Россиялик овчи нима асосга кўра Қизил китобга киритилган морхўрни овлади? Экология вазирлиги жавоб берди
Ижтимоий тармоқларда россиялик овчи томонидан Сурхондарёда Қизил китобга киритилган морхўрлар овлангани ҳақида хабар тарқалди.
Ўзбекистон
01.08.2025, 17:39
Улашиш:

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 2024 йилда Сурхондарё вилоятидаги ов қонунчиликда белгиланган тартибда, тегишли тўлов эвазига рухсатнома асосида амалга оширилганлигини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Қонунига кўра, Қизил китобга киритилган ёввойи ҳайвонлар сони Фанлар академияси мутахассислари томонидан доимий ҳисоблаб борилади ва уларнинг хулосасига асосан популяцияга таъсир қилмайдиган миқдорда овлаш учун рухсат берилади. Бунинг учун белгиланган тартибда тўлов ундирилади.
Хусусан, 2024 йилда морхўрларни овлаш учун ўрнатилган тартибда рухсат берилган ва 100 000 АҚШ доллари миқдорида тўлов ундирилган. Бу маблағлар табиатни муҳофаза қилиш, хусусан, браконерликка қарши самарали кураш олиб боришга йўналтирилган.
Таъкидлаш жоизки, “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга кўра, ҳар йили ёввойи ҳайвонларни тутиш учун квота белгиланади. Бунда ёввойи ҳайвонларнинг энг ёши каттаси, насл қолдириш давридан ўтган эркагини овлашга рухсат берилади ва жараён қатъий назорат остида амалга оширилади.
Маълумот учун, хорижий давлатларда ҳам айнан шундай тартиб жорий қилинган. Хусусан, Намибияда ўлжа ови йилига 3 млн доллардан кўп фойда келтиради. Бундан ташқари, очиқ маълумотларга кўра, ҳар йили Тожикистонда 10–16 бош морхўр, 100–115 бош архар, Мўғулистонда эса 90–100 бош архар, 50–60 бошгача хонгул овлашга рухсатномалар берилмоқда.
Ўзбекистон
01.08.2025, 17:39
Улашиш:
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
сўнгги янгиликлар

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди
Ўзбекистон
12.03.2026, 16:56

“Crocus City Hall” теракти: суд 15 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
Жаҳон
12.03.2026, 15:15

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди
Ўзбекистон
12.03.2026, 14:48

Исроилга қилинган ракета зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Жаҳон
12.03.2026, 12:31

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда
Жаҳон
12.03.2026, 11:38

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди
Ўзбекистон
12.03.2026, 10:46

Можтабо Хоманаий ким?
Жаҳон
12.03.2026, 09:50

Ўзбекистонда 1 ГВт қувватли узлуксиз “яшил” энергия лойиҳаси режалаштирилмоқда
Иқтисодиёт
12.03.2026, 08:35

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg
Жаҳон
11.03.2026, 16:58

8,5 миллиард “ёшли” янги “Медуза галактикаси” аниқланди
Фан-технология
11.03.2026, 15:05

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди
Жаҳон
11.03.2026, 14:17

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди
Жаҳон
11.03.2026, 11:48
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

