Самарқандда замонавий автовокзал фойдаланишга топширилди

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 12 миллион АҚШдоллари миқдорида маблағ йўналтирилди.

Улашиш:

Самарқанд шаҳрининг Чўпон-ота ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган янги Самарқанд автовокзалининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев, соҳа мутахассислари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Меҳмонлар автовокзалда йўловчилар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 12 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилди. Янги автовокзал замонавий архитектура, энергия тежамкор ечимлар ва хавфсизлик стандартлари асосида қурилди.

Бу ерда йўловчилар учун барча қулайликлар яратилди. Кенг ва ёруғ кутиш зали, она ва бола хонаси, болалар майдончаси, тиббиёт хонаси, электрон таблолар орқали қатновлар жадвалини кўрсатиш, имконияти чекланган фуқаролар учун махсус пандуслар ва йўлаклар, автобус, микроавтобус ва йўналишсиз таксилар учун алоҳида кутиш майдонлари, ҳайдовчилар дам олиш хонаси, автотранспортни техник кўрикдан ўтказиш хизмати, 24 соат ишловчи видеокузатув тизими шулар жумласидандир.

Автовокзал нафақат транспорт маркази, балки кенг кўламли хизмат кўрсатиш ва савдо ҳудуди сифатида ҳам фаолият юритади. Бу ерда 120 та савдо дўкони, 3 та замонавий ресторан, 14 та сервис шохобчаси, 1 та автосалон, 2 та меҳмонхона жойлашган. Янги автовокзалнинг ишга туширилиши натижасида 300 нафар аҳоли учун доимий иш ўрни яратилди.

Автовокзал бир вақтнинг ўзида 100 та автобус, 150 та микроавтобус ва 300 та енгил автомобилни қабул қилишга мўлжалланган. Автовокзалдан Тошкент, Жиззах вилоятларига автобуслар ҳаракати амалга оширилмоқда. Шунингдек, Тошкент шаҳридан Бухоро, Навоий, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларига қатновчи автобуслар ҳам мазкур автовокзал орқали ҳаракатни давом эттирмоқда.

Автовокзал очилиш маросимида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев сўзга чиқиб, лойиҳанинг амалга оширилиши вилоятда транспорт хизматлари сифатини янги босқичга олиб чиқиши, шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро қатновларнинг самарадорлигини ошириши ҳамда аҳолининг вақт ва харажатларини тежашга хизмат қилишини таъкидлади.

Самарқанд автовокзали келгусида нафақат республика ичида, балки халқаро йўналишларда ҳам муҳим транспорт марказига айланиши кутилмоқда. Бу эса Самарқанд шаҳрининг логистика, транспорт ва сайёҳлик салоҳиятини янада оширади.

Ўзбекистон

07.08.2025, 10:02

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01

Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади

Шаҳар чорраҳалари ягона сунъий интеллектли тизимга уланиб, транспорт оқимини самарали тартибга солиш ва тирбандликларни камайтириш имкони пайдо бўлади. 

Ўзбекистон

13.03.2026, 10:23

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди

ЖИБ Миробод тумани суди судьяси М. Ахмедов Абдурахмон Ташановга нисбатан Республика Ҳарбий прокурори томонидан қўзғатилган маъмурий иш материалларини рад этди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 16:56