Салим Абдувалиев 6 йилга қамалди

2024-йил 19-март куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида  Салим Абдувалиев (1950-йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, жамоатчилик асосида Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари ва Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси лавозимларида ишлаган, нафақахўр, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақида UzA.uz хабар бермоқда.

Улашиш:

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ  С.Абдувалиев Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли жиноий жавобгарликдан озод этилиб, жиноят ишининг шу қисми Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси (айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) 1-қисми 1-бандига асосан тугатилди.

С.Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор, деб топилиб, унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўтаттирилиш белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

мавзуга оид янгиликлар

Ижро иши бўйича кафолат маблағлари институти жорий этилмоқда

Ўзбекистонда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунга янги механизм — ижро иши бўйича кафолат маблағлари институти киритилди.

Ўзбекистон

28.08.2025, 21:20

Mubashshir Ahmad sud ishi birinchisi oʻtdi, keyingisi kuzga qoldirildi

Мубашшир Аҳмад суд иши биринчиси ўтди, кейингиси кузга қолдирилди

Бугун, 19 август куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судида диний уламо Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) суди бўлиб ўтди. Суд иши айрим гувоҳларнинг судга келмаганлиги учун 8 сентябрга қолдирилди. Бу ҳақда PARADIGMA.UZ журналисти хабар қилди.

Ўзбекистон

19.08.2025, 18:40

Oʻqituvchilar yana vazirlikni sudga berishdi

Ўқитувчилар яна вазирликни судга беришди

9 нафар ўқитувчи Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигини судга берди. PARADIGMA.UZ  Судга киритилган ҳужжат билан танишди.

Таълим

19.08.2025, 16:57

Sherzodxon Qudratxoʻjani natsizmda ayblagan bloger jarimaga tortildi

Шерзодхон Қудратхўжани нацизмда айблаган блогер жаримага тортилди

Кеча, 12 август куни Учтепа тумани Жиноят ишлари бўйича суди блогер ва юрист Азиз Ҳакимовга нисбатан маъмурий иш бўйича қарор чиқарди.

Ўзбекистон

13.08.2025, 11:05

Tramp "The Wall Street Jurnali"dan 10 mln dollar undirish uchun sudga berdi

Трамп "The Wall Street Журнали"дан 10 млн доллар ундириш учун судга берди

АҚШ президенти Доналд Трамп "The Wall Street Jurnal" газетасининг Жеффрей Epstein ҳақида ёзган мақоласи ортидан, нашр эгаси Руперт Мурдоч ва Dow Jones компаниясига қарши 10 миллиард долларлик даъво аризаси билан чиқди. Бу ҳақда BBC хабар қилди.

Жаҳон

19.07.2025, 13:59

Oʻqituvchilar birgalikda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligini sudga berdi

Ўқитувчилар биргаликда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди

Аттестация жараёнларидан норози бир гуруҳ ўқитувчилар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди. Улар аттестация имтиҳонларини қайта ўтказиш мажбуриятини юклаш, маънавий зиён ва вакил харажатларини ундириш юзасидан судга даъво аризаси киритди. Бу ҳақда "Халқ таълим инфо" хабар берди.

Таълим

05.07.2025, 12:55

сўнгги янгиликлар

Лазизбек Мулложонов WBC камари учун жанг қилади

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Лазизбек Мулложонов навбатдаги жангини WBC камари учун ўтказади. 

Спорт

09.10.2025, 20:13

Ёшларга тил ўрганиши учун субсидия ажратилади

Ҳукумат қарори билан “Ёшларнинг ўқув марказларида хорижий тилларни ўқиш харажатлари бир қисми учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Таълим

09.10.2025, 19:11

Россия армиясига 25 минггача кубалик кўнгиллилар қўшилиши кутилмоқда

Яқин вақт ичида 25 минггача кубалик кўнгилли аскарлар Россия армияси сафига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Forbes Украина расмийлари маълумотларига таяниб хабар берди. Ушбу режа амалга ошса, кубаликлар жанг майдонларидаги энг йирик хорижий контингентга айланади. Айни вақтда, АҚШ Давлат департаменти ҳужжатига кўра, 1 мингдан 5 минггача кубалик Украинада жанг қилмоқда. 

Жаҳон

09.10.2025, 18:07

Ғазога зарбаларни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга қарамай Исроил ҳужумларни давом эттирди

Исроил армияси Ғазо секторига ҳужумларни тўхтатиш ҳақидаги келишувга қарамасдан, ҳаводан ва артиллерия орқали ҳужумларни давом эттирди.

Жаҳон

09.10.2025, 17:08

Германияда Temu’га нисбатан тергов бошланди

Ҳозирги вақтда Хитой компаниясининг Германияда 19,3 миллион фаол фойдаланувчиси мавжуд.

Жаҳон

09.10.2025, 16:05

Ўзбекистон президенти Тожикистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон пезиденти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан бугун амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Давлат раҳбари 9-10 октябрь кунлари Душанбеда бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Россия" форматидаги иккинчи саммит ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Сиёсат

09.10.2025, 15:10

Samarqanddagi xorijiy korxona tabiatga 7 milliard soʻm zarar yetkazdi

Самарқанддаги хорижий корхона табиатга 7 миллиард сўм зарар етказди

Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги 11,3 гектар майдондаги лёссимон жинсларни ноқонуний қазиб олаётгани аниқланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар қилди.

Ўзбекистон

09.10.2025, 15:09

Паралимпия терма жамоаларини шакллантириш тартиби белгиланди

Ҳукуматнинг 2025 йил 8 октябрдаги 630-сон қарори билан “Паралимпия спорт турлари бўйича спорт терма жамоаларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Спорт

09.10.2025, 14:24

Zelenskiy Rossiyaga qarshi operatsiyani maʼqulladi

Зеленский Россияга қарши операцияни маъқуллади

Украина президенти Володимир Зеленский мамлакат Хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Малюкнинг Россияга қарши операция режасини маъқуллади. Бу ҳақда у ўзининг Telegram саҳифасида маълум қилди.

Жаҳон

09.10.2025, 14:00

ДХХ: Тошкент вилоятида прокуратура ходимлари 25 минг доллар билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) томонидан давлат тузилмаларидаги коррупция ҳолатларига қарши кураш доирасида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон

09.10.2025, 13:21

Ҳукумат: Исроил 4 кунда Ғазода 118 фаластинликни ўлдирди

Исроил армияси АҚШ президенти Дональд Трамп ва халқаро ҳамжамиятнинг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириқларига қарамасдан, 4–7 октябрь кунлари Ғазо секторига 230 дан ортиқ зарба берди.

Жаҳон

09.10.2025, 12:05

Isroil HAMAS bilan kelishuvga erishdi

Исроил ҲАМАС билан келишувга эришди

Исроил ва ҲАМАС тинчлик режасининг биринчи босқичини имзолади — унга кўра, барча гаровдагилар озод қилинади ва Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) келишилган чизиққача чекинади. 

Жаҳон

09.10.2025, 11:30