«Бу нарса тўхташи керак»: Саида Мирзиёева Қибрайдаги иссиқхонада экологик текширув ўтказди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 2 декабрь куни кечқурун экология бўйича махсус комиссия йиғилишида иштирок этгандан сўнг Тошкент вилоятининг Қибрай туманида ўтказилган экологик рейд тадбирларига қўшилди.

Фото: Кадр из видео

 Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Мирзиёевага кўра, рейд давомида тумандаги иссиқхоналардан бири текширилди. Ушбу иссиқхонада ҳар куни 150 килограммга яқин кўмир ёқилиши аниқланган ва бу ҳолат атроф-муҳитга жиддий зарар етказаётгани қайд этилди.

Рейд чоғида Президент администрацияси раҳбари иссиқхона эгаси билан суҳбатлашиб, экологик меъёрларга қатъий риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

«Бизга одамларнинг соғлиги жуда муҳим. Бу нарса тўхташи керак» деди у тадбиркор билан мулоқот чоғида.

Тадбиркор фильтр ўрнатиш ишлари ҳосил мавсумининг якунланиши туфайли кечикаётганини билдирди. Шундан сўнг Саида Мирзиёева вилоят ҳокими Зойир Мирзаевга мурожаат қилиб масалани тезкор ҳал этишни сўради.

Мирзаевнинг айтишича, тадбиркор учун берилган охирги муддат тугаш арафасида: «Эртага фильтр олиб келинади, сотиб олинади ва ўрнатилади».

Саида Мирзиёева тадбиркорларга зарур ёрдам кўрсатиш муҳим эканини таъкидлаб, зарурат бўлса субсидия бериш масаласини ҳам кўриб чиқиш лозимлигини қайд этди.

«Экологияга етказилаётган зарар моддий манфаат билан оқланмайди. Аҳоли соғлигига зарар ҳар қандай иқтисодий фойдадан устун» деди Мирзиёева.

Хабарга кўра, Экология қўмитасига бир кун ичида мазкур иссиқхонага замонавий фильтр ўрнатиш вазифаси юклатилди. Шунингдек, тадбиркорлар учун семинар-тренинг ва фильтрлар савдо-кўргазмаси ташкил этилиши белгилаб қўйилди.

мавзуга оид янгиликлар

Экорейдлар натижасида чиқинди ёқаётган корхоналар аниқланди

Текширув чоғида Зангиота туманида жойлашган ушбу объектда чиқиндиларни белгиланган тартибда қайта ишлаш ўрнига, уларни тўғридан-тўғри ёқиб юбораётгани маълум бўлди.

Ўзбекистон

27.11.2025, 16:20

Sea Breeze Uzbekistan ҳужжатлари экологик экспертизага тақдим этилмаган

Чорвоқ сув омбори бўйида барпо этилиши режалаштирилган Sea Breeze Uzbekistan умуммавсумий курортининг экологик лойиҳаси ҳали Давлат экологик экспертизаси марказига тақдим этилмагани айтилмоқда.

Ўзбекистон

26.01.2026, 17:12

Тошкентдаги экологик хавфли 87 та корхона шаҳар ташқарисига кўчирилади

Бу, айниқса, Тошкент ва Нукус шаҳарлари, шунингдек, вилоят марказларида жойлашган асбест ва цемент саноати, чарм-пойабзал, паррандачилик, қора ва рангли металлургия каби энергия талабчан тармоқларда фаолият юритаётган корхоналарга тааллуқлидир.

Ўзбекистон

19.01.2026, 13:20

«Экостикер» тизими: 2026 йилдан жарималар қўлланилмайди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар ва айрим ОАВларда 2026 йилдан бошлаб «экологик ҳудуд»га кирувчи қизил ва сариқ тоифадаги автомобиллар жаримага тортилади, деган мазмундаги нотўғри хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон

26.12.2025, 10:13

Саида Мирзиёева: «Болаларимиз ўз тилида, замонавий мультфильмларни кўриб улғайиши жуда муҳим»

Унинг ёзишича, премьера намойиши ўтказилган залда 2000 нафар болажон жам бўлган. Болаларнинг қувончи, ҳайрати ва самимий кулгиси мультфильм улар қалбидан жой олганини яққол намоён этган. 

Маданий

20.12.2025, 15:07

Эко-стикерлар учун қанча миқдорда тўлов қилинади?

Транспорт воситаларини экологик тоифа ва синфларга ажратиш ҳамда шу асосда эко-стикерлар бериш тартиби белгиланди. 

Ўзбекистон

20.12.2025, 10:22

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишнинг иккинчи босқичи бошланади

Ўзбекистонда аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг иккинчи босқичи 4 февралдан 28 февралгача ўтказилади. Бу босқич онлайн рўйхатдан ўта олмаган ёки анкета тўлдиришда хатоларга йўл қўйган фуқаролар учун ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон

04.02.2026, 16:46

АҚШ Марказий Осиё билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус элчиси Серхио Гор АҚШнинг бу минтақадаги иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш ниятини маълум қилди.

Иқтисодиёт

04.02.2026, 16:05

Японияда кучли бўрон оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

20 январдан бошлаб ёғган ёмғир ва қор оқибатида 100дан ортиқ одамлар жабрланди. Қарийб икки метрли қор тўпламини тозалашда ҳукуматнинг ҳимоя кучлари ёрдам бермоқда.

Жаҳон

04.02.2026, 15:26

Норвегия монархияни сақлаб қолди

Норвегия парламенти мамлакатда монархия бошқарув шаклини сақлаб қолишга қарор қилди. Сешанба куни бўлиб ўтган овоз беришда депутатларнинг катта қисми қироллик тизими тарафдори бўлди.

Жаҳон

04.02.2026, 12:33

Ўзбекистонда урбанизация пойгаси: 2026 йилда 140 минг хонадон учун уй қурилади

Ўзбекистон ўз тарихидаги энг йирик қурилиш ва урбанизация ислоҳотлари остонасида турибди. 2040 йилгача уй-ўй қурилиши икки барабар ошиб кетади! Реновация улуши 60%га чиқади, тадбиркорлар учун "қурилишга тайёр ер" тизими жорий этилади.

Иқтисодиёт

04.02.2026, 12:07

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда 15 миллион фуқаронинг шахсий маълумотлари “Dark Web”га чиқиб кетгани ва аҳолини рўйхатга олиш платформаси — Stat.uz киберҳужумга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон

04.02.2026, 09:52

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар

Юзлаб болалар ва аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда айбланган марҳум миллиардер Жеффри Эпштейн сўнгги кунларда яна жаҳон ахборот макони марказида турибди.

Жаҳон

03.02.2026, 16:44

Тошкентда маст ҳолатда операция қилган сохта жарроҳларга ҳукм ўқилди

Тошкентда тиббий маълумотга эга бўлмаган эр-хотин маст ҳолатда пластик операциялар ўтказиб, бир неча аёлнинг соғлиғига оғир ва қайтариб бўлмас зарар етказган. Судда маълум бўлишича, ноқонуний “клиника” ертўлада ташкил этилган, амалиётлар эса энг арзон материаллар билан амалга оширилган.

Ўзбекистон

03.02.2026, 15:36

15 млн ўзбекистонликнинг шахсий маълумотлари сиздирилгани ростми?

Маълум қилинишича, сиздирилган базада фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи маълумотлар, шунингдек, бошқа шахсий ахборотлар бўлиши мумкин.

Ўзбекистон

03.02.2026, 14:36

ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилганлар учун махсус QR-код: у нима ва қандай ишлайди?

2026 йилдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар махсус QR-кодга эга бўлишлари шарт.

Ўзбекистон

03.02.2026, 12:06

Тошкентда банк ходими 120 минг доллар кредит маблағини қиморга тикди

Яшнобод туманидаги банк филиали бўлим бошлиғи жиноий шериклари билан тил бириктириб, қалбаки ҳужжатлар орқали кредит маблағларини қимор ўйинларига сарфлаган.

Ўзбекистон

03.02.2026, 09:37

Group photo of women journalists and diplomatic representatives

Журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларига эътироф — Paradigma Media 8 нафар фаолни эътироф этди

«PARADIGMA MEDIA» 2025 йил давомида ўзбек медиасида юз берган муҳим воқеаларни таҳлил қилган ҳолда, ўзбек журналистикаси ва медиа соҳасининг ривожига салмоқли ҳисса қўшаётган журналистлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини эътироф этди. Таҳририят томонидан 2025 йил давомида ўзбек медиасида юз берган муҳим жараёнлар таҳлил қилиниб, журналистика ва медиа соҳаси ривожига салмоқли ҳисса қўшган журналистлар ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари эътироф этилди.Тадбир 31.01.2026 йил куни «Paradigma Media» тақдимоти доирасида ўтказилди.

Маданий

02.02.2026, 19:18