updated: 22.03.2026, 11:38

Грузия Бош вазири нега Ўзбекистонга келмоқда?

Жорий йилнинг 4-5 март кунлари Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзе расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумат порталида маълум қилинди.

Грузия Бош вазири нега Ўзбекистонга келмоқда?

REUTERS/ David Mdzinarishvili

Қайд этилишича, ташриф дастури давомида қатор икки томонлама учрашувлар ва ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишини ўтказиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва бошқалар ўрин олган. 

Бош вазирнинг Ўзбекистонга келиши арафасида Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Қ. Юлдашев бошчилигидаги делегациянинг расмий ташриф билан Грузияга борди. 

Делегация у ерда Грузия Атроф-муҳит ва қишлоқ хўжалиги вазири Д. Сонгулашвили, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот маркази, Виночилик миллий агентлиги, Чой ва Фундук етиштирувчилар уюшмалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказган.

"Шунингдек, ташриф доирасида кенгайтирилган музокаралар ўтказилиб, узумчилик, виночилик, ипакчилик, зайтун ва фундук плантацияларини ташкил этиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалалари муҳокама этилди", дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати томонидан берилган хабарда.

Қўшимча қилинишича, ташриф якунида икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бир қатор келишувларга эришилган.

мавзуга оид янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзега қўнғироқ қилди

Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе билан телефон орқали мулоқот қилди. Томонлар савдо, саноат ва транспорт соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Ўзбекистон

26.09.2026, 10:48

Шавкат Мирзиёев Грузиянинг “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди

Грузия Президенти Михаил Кавелашвили Ўзбекистон – Грузия кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун Шавкат Мирзиёевга ушбу мукофотни топширди.

Ўзбекистон

03.07.2026, 08:52

British Prime Minister Keir Starmer announces his resignation outside 10 Downing Street on Monday. (REUTERS / REUTERS)

Стармер кетди. Британия яна бош вазир излаяпти

Душанба куни эрталаб Кир Стармер Даунинг-стритдаги машҳур қора эшик олдига чиқди – ва истеъфосини эълон қилди. Овози бир-икки маротаба қалтиради. "Парламент фракциям берган жавобни эшитдим ва уни муносиб қабул қиляпман" – деди у ва ҳаммаси шу билан тугади.

Жаҳон

22.06.2026, 19:58

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Қозоғистонда денгизда оқиб кетган сўнгги аскарлар жасади топилди

Каспий денгизида 24-сентябрь куни юз берган фожиа вақтида бедарак йўқолган яна икки қозоғистонлик ҳарбийнинг жасади топилди.

Жаҳон

26.09.2026, 13:30

Тошкентда халқаро молия маркази қурилaди: Саида Мирзиёева Нью-Йоркда «BlackRock» раҳбарияти билан учрашди

АҚШ ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги қўшма давра суҳбатида эса Ўзбекистон ва минтақанинг яқин ўн йилликларга мўлжалланган ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Иқтисодиёт

26.09.2026, 11:25

Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзега қўнғироқ қилди

Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе билан телефон орқали мулоқот қилди. Томонлар савдо, саноат ва транспорт соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Ўзбекистон

26.09.2026, 10:48

Тошкентда 30 сентябрь куни Европа Иттифоқининг икки тадбири бўлиб ўтади

30 сентябрь куни Тошкентда Транскаспий транспорт йўлаги конференцияси ва Европа тиллари куни ўтказилади. Журналистлар тадбирларни ёритишга таклиф этилмоқда

Ўзбекистон

26.09.2026, 10:08

Ўзбекистон шахмат Олимпиадасида яна пешқадам бўлди

Ўзбекистон шахмат терма жамоаси Олимпиаданинг 9-турида АҚШни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этиб, 16 очко билан турнир пешқадамлигига қайтди.

Спорт

26.09.2026, 09:41

Жуд Беллингем иккинчи бор Англиянинг йил футболчиси бўлди

«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем иккинчи йил кетма-кет Англия терма жамоасининг йил футболчиси деб топилди.

Спорт

25.09.2026, 17:31

Оққўрғон тумани прокурори ёрдамчиси 12 минг доллар талаб қилиб, 4700 доллар олаётганда ушланди

Оққўрғон тумани прокурори ёрдамчиси фуқародан 600 млн сўмлик кредит ва автомобиль масаласини ҳал қилиш учун 12 минг доллар талаб қилгани айтилмоқда.

Ўзбекистон

25.09.2026, 15:47

Қозоғистонда 25 сентябрь — миллий мотам куни деб эълон қилинди

Қозоғистонда Каспий денгизидаги ҳарбий машғулотлар вақтида 12 нафар ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлиши муносабати билан 25 сентябрь умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.

Жаҳон

25.09.2026, 14:57

Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди

Ғазодаги геноцид айбловларини рад этган Исроил бош вазири минбардан туриб яна кимларни «тиран» деб атади? 

Жаҳон

25.09.2026, 11:36

ЙПХ ходимини обрўсизлантиришга қаратилган видео тарқатган фуқаро 10 суткага қамалди

Қашқадарё вилоятида йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходимининг хизмат фаолиятига оид видеони ижтимоий тармоқда обрўсизлантириш мақсадида тарқатган фуқарога нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ўзбекистон

25.09.2026, 11:35

«Усмонов ва Фридмандан санкцияларни олиб ташлаш шармандалик»: Украина расмийлари муносабати

Украина ва Европанинг айрим расмийлари россиялик миллиардерларга қарши чекловлар бекор қилинганини қоралади. Аксарият давлат Усмоновга миллий санкция қўлламоқчи.

Ўзбекистон

25.09.2026, 08:48

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди

Ҳарбий суд Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарди: раҳбар 10 йил 6 ойга, журналист эса 4 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Ёпиқ суд мажлиси тафсилотлари.

Ўзбекистон

25.09.2026, 08:38

Шомуродовнинг дубли: Ўзбекистон Фарғонада Эрон устидан 3:1 ҳисобида енгди

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатидан кейинги илк ўйинида Эрон жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўртоқлик учрашуви 24 сентябрь куни Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтди.

Спорт

25.09.2026, 08:36

Қозоғистонда 19 нафар ҳарбий денгизга оқиб кетди: 9 киши ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида Каспий денгизида ўтказилаётган ҳарбий машғулотлар вақтида 19 нафар ҳарбий хизматчини тўлқин денгизга оқизиб кетди. Ҳозиргача 9 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани тасдиқланган.

Жаҳон

24.09.2026, 17:32

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди

Шифокорлар томонидан зарур тиббий муолажалар кўрсатилганига қарамай, аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. 

Ўзбекистон

24.09.2026, 16:53

Алишер Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқарилди

Европа Иттифоқи Алишер Усмонов ва Михаил Фридманни санкциялар рўйхатидан чиқарди. Қолган 3 мингга яқин шахс ва ташкилотга нисбатан чекловлар эса олти ой ўрнига уч йилга узайтирилди. 

Сиёсат

24.09.2026, 14:07

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?

Президентнинг 2025 йил март ойидаги фармони билан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш киритилди.

Таълим

24.09.2026, 12:16

Ҳиндистон мактаблар атрофида фастфуд савдосини чекламоқчи

Ҳиндистон мактаблардан 50 метр радиусда таркибида ёғ, туз ва шакар миқдори юқори бўлган маҳсулотлар савдоси ва рекламасини чеклашни режалаштирмоқда.

Жаҳон

24.09.2026, 11:32

“Бизга ҳар бир давлатнинг овози эшитиладиган БМТ керак” — Саида Мирзиёева

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси доирасида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ўзбекистон номидан олий минбардан нутқ сўзлади.

Ўзбекистон

24.09.2026, 11:29

Пезешкиан БМТ минбарида: «Эрон терроризм қурбони»

Эрон президенти Масуд Пезешкиан БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаб, мамлакатнинг ядровий дастури, Ҳурмуз бўғози ва АҚШ билан музокараларга муносабати ҳақида баёнот берди.

Жаҳон

24.09.2026, 10:26

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →