Сниффинг – зумерлар ўртасида тарқалаётган яна бир хавфли тренд

Россияда зумерларнинг газ билан заҳарланиш оқибатида шифохонага тушиши 5 баробар кўпайган — бу сниффингга қизиқиш ортиб бораётгани билан боғлиқ. Ўсмирлар бир дақиқалик кайф-сафо учун чақмоқ (зажигалка) ва баллонлар ичидаги моддаларни оммавий равишда нафас орқали қабул қилмоқда.

Жаҳон

01.11.2025, 13:03

Улашиш:

Ҳамма нарса ишга солинмоқда: арзон ёндиргичлардан тортиб пропангача. Таъсир қисқа муддатли кислород етишмаслиги ва галлюцинациялар ҳисобига юзага чиқади. Аммо бунинг натижасида оғир оқибатлар ҳам юзага келади: мия ҳужайралари ўлади, юрак ва нафас олиш ритми бузилади. 

РФда чақмоқ ва баллонларни вояга етмаган болаларга сотиш таъқиқи 2025 йил 1 мартдан кучга кирган, бироқ самараси паст бўлиб қолмоқда — газни ҳали ҳам осон топиш мумкин. Шифокорлар ота-оналарга болаларини назорат қилишни маслаҳат беришмоқда: кескин уйқучанлик, асабийлик ва қўлларда кимёвий асарлар қолгани хавотирли белгилар бўлиши мумкин. Сниффингдан охирги ўлим ҳолати тўрт йил олдин Москва атрофида содир бўлган — ўшанда 15 ёшли ўқувчи ҳаво тозалагич газидан нафаc олиб ҳалок бўлган.

Россиядаги трендлар кўп ўтмай Ўзбекистонда ҳам пайдо бўлишини инобатга олсак, ҳам ота-она, ҳам жамият ва давлат ўлароқ ушбу хатарга қарши зимдан кураш олиб бориш, кузатув ва текширувларни кучайтириш зарур.

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда пақилдоқлардан фойдаланишга рухсат берилади

Ўзбекистонда пиротехника буюмлари хавфлик даражасига кўра 5 та тоифага бўлинмоқда. Қонунга кўра, I тоифага кирувчи, хавфли ҳудуд радиуси 0,5 метрдан ошмайдиган пиротехника буюмлари эркин муомалада бўлади. Қолган тоифадаги пиротехника воситалари муомаласи тақиқланмоқда.

Ўзбекистон

01.11.2025, 15:12

Педофилларга бефарқлик – болаларга хавфдир | Эксперт билан суҳбат

Педофилия нима? Бу сексуал хулқ-атворнинг бузилиши, яъни педофилия бу эркакми, аёлми, ёш болаларга, ривожланмаган, ҳали шаклланиб улгурмаган болаларга бўлган сексуал қизиқишлар. Инсон қандай қилиб педофилга айланади? Кўп ҳолатларда педофиллар вояга етмаган пайтда жинсий зўравонликка учраган шахслар бўлиб чиқади. Жамият қандай муносабатда бўлиши керак? Paradigma ушбу саволлар билан мутахассисга юзланди. Студиямиз меҳмони — психолог Шоира Исакова.

Ўзбекистон

01.11.2025, 12:16

"Пиковит" - "Пивовит" номи билан чиқарилган. Наманганда қалбаки дори воситалари фош этилди

Маълум бўлишича, корхона фақат биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш рухсатномасига эга бўлганига қарамасдан, санитария талабларига жавоб бермайдиган жойда қалбаки дори воситалари ҳам тайёрлаб келган. Жумладан, «Пиковит» – Пивовит, «Канефрон» – Канасерон, «Эспумизан» – Эспуметик, «Нистатин» – Неститам кўринишида ишлаб чиқарилган.

Сиёсат

01.11.2025, 11:31

Иситиш мавсуми кейинги ҳафта бошланиши мумкин

Ўзбекистонга 3 ноябрдан бошлаб совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши муносабати билан Тошкент шаҳрида 2025–2026 йилги иситиш мавсуми келаси ҳафта бошида бошланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон

01.11.2025, 11:10

5 кунда минг кишини ўлдирган «Ал Фашир қассоби» қўлга олинди

Судандаги қирғинларнинг асосий ташкилотчиларидан бири, «Ал Фашир қассоби» лақабли  Абу Лулу ҳибсга олинди ва қамоқхонага жойлаштирилди.

Жаҳон

01.11.2025, 09:44

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар бўлади?

2025 йил 1 ноябрдан бошлаб мамлакатда бир қатор муҳим янгиликлар ва ҳуқуқий ўзгаришлар амалга киритилади. Жумладан, фуқаролардан энди қағоз ҳужжат талаб қилинмайди. Маълумотлар давлат маълумотлар базалари орқали автоматик текширилади.

Ўзбекистон

31.10.2025, 18:18

«Дўстлик» чегара пунктида катта рейд бошланди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) «Дўстук – Автодорожний» чегара пунктида жойлашган валюта айирбошлаш шохобчаларида кенг кўламли тинтувлар ўтказди. Натижада кўплаб ноқонуний фаолият юритаётган пунктлар аниқланди.

Жаҳон

31.10.2025, 15:59

Puma Ўзбекистонда қалбаки маҳсулотлар сотган тадбиркорни жаримага торттирди

Ўзбекистон Адлия вазирлиги Германиянинг машҳур Puma компанияси томонидан берилган шикоятни кўриб чиқди. Шикоятда мамлакат ҳудудида бренднинг товар белгиси ҳуқуқлари бузилгани ва қалбаки маҳсулотлар сотилгани ҳақида маълумотлар келтирилган эди.

Жаҳон

31.10.2025, 15:54

Сунъий интеллект лойиҳаларига 100 миллион доллар ажратилади

Президентнинг янги қарорига кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 2026–2027 йилларда сунъий интеллект лойиҳаларини молиялаштиришга  100 млн доллар йўналтирилади. Шундан 50 млн доллар — давлат ташкилотларига AI технологияларини жорий этиш учун беғараз беришга, 50 млн доллар — “IT Park Ventures” ва “Фондлар фонди” венчур жамғармалари устав капиталига қўшилади.

Фан-технология

31.10.2025, 14:11

Свальбард Бутунжахон уруғ омборига Ўзбекистон экин уруғлари қўшилди

Арктикада жойлашган Свальбард Бутунжахон уруғ омборига 20 дан ортиқ анъанавий ўзбек экинларининг — қовун, тарвуз, помидор, қалампир, бақлажон, сабзи, пиёз ва буғдой уруғлари намуналари топширилди.

Ўзбекистон

31.10.2025, 10:28

Мирзиёев ЮНЕСКОнинг 43-сессиясида қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди

30 октябр куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКОнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича 43-сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз чиқишида таълим, фан, маданият ва инсон салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди.

Сиёсат

31.10.2025, 10:13