43 млрд сўмга яқин давлат харидлари бекор қилинди
Рақобат қўмитаси томонидан 43 млрд сўмга яқин давлат харидларида рақобатга зид ҳаракатлар аниқланиб, буюртмачилар томонидан бекор қилиниши таъминланди. Қўмита ахборот хизматида рақобатга зид ҳаракатлар аниқланган давлат харидлари вилоятлар кесимида бирма-бир қуйидагича қайд этиб ўтилган:
Иқтисодиёт
16.07.2025, 15:39
Улашиш:

Тошкент шаҳри
"Техник меъёрлаш институти", "Uzbekistan Airways" АЖ, "Xalq banki" АТБ, "Biznesni rivojlantirish banki" АТБ, “ФК Бунёдкор” МЧЖ, “Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги АТ маркази” каби ўндан ортиқ давлат буюртмачилари томонидан ўтказилган умумий бошланғич нархи 25 731,4 млн. сўм бўлган танлов (тендер) савдоларида рақобатга зид ҳолатлар кузатилди.
Андижон вилояти
Андижон вилояти Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази (11,0 млн сўм) томонидан "Чойшаб ва кўрпа хариди" бўйича ўтказилган танловда иштирокчилар нохолис баҳолангани аниқланган. Ўрганиш давомида танлов савдоси буюртмачи томонидан ихтиёрий равишда бекор қилинди.
Жиззах вилояти
Вилоят футбол академияси (1 760,0 млн сўм) томонидан “Аутсорсинг хизмати бўйича” ўтказилган танловда рақобатни чекловчи талаблар белгиланганлиги аниқланган. Қонунбузилиш ҳолатлари буюртмачи томонидан савдони бекор қилиш орқали ихтиёрий равишда бартараф этилганлиги боис қўзғатилган ишни қўриб чиқиш тугатилди.
Қашқадарё вилояти
Қамаши туман ободонлаштириш бошқармаси (1 148,0 млн сўм) томонидан "Автогрейдер хариди" бўйича ўтказилган танловда баҳолаш мезонлари йўқлиги ва иштирокчилар нохолис баҳоланганлиги ҳолатлари кузатилган. Ўрганиш давомида ушбу танлов буюртмачи томонидан ихтиёрий равишда бекор қилинишига эришилди.
Самарқанд вилояти
8 та давлат буюртмачилари (Пахтачи туман ободонлаштириш бошқармаси, "САМАРҚАНД AVTOMOBIL ZAVODI" МЧЖ, Нарпай туман ихтисослаштирилган мактаб, Самарқанд ҲУЖФК, Пахтачи туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими, "Ўзйўлкўприк" кластерининг Самарқанд филиали, "Озодлик" ДМ, Пахтачи туман 2-сон касб-ҳунар мактаби ва Булунғур туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими) томонидан ўтказилган 12,4 млрд сўмлик танловларда рақобат қонунчилигига зид ҳолатлар аниқланди. Ўрганиш давомида ушбу танлов савдолари буюртмачилар томонидан ихтиёрий равишда бекор қилиниб, қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этилишига эришилди.
Хоразм вилояти
Боғот туманидаги ихтисослаштирилган спорт мактаб-интернати (1 438,0 млн сўм), Урганч тумани ҳокимлиги (43,7 млн сўм) ва Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали (29,8 млн сўм) томонидан ўтказилган танловларда рақобат қонунчилигига зид ҳолатлар аниқланиб, ҳудудий бошқарманинг огоҳлантириш хатларига асосан ушбу танлов савдолари буюртмачилар томонидан ихтиёрий равишда бекор қилинишига эришилди.
Ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан мазкур буюртмачиларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, уларни кўриб чиқиш даврида буюртмачилар томонидан савдоларни бекор қилинишига эришилди.
Иқтисодиёт
16.07.2025, 15:39
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Давлат харидларининг электрон тизими ташкил этилади
Иқтисодиёт
04.08.2025, 19:14

Давлат харидларида “Business intelligence” ва “Risk management” тизимлари жорий этилади
Иқтисодиёт
31.07.2025, 16:38
машҳур янгиликлар

"Муфаса" Содиқовага 25 миллион сўм тўлайдиган бўлди
Ўзбекистон
21.07.2025, 11:41

Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда
Сиёсат
11.07.2025, 12:20

Толибоннинг Бадахшондаги ҳаракатлари унинг ташқи сиёсий тактикасининг бир қисмими?
Жаҳон
15.07.2025, 10:57

"Янги Ўзбекистон" боғига туташ кўча бир ойга ёпилди
Ўзбекистон
09.07.2025, 12:00

Ўз қизига жинсий зўравонлик қилган отага ҳукм ўқилди
Ўзбекистон
28.07.2025, 14:11

Хоразмда 2 нафар вояга етмаган қиз 7 қаватдан қулаб ҳалок бўлди
Ўзбекистон
09.07.2025, 00:36
сўнгги янгиликлар

Хитойда тарқалган безгак Ўзбекистон учун хавфлими? Расмий муносабат берилди
Ўзбекистон
06.08.2025, 21:30

Ўзбекистонда оқова сувларни қайта ишлашда Британия технологиялари жорий этилади
Ўзбекистон
06.08.2025, 20:27

I ярим йилликда 39 млрд сўм ижтимоий кешбэк қайтарилди
Иқтисодиёт
06.08.2025, 19:26

Сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқотлар минтақавий базаси кенгайтирилади
Фан-технология
06.08.2025, 18:24

Покистонда Ўзбекистон бўйлаб ўтувчи мотораллига старт берилди
Спорт
06.08.2025, 17:20

Драйвер лойиҳаларни амалга ошириш тартиби белгиланди
Иқтисодиёт
06.08.2025, 16:19

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ҳудудлари инфратузилмаси ривожлантирилади
Ўзбекистон
06.08.2025, 15:23

АҚШ Нетаньяҳунинг “Ғазони тўлиқ эгаллаш режаси” борасида сукут сақламоқда
Жаҳон
06.08.2025, 14:42

Қўй жон дардида, қассоб гўшт дардида: Тошкент вилоят ҳокимлилиги Чорвоқдаги курорт ҳақида баёнот берди
Иқтисодиёт
06.08.2025, 14:12

Ўзбекистонда қанча электромобиль рўйхатга олинган?
Иқтисодиёт
06.08.2025, 14:10

18 нафар боксчимиз қитъа биринчилигининг ярим финалида жанг қилади
Спорт
06.08.2025, 13:06

Маҳаллий бюджет харажатлари даромаддан ошиб кетди
Иқтисодиёт
06.08.2025, 12:02
машҳур янгиликлар

"Муфаса" Содиқовага 25 миллион сўм тўлайдиган бўлди
Ўзбекистон
21.07.2025, 11:41

Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда
Сиёсат
11.07.2025, 12:20

Толибоннинг Бадахшондаги ҳаракатлари унинг ташқи сиёсий тактикасининг бир қисмими?
Жаҳон
15.07.2025, 10:57

"Янги Ўзбекистон" боғига туташ кўча бир ойга ёпилди
Ўзбекистон
09.07.2025, 12:00

Ўз қизига жинсий зўравонлик қилган отага ҳукм ўқилди
Ўзбекистон
28.07.2025, 14:11

Хоразмда 2 нафар вояга етмаган қиз 7 қаватдан қулаб ҳалок бўлди
Ўзбекистон
09.07.2025, 00:36