда.

 

Бюджет ходимларининг иш ҳақини ҳар 1 фоиз пунктга ошириш бюджетга 1,67 трлн сўмга тушади. Пенсияларнинг худди шундай ўсиши — 861 млрд сўм. Ижтимоий нафақа олувчи оилалар сони 10% га ошса, бюджет харажатлари қарийб 1,6 трлн сўмга кўпаяди.

 

сўнгги янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда

Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси аҳолини эски ва яроқсиз транспорт воситаларини рўйхатдан чиқариш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор қилди.

Ўзбекистон

20.02.2026, 12:15

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди

Ижтимоий тармоқларда "Космонавтлар" метро бекати яқинида осмонда учиб ўтаётган номаълум ёрқин жисмнинг видеоси тарқалди. 

Фан-технология

20.02.2026, 12:06

Украинага ҳамдардлик: Европа Иттифоқи ва Украина элчихонаси “Сариқ ва Кўк” кўргазмасини тақдим этади

Ўзбекистон Республикасидаги Европа Иттифоқи Делегацияси Украина элчихонаси билан ҳамкорликда украиналик рассомларнинг “Сариқ ва Кўк” номли постерлар кўргазмасини Тошкентда тақдим этади.

Маданий

20.02.2026, 11:45

Ким Чен Ин янги ҳарбий мақсадларни эълон қилди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин шу ой ўтадиган партия қурултойида янги ҳарбий ва қурилиш мақсадлари белгилаб берилишини маълум қилди. 

Жаҳон

20.02.2026, 11:06

«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Тожикистон» йўналиши бўйлаб илк юк поезди йўлга чиқди

Хитой ва Марказий Осиё ўртасида янги транспорт йўлаги иш бошлади. Унинг доирасида илк синовдаги юк поезди Ланьчжоудан Душанбе шаҳрига йўл олди.

Иқтисодиёт

20.02.2026, 10:10

“Ўзбекистон Ғазода мактаб ва шифохоналар қуришга тайёр” — Мирзиёев

Вашингтонда ўтган “Тинчлик кенгаши” саммитида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев минтақадаги гуманитар инқирозни бартараф этиш ва вайрон бўлган инфратузилмани тиклаш юзасидан муҳим баёнот билан чиқди.

Ўзбекистон

20.02.2026, 08:09

Трамп мусулмонларни Рамазон билан табриклади

АҚШ президенти бу ойни “руҳий янгиланиш, чуқур мулоҳаза ва Яратганнинг беҳисоб неъматларини қадрлаш учун мўътабар мавсум” дея таърифлади.

Жаҳон

19.02.2026, 17:00

Исроил 10 минг фаластинликка Ал-Ақсо масжидига киришга рухсат берди

Бунинг учун улар олдиндан махсус кунлик рухсатнома олиши шарт, дейилади Исроил мудофаа вазирлигининг баёнотида.

Жаҳон

19.02.2026, 16:29

Ижтимоий тармоқлар рейтинги: фойдаланувчилар сони ва жинс бўйича фарқлар

Дунёда тахминан 5,7 миллиард киши (аҳолининг 68 фоизи) ижтимоий тармоқлардан фойдаланади. YouTube эса турли авлодлар орасида энг оммабоп платформа бўлиб қолмоқда.

Жаҳон

19.02.2026, 15:10

Ўзбекистон – АҚШ: икки томонлама битимлар тўплами имзоланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтонга амалий ташрифи доирасида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими ва қўшма лойиҳалар тақдимотида иштирок этди.

Сиёсат

19.02.2026, 13:57

Рамазон мен учун муҳим ой - Нью-Йорк мэри

Шаҳарнинг илк мусулмон мэри Зохран Мамдани Рамазон ойи унинг ҳаётида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. 

Жаҳон

19.02.2026, 12:30

Давлат байроғидан фойдаланиш тартиби ўзгармоқда

Лойиҳада байроқни тескари осиш, унинг эстетик кўринишини бузиш, устига турли предмет қўйиш ёки рамзий мазмунини камситувчи ҳаракатлар тақиқланади.

Ўзбекистон

19.02.2026, 09:07