updated: 22.03.2026, 03:09

Ҳукумат: Исроил 4 кунда Ғазода 118 фаластинликни ўлдирди

Исроил армияси АҚШ президенти Дональд Трамп ва халқаро ҳамжамиятнинг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириқларига қарамасдан, 4–7 октябрь кунлари Ғазо секторига 230 дан ортиқ зарба берди.

Жаҳон

09.10.2025, 12:05

Улашиш:

Ҳукумат: Исроил 4 кунда Ғазода 118 фаластинликни ўлдирди

Натижада аёллар ва болаларни ҳам ўз ичига олган 118 фаластинлик ҳалок бўлди.

Ғазо ҳукумати маълумотига кўра, қурбонлардан 72 нафари шаҳар маркази — Ғазо шаҳрида яшаган. Баёнотда таъкидланишича, Исроил халқаро чақириқларни инкор этиб, аҳолига қарши геноцид ва нишонли ҳужумларни давом эттирмоқда.

Ғазо маъмурияти бу жиноятлар учун Исроилни тўлиқ жавобгар деб ҳисоблаб, АҚШ ва жаҳон ҳамжамиятини зудлик билан таъсирчан чоралар кўришга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп 29 сентябр куни Ғазодаги геноцидни тўхтатишга қаратилган 20 банддан иборат режани тақдим этган эди. Унда Исроил асирларини озод этиш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифлар илгари сурилган.

Шунга қарамасдан, Исроил ҳозиргача ҳужумларни тўхтатгани йўқ. 2023 йил 8 октябрдан буён Ғазодаги геноцид натижасида 67 мингдан зиёд фаластинлик, жумладан 20 минг бола ва 10 мингдан ортиқ аёл ҳалок бўлган.

мавзуга оид янгиликлар

Исроил ҳар куни Ғазода ўртача 92 нафар фаластинликни, жумладан 27 нафар болани ўлдирмоқда

Исроил армиясининг Ғазо секторига қарши ҳужумлари натижасида ҳар куни камида 53 оиладан икки киши ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

07.10.2025, 12:44

Ғазога қилинган ҳужумларда ҳалок бўлганлар сони 66 минг нафардан ошди

Исроил ҳужумлари натижасида сўнгги бир кунда 370 дан зиёд яраланганлар шифохоналарга етказилди. 79 нафар киши ҳалок бўлди.

Жаҳон

29.09.2025, 19:02

Ғазоликлар яна хавф остида: Исроил ёрдам ташкилотлари фаолиятини чекламоқчи

Исроил ҳукумати 1 март куни урушдан вайрон бўлган Ғазо, босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги 37 та ёрдам гуруҳи фаолиятини тақиқлашини айтди.

Жаҳон

26.02.2026, 10:29

Ғазодаги урушда 500 дан ортиқ Марказий Осиё фуқаролари иштирок этган

Ғазо секторидаги урушда 50 мингдан ортиқ хорижлик иштирок этган. Уларнинг 500 дан ортиғини Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари ташкил этади. 

Жаҳон

23.02.2026, 09:15

Исроил 10 минг фаластинликка Ал-Ақсо масжидига киришга рухсат берди

Бунинг учун улар олдиндан махсус кунлик рухсатнома олиши шарт, дейилади Исроил мудофаа вазирлигининг баёнотида.

Жаҳон

19.02.2026, 16:29

Исроил Ғазода мажбурий эвакуацияни бошлади

Исроил армияси октябрь ойида эълон қилинган сулҳдан бери биринчи марта Ғазо сектори жанубида фаластинлик оилаларни мажбурий кўчиришга буйруқ берди.

Жаҳон

22.01.2026, 12:35

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45