Ўзбекистонда пақилдоқлардан фойдаланишга рухсат берилади
Ўзбекистонда пиротехника буюмлари хавфлик даражасига кўра 5 та тоифага бўлинмоқда. Қонунга кўра, I тоифага кирувчи, хавфли ҳудуд радиуси 0,5 метрдан ошмайдиган пиротехника буюмлари эркин муомалада бўлади. Қолган тоифадаги пиротехника воситалари муомаласи тақиқланмоқда.
Ўзбекистон
01.11.2025, 15:12
Улашиш:

1 ноябрь куни Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида «Пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилди.
Қонун қуйи палатада 15 июль куни биринчи ўқишда, 29 июль куни эса иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинганди.
Муҳокама қилинаётган қонун билан пиротехника буюмлари тушунчаси очиб берилиб, пиротехник таркибнинг ёниши (портлаши) ёрдамида оптик, акустик, электр ва бошқа визуал эффектларни ҳосил қилиш учун мўлжалланган қурилмалар пиротехника буюмлари тоифасига кириши, пиротехника буюмлари уларнинг хавфлилик зонаси, шу жумладан атрофдаги фазонинг зарарланиш даражасидан келиб чиқиб, хавфлиликнинг I — V синфларига бўлиниши белгиланмоқда.
Пиротехника буюмларининг эркин ва чекланган муомаласи белгилаб қўйилмоқда. Жумладан, қонун билан хавфлиликнинг I тоифасига кирувчи пиротехника воситалари, яъни бенгал маёқчалари, стол фонтанлари, хлопушка каби хавфли ҳудуд радиуси 0,5 метрдан ошмайдиган пиротехника буюмлари эркин муомалада бўлиши аниқ қайд этилмоқда.
Яъни, мазкур тоифага кирувчи пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш, уларни сақлаш, фойдаланиш ва бошқа турдаги ҳаракатлар учун ҳеч қандай тақиқ бўлмайди.
Хавфлиликнинг II тоифасига кирувчи пиротехника воситалари, яъни петардалар, очиқ майдонларда фойдаланишга мўлжалланган пиротехник фонтанлар каби хавфли ҳудуд радиуси 5 метргача бўлган пиротехника буюмлари фуқаролар ва жамоат хавфсизлигига юқори хавф манбаи ҳисобланиши сабабли, уларнинг муомаласи фуқаролар ва юридик шахслар учун тўлиқ тақиқланиши белгиланмоқда.
Хавфлиликнинг II — V синфларига кирувчи пиротехника буюмларини жисмоний ва юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариш, тайёрлаш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, ташиш, жўнатиш, ўтказиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тақиқланмоқда. Бироқ давлат иштирокидаги мудофаа саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқаришга, тайёрлашга, сақлашга, ташишга ва ўтказишга рухсат берилмоқда.
Маълумот учун:
- хавфлиликнинг III тоифасига — хавфли ҳудуд радиуси 20 метрдан ошмайдиган пиротехник шарлар, мушакбозлик батареялари каби қурилмалар;
- хавфлиликнинг IV тоифасига — хавфли ҳудуд радиуси 20 метрдан юқори бўлган парк фейерверклари, баландликда фойдаланиладиган фейерверклар ва бошқалар;
- хавфлиликнинг V тоифасига кирувчи пиротехника буюмлари гидрометеорологик, қутқарув ва бошқа махсус мақсадларга мўлжалланган буюмлар, жумладан, ракеталар, сигнал машъаллари, темир йўл петардалари киради.
Хавфлиликнинг III — V синфларига кирувчи пиротехника буюмларини мушакбозлик ташкил этилиши белгиланган оммавий тадбирлар ўтказиш мақсадида, хавфлиликнинг II — V синфларига кирувчи пиротехника буюмларини саноат ва ҳарбий мақсадларда Ўзбекистон ҳудудига олиб киришга, ташишга, сақлашга ва улардан фойдаланишга рухсат берилиши белгиланмоқда.
Пиротехника буюмларининг мушакбозлик ташкил этилиши белгиланган оммавий тадбирларни ўтказиш мақсадидаги муомаласи аниқ белгилаб қўйилмоқда.
Хусусан, хавфлиликнинг III — V синфларига кирувчи пиротехника буюмларини Ўзбекистон президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ мушакбозлик ташкил этилиши белгиланган оммавий тадбирлар ўтказиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилиши, шунингдек, пиротехника буюмларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилмоқда.
Пиротехника буюмларининг муомаласи устидан давлат назорати Ўзбекистон Миллий гвардияси, ички ишлар ва божхона органлари томонидан амалга оширилиши мустаҳкамланмоқда.
Шу билан бирга, пиротехника буюмларининг муомаласи устидан давлат назоратини амалга оширувчи давлат органлари пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш, ташиш, ўтказиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларга барҳам бериш, шунингдек, айбдор шахсларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш бўйича чора-тадбирларни ўз ваколатлари доирасида амалга ошириши белгиланмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга пиротехника буюмларидан ноқонуний фойдаланганлик (185−1-модда) учун белгиланган маъмурий жазо чораси кучайтирилмоқда. Жумладан, ушбу турдаги қонунбузарлик учун амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдордаги жарима жазоси — базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 25 бараваригача оширилмоқда.
Олтинчидан, муҳокама қилинаётган Қонун билан «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги, «Қурол тўғрисида»ги, «Давлат божи тўғрисида»ги ва «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунларга пиротехника буюмлари муомаласи бўйича лицензия ва рухсатнома тури бекор қилинаётганлиги муносабати билан тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.
Қонунчилик палатасида қонун лойиҳасига портатив лазер нурлантиргичларнинг ноқонуний айланмаси учун маъмурий жавобгарликни жорий этиш таклифи киритилаётгани айтилганди. Сенатдаги муҳокамада ушбу норма ҳақида гапирилмади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Ўзбекистон
01.11.2025, 15:12
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Рамазон ойи 2026 йил 19 февралдан бошланиши кутилмоқда
Маданий
11.11.2025, 09:23

Ой бориб омон қайтмаётган ўғлонлар...
Ўзбекистон
17.11.2025, 17:41

Тошкентликларга занглаган иссиқ сув учун тўловни қайта ҳисоблаш тартиби тушунтирилди
Ўзбекистон
10.11.2025, 11:11

Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қарши курашишнинг энди иложи йўқми?
Ўзбекистон
28.11.2025, 16:27

Алимент тўловчилар чет давлатга чиқиши мумкин бўлади
Ўзбекистон
27.11.2025, 09:55

Ўзбекистон ва Озарбайжон Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкин – Reuters
Сиёсат
08.11.2025, 15:19
сўнгги янгиликлар

Тошкент метро бекатларида кассалар 9 декабрдан ёпилади
Ўзбекистон
06.12.2025, 15:58

Тожикистоннинг Роғун ГЭСи — дунёдаги энг баланд қурилаётган мега-лойиҳа
Сиёсат
06.12.2025, 13:46

СПИД ҳақида 10 та нотўғри қараш
Ўзбекистон
06.12.2025, 12:26

Шимолий Оролда сув ҳажми 42 фоизга ошди: денгиз экотизими тикланмоқда
Жаҳон
06.12.2025, 11:12

Ўзбекистонда эко-стикер тизими қачондан амал қилади?
Ўзбекистон
05.12.2025, 17:01

АҚШ 2026 йилги Жаҳон чемпионати хавфсизлиги учун қанча маблағ ажратади?
Жаҳон
05.12.2025, 16:06

Фабио Каннаваро: “Умид қиламанки, қуръа натижалари ўзбекистонликларни хурсанд қилади”
Спорт
05.12.2025, 15:07

Ўзбек олимлари тупроқ намлигини сақлайдиган ва унумдорлигини оширадиган бактерияларни кашф қилди
Фан-технология
05.12.2025, 11:25

Тошкентдан Сирдарёга кўчаётган бизнесменларга янги имтиёзлар берилади
Ўзбекистон
05.12.2025, 10:31

Гулистон шаҳрига янги автобуслар олиб келинди
Ўзбекистон
04.12.2025, 19:39

Гулистондаги портлашда ҳалок бўлганларнинг оилаларига моддий ёрдам берилади
Ўзбекистон
04.12.2025, 14:38

Ўзбекистонда экологик баҳолаш жараёнлари янада такомиллаштирилмоқда
Ўзбекистон
04.12.2025, 11:38
машҳур янгиликлар

Рамазон ойи 2026 йил 19 февралдан бошланиши кутилмоқда
Маданий
11.11.2025, 09:23

Ой бориб омон қайтмаётган ўғлонлар...
Ўзбекистон
17.11.2025, 17:41

Тошкентликларга занглаган иссиқ сув учун тўловни қайта ҳисоблаш тартиби тушунтирилди
Ўзбекистон
10.11.2025, 11:11

Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қарши курашишнинг энди иложи йўқми?
Ўзбекистон
28.11.2025, 16:27

Алимент тўловчилар чет давлатга чиқиши мумкин бўлади
Ўзбекистон
27.11.2025, 09:55

Ўзбекистон ва Озарбайжон Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкин – Reuters
Сиёсат
08.11.2025, 15:19

