Украинанинг Эрон кемасига ҳужуми жавобсиз қолмайди – Аббос Ароқчи
Эрон ва Украина ўртасидаги муносабатлар 2022 йилдан буён кескинлашган. Бунга Эрон Россияга Shahed дронларини етказиб бергани сабаб бўлган.
Сиёсат
27.07.2026, 09:50
Улашиш:

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи 26 июл куни Украинанинг Эрон савдо кемасига қилган ҳужуми жавобсиз қолмаслигини айтди.
Эроннинг маълум қилишича, Каспий денгизидаги ҳужум оқибатида юз берган портлашда бир денгизчи ҳалок бўлиб, бир киши жароҳатланган.
Ароқчи бу фикрларни Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Кая Каллас ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон суҳбатларида билдирганини Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган баёнотда Лавров ҳужумда денгизчининг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Лавровнинг қайд этишича, Ароқчи кема ўз сафарини бошлаган Россиянинг Астрахан вилояти маҳаллий ҳукуматига экипажга кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирган ва “Киев режимининг бундай саргузаштларига чек қўйиш зарурлигини” таъкидлаган.
Шунингдек, баёнотда Ароқчининг Лавровга “Яқин Шарқдаги кескинликни юмшатишга қаратилган дипломатик саъй-ҳаракатлар давом этаётгани” ҳақида маълумот бергани айтилади.
Зеленский нима деди?
Ушбу ҳодиса Украина президенти Володимир Зеленский Х ижтимоий тармоғида узоқ масофали зарбалар натижасида Каспий денгизида муҳим натижалар қўлга киритилганини ёзганидан сўнг юз берди.
Унинг айтишича, Украина кучлари Эрон иштирокидаги ҳарбий юк ташишда фойдаланилган кемалар ҳамда битта ҳарбий кемага зарба берган. Бироқ Зеленский Теҳрон тилга олган савдо кемасини нишонлардан бири сифатида тилга олмади.
Шунингдек, Зеленский Россияни Эронга Форс кўрфази давлатлари ва АҚШнинг ҳарбий объектларига оид сунъий йўлдош тасвирларини узатишда айблади. Унинг сўзларига кўра, 19–20 июл кунлари Баҳрайн, Иордания ва Қувайтдаги авиабазалар кузатилган.
Эрон ва Украина ўртасидаги зиддият
Эрон ва Украина ўртасидаги муносабатлар 2022 йилдан буён кескинлашган. Бунга Эрон Россияга Шаҳед дронларини етказиб бергани сабаб бўлган. Москва ушбу дронлардан Украина шаҳарларига минглаб ҳужумлар уюштиришда қўллаган.
Киев маълумотларига кўра, Россия босқини бошланганидан бери Украина ҳаво мудофааси 44 мингдан ортиқ Эрон лойиҳасидаги дронни уриб туширган.
Украина, шунингдек, АҚШ–Эрон уруши вақтида Эрон ҳужумларига учраган Форс кўрфази давлатларига ўзининг дронларга қарши технологиялари ва тажрибасини тақдим қилган, хусусан, Қатар, БАА, Саудия Арабистони ва Қувайтга дронларга қарши кураш бўйича мутахассисларни юборган.
Сиёсат
27.07.2026, 09:50
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Зеленскийнинг таклифи Путинга етказилди – Кремл
Жаҳон
05.06.2026, 16:01

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди
Жаҳон
03.11.2026, 09:49

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади
Ўзбекистон
09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
