updated: 22.03.2026, 03:43

Европа Иттифоқи Марказий Осиёда инсон ҳуқуқларини биринчи ва муҳим ўринга чиқариши лозим — HRW

"Human Rights Watch" ташкилоти инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигига аҳамият берилмас экан, янги ҳамкорликлар барқарор бўлмаслигини ва Европа Иттифоқининг (ЙИ) манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилинмаслигини айтмоқда. Бу ҳақда "The Guardian" нашри маълум қилди

Сиёсат

08.04.2025, 15:03

Улашиш:

Markaziy Osiyo davlatlari va Yevropa kengashi va Yevropa komissiyasi prezidentlari

Геосиёсий иттифоқлар ўзгариб, фойдали қазилмаларга бўлган рақобат кучайиб бораётган бир пайтда инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ЙИни бу масалани эътибордан четда қолдирмасликка чақирмоқда. ЙИ расмийларидан бири буни Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлашга ва ташқи сиёсатни диверсификация қилишга ёрдам беришини айтиб, бу саммитни "тараққиёт саммити" деб атади.

 

Мақолада ёзилишича, Европа парламенти Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Россияга қарши ғарб санкцияларини четлаб ўтишда эҳтимолий марказларга айланиши мумкинлигидан хавотирдалигини айтган.

"Инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигига аҳамият берилмас экан, янги ҳамкорликлар барқарор бўлмайди ва Европа Иттифоқининг манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилолмайди", дейди "Human Rights Watch" ташкилотидан Искра Кирова.

Искра Кированинг сўзларига кўра, ЙИ ўз таъсир кучидан етарлича ишончли тарзда фойдаланмаяпти. У Қирғизистон ЙИ билан 2023 йил июнь ойида савдо ва ҳамкорлик битимини имзолаганини қоралаган. Негаки, ўша вақтда Бишкек Россия услубида «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонунни қабул қилган. Бу чет элдан молиявий ёрдам олаётган ННТларга шундай тамға беришини англатади. HRW ташкилот вакили буни фуқаролик жамиятига совуқ таъсир кўрсатган қадам дея баҳоламоқда.

 

"Бир пайтлар Россиянинг яқин иттифоқчиларидан бири бўлган Қозоғистон Украинага гуманитар ёрдам юбориб, Владимир Зеленский билан алоқа ўрнатган ва Россиянинг ҳарбий тарғиботини мамлакатда тақиқланган.

Шундай бўлса-да, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон яқинда БМТ Бош ассамблеясида Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал қилишга ундовчи резолюцияда бетараф қолди", дейилади мақолада.

Таъкидланишича, томонлар Транс-Каспий транспорт йўлаги деб номланган лойиҳа орқали транспорт алоқаларини яхшилашга ваъда берган.

Шунингдек, Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги қуруқлик йўлини 15 кундан кўп бўлмаган ҳолатга келтирилиши мақсад қилинган. Бу қарорга сабаб ЙИ ва Марказий Осиё республикалари ўртасидаги алоқалар Россиянинг Украинага бостириб киришидан сўнг кучайган.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонлик ёзувчи Ҳамид Исмоилов 2026 йилги Нобель мукофотининг номзодлар рўйхатига кирди

Рўйхатда Исмоиловдан ташқари, Ҳаруки Мураками, Маргарет Этвуд, Салмон Рушди, Девид Гроссман, Жоан Роулинг, Стивен Кинг каби жаҳонга машҳур муаллифлар ҳам бор. 

Жаҳон

30.09.2026, 17:22

Бугун иш вақти 1 соатга қисқаради, ойлик эса байрамдан олдин тўланиши шарт

Бугун – 30 сентябр, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафаси. Шу сабабли ходимларнинг иш куни камида 1 соатга қисқартирилади.

Ўзбекистон

30.09.2026, 15:28

Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар

Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда педагогларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг даромадини ошириш ва касбий ривожланиши учун янги чораларни эълон қилди.

Ўзбекистон

30.09.2026, 15:22

АҚШ Ироқдаги 23 йиллик ҳарбий иштирокини якунлади

АҚШ ва унинг коалициядаги ҳамкорлари Ироқда «Қатъий ирода» операциясини расман якунлаб, ҳарбий куч ва техникаларини мамлакатдан олиб чиқди.

Жаҳон

30.09.2026, 15:13

Россиядан 1 миллион рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқилмайди

Россия фуқароларига Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа қатор давлатларга 1 миллион рублдан ортиқ нақд Россия валютасини олиб чиқиш тақиқланди.

Иқтисодиёт

30.09.2026, 14:58

Хитой Тайванни Иккинчи жаҳон уруши тарихини бузиб талқин қилишда айблади

Хитой Тайванни Пекиннинг Иккинчи жаҳон уруши тарихига оид талқинини танқид қилгани учун «қаҳрамонлар хотирасини таҳқирлаш»да айблади.

Жаҳон

30.09.2026, 12:18

Россиянинг Киевга ҳаво ҳужумларида уч киши ҳалок бўлди

Киев ва унинг атрофига Россиянинг ракета ва дрон зарбалари оқибатида уч киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди, етти киши жароҳатланди.

Жаҳон

30.09.2026, 12:00

Қозоғистонда ҳарорат глобал ўртачадан икки баравар тез ошмоқда

Қозоғистонда 1976–2025 йилларда ўртача йиллик ҳаво ҳарорати ҳар ўн йилда 0,4 даражага ошган. Бу глобал кўрсаткичдан қарийб икки баравар юқори.

Жаҳон

30.09.2026, 11:16

Apple iPhone патентини бузганлиги учун $5,7 миллиард тўлайди

Калифорния ҳакамлар ҳайъати Apple иккита Taction патентини бузган, аммо буни қасддан амалга оширмаган деб топди; Apple апелляция беришни режалаштирмоқда.

Фан-технология

29.09.2026, 17:59

Сунъий интеллект пойгаси: Ҳиндистон Deep Tech учун $25 миллиард йўналтирмоқчи

Ҳиндистон АҚШ ва Хитой пешқадамлик қилаётган СИ соҳасида мустақилликка эришмоқчи. Мамлакат хорижий технологияларга қарамликни камайтириб, маҳаллий Deep Tech саноатини ривожлантиришга уринмоқда.

Фан-технология

29.09.2026, 16:13

Ғузорда пахтага сепилган кимёвий воситадан 22 нафар ўқувчи заҳарланди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида пахта майдонига сепилган кимёвий восита ҳаво орқали тарқалиши оқибатида 22 нафар мактаб ўқувчиси заҳарланди.

Ўзбекистон

29.09.2026, 15:27

Педофилларга умрбод қамоқ жазоси бериладими?

Ўзбекистонда 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан оғир жинсий жиноятлар учун узоқ муддатли ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси таклиф этилмоқда.

Ўзбекистон

29.09.2026, 14:03

Пенсия тизимида янги тартиб: қоғоз шаклида ҳужжат тақдим этиш бекор қилинади

Ўзбекистонда пенсия тайинлаш ва хизмат кўрсатиш жараёнлари рақамлаштирилади. Айрим пенсиялар фуқаронинг алоҳида мурожаатисиз проактив тарзда тайинланади.

Иқтисодиёт

29.09.2026, 12:07

Россия янги сафарбарлик бошлаган – Зеленский

Россия кеча юзлаб дронлар билан Украинага, жумладан, Киевдаги Фанлар академиясига ҳужум қилди. Шунингдек, Зеленский Москва янги сафарбарлик бошлаганини айтиб, Ўзбекистон каби давлатларни огоҳликка чақирди.

Жаҳон

29.09.2026, 11:27

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 16-конгрессига мезбонлик қилади. Бу ташаббус Абу-Дабида ўтаётган 15-конгресс иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди.

Сиёсат

29.09.2026, 11:23

Путин Россия Қуролли кучлари штатини йил бошидан бери тўртинчи марта оширди

 Россия президенти Владимир Путин Қуролли кучлар штатини яна 15,5 мингтага оширди. Энди армиянинг умумий штат бирлиги 2,44 миллион кишидан, ҳарбий хизматчилар сони эса 1,55 миллиондан ошди.

Жаҳон

29.09.2026, 10:25

Ҳиндистонда кучли ёмғирлар оқибатида 62 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида уч кундан бери давом этаётган кучли ёмғирлар оқибатида камида 62 киши ҳалок бўлди. Ўнлаб одамлар жароҳатланган, мингга яқин уй зарар кўрган.

Жаҳон

29.09.2026, 09:08

Гўзаллик салони ходимлари ОИВ учун тест топширади

Тожикистонда мижозларга бевосита хизмат кўрсатадиган гўзаллик салони ходимлари ОИВ бўйича тиббий кўрикдан ўтиши ва тегишли маълумотномага эга бўлиши шарт этиб белгиланди. Мамлакатда 7 017 нафар эркак, 5 035 нафар аёл, 18 ёшгача бўлган 993 нафар ёшлар ҳисобда турибди.

Жаҳон

28.09.2026, 17:32

Эрдўғон ва диний қадриятлар ҳақидаги ҳазили учун туркиялик комик судланди

Туркиялик комик Дениз Кўктош 88 кундан сўнг судланди. У президентни ва диний қадриятларни ҳақорат қилишда айбланмоқда.

Жаҳон

28.09.2026, 13:44

Тўртта клуб Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда

Англия матбуотида «Челси», «Астон Вилла», «Эвертон» ва «Борнмут» клублари «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолатини кузатаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Спорт

28.09.2026, 12:22

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →