Қўқонлик «табиб» яна судга тортилди
Қўқон шаҳрида яшовчи Иқбол Солиев халқ орасида «табиб» сифатида танилган вa ўзини «бионур» соҳиби деб атаб келган шахс сифатида яна жавобгарликка тортилди.
Ўзбекистон
16.12.2025, 14:27
Улашиш:

Бу ҳақда 16 декабрь куни Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, унинг фаолияти қонунийлиги ўрганилганида Иқбол Солиев 2020 йил август ойида солиқ органларида «Халқ табобати» фаолият тури бўйича рўйхатдан ўтгани аниқланган. Бироқ Ўзбекистон Халқ табобати ассоциацияси томонидан берилган гувоҳноманинг амал қилиш муддати 2024 йил декабрь ойида тугагани маълум бўлган.
Ушбу ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига юборилган. Суднинг 2025 йил 10 январдаги қарорига кўра, Иқбол Солиев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-5-моддаси 1-қисми (халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) билан айбдор деб топилиб, 7,5 миллион сўм миқдорида жаримага тортилган.
Шунингдек, унинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари фуқароларнинг эътирозига сабаб бўлгани инобатга олиниб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан расмий огоҳлантириш берилган.
Шунга қарамай, Иқбол Солиев ўз фаолиятини такроран давом эттириб, ижтимоий тармоқларда видеороликлар жойлаштириб келгани аниқланган. Шу муносабат билан 27 ноябрь куни Қўқон шаҳар ИИБ томонидан унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-5-моддаси 3-қисми — маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран ҳуқуқбузарлик содир этилгани бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилган.
Қонунчиликка кўра, халқ табобати тўғрисидаги қонун талабларини бир йил ичида такроран бузиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 30 бараваригача (8 миллион 240 минг сўмдан 12 миллион 360 минг сўмгача) жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосига сабаб бўлиши мумкин.
Ўзбекистон
16.12.2025, 14:27
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди
Ўзбекистон
12.03.2026, 10:46

ССВ: Сохта табибларга алданиб қолманг!
Ўзбекистон
08.08.2025, 12:35
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди
Маданий
16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади
Жаҳон
14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин
Ўзбекистон
13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
Жаҳон
13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
